ДУНЁДА КЎП МУСИБАТЛАНГАНЛАР . Жобир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Росулуллоҳ ﷺ: Офият аҳли (дунёда тинч яшаган ва кам касал бўлганлар) қиёмат куни аҳли балога (дунёда кўп мусибатларга, оғир касал бўлганларга) савоб берилиб турганида қанийди дунёда бизни жасадимизни териси қайчилар билан кесиб олинганда эди деб орзу қиладилар," дедилар. (Термизий ривояти) Шарҳ: Бу ҳадисдан дунёда, поклиги, тўғрисўзлиги, дини сабабли мусибатлар, синовларга учраган ёки кўп касал бўлган инсонларни, охиратда бошқа инсонлар орзу қиладиган даражада катта ажрларга эришишликларини кўрсатяпти. Аммо бу билан инсон ўзига мусибат, касаллик сўрасин деган нарса тушунилмайди. Аллоҳ таалодан офият, соғлик саломатлик
АЛБАТТА, ҲАЛОЛ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР ____________________ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап. Огоҳ бўлинглар! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилганларидир. Огоҳ бўлингл
📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади» Имом Термизий ривояти (Оиша (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида:  «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди»,  деб орзу қилиб қоладилар» Имом Термизий ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва у
Энг ёмонига тайёр тур ва энг яхшисини умид қил... Буюк саҳобий Умар ибн Хаттоб (р.а.), "барча инсоният Жаннатга киради, фақатгина биргина инсондан ташқари" деган хабар келса, "ўша мен бўлсам керак" деб хавфсирарканлар. Агар уларга "Сизлардан фақатгина бир киши Жаннатга киради" деган хабар келса, "ўша мен бўлсам керак" деб умидвор бўларканлар.
Ер юзида 8 миллиардга яқин одам яшаркан, шулар орасида хеч кимга "туртилмасдан", хеч кимнинг "оёғин босмасдан", хеч кимнинг кўнгилини  вайрон қилмасдан, хеч кимсанинг бошини эгмасдан яшай билиш чин инсонийлик экан.... Ана шундай инсон бўлиш барчамизга насиб этсин.
00:09
VID_20240426_075251_691.mp4
79 просмотров
Қиёмат куни ҳатто пушти камаримиздан бўлган фарзандларимиз, бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-онамиз, ҳаттоки бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалолларимиз;« Эй ота, эй ўғлим, эй ёрим бугун қандай кун экалигини билмайсизми? Ахир ҳар ким ўзини юкини ўзи кўтарадиган кунку! Биз сизга ёрдам бераолмаймиз дейишади. Шундай қўрқинчили, ғам ташвишда жаҳаннам тамон юриб борар эканмиз (ҳатто кўпчилигимиз жаҳаннамга кирамиз) шу вақтда бир нидо қилувчи «УММАТИМ! МЕНИ УММАТИМ Ё РОББИМ МЕНИ УММАТИМ ШАФОТИМ БЎЛАДИ ДЕБ ВАДА ҚИЛГАНСАН УНИ МЕНГА БЕР ДЕБ», ота онамизданда меҳрибон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ўз шафоатларига оладилар, Инша Аллоҳ. Ибн Аббос Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деган
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки таҳорат қилса ва уни чиройли тарзда адо этса, унинг жасадидан хатолари чиқиб кетади. Ҳаттоки тирноқлари остидан чиқиб кетади», - дедилар. Имом Муслим ривояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», - дедилар.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди» Табароний ривояти. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади» Имом Термизий ривояти. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..» Ҳоким ва Баззор ривояти (Али (р.а) .дан) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир: 1. Садақани махфий қилиш. 2. Мусибатни беркитиш. 3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш. 4. «Ла ҳавла
Показать ещё