27 комментариев
    640 классов
    Ayrim sabablarga koʼra ayoli va bolasi boshqa shaharga ketishi kerk boʼlib qolibdi eri esa shuyerda qolishga majbur, ularni konglini koʼtarish un harakat qilyapti.
    1 комментарий
    104 класса
    "РАШКИМ ЁМОН" шеърим Нодирахон синглимиздан ажойиб ижро😅 Сизларга ҳам илиндим !
    2 комментария
    2 класса
    Скоро Ин Ша Аллох
    1 комментарий
    23 класса
    1 комментарий
    73 класса
    * * * Тошлашмоқда юраклар бир оз, Кетаяпди сўзлардан сеҳр. Кўнгилда ҳам, юзда ҳам пардоз, Танқислашиб бормоқда меҳр! Самимият ноёб буюмдек, Илғанади аҳён-аҳёнда. Илтифоту, такаллуфларнинг, Ўлчамлари семиз ҳамёнда! Сизга эмас, либосга хурмат, Салом-алик мансабга қараб. Майликуя, ҳатто мухаббат, Иш жойингиз, ойликни сўраб! Ҳабар олмас ини оғадан, Казо-казо дўстлардан ортмас. Камбағалроқ бўлса жигари, Танимайман дейишдан қайтмас! Замонанинг зайли эканда, Дунё - бозор, шеъринг - паттаси. Жим юравер, кези келганда, Сен шоир  ҳам шулар биттаси. Малика Тавфиқ
    2 комментария
    75 классов
    2 комментария
    140 классов
    * * * Қандай бераяпсан оғриқларга дош, Чораси бўлса гар менга ҳам илин. Бўлакланиб кетди бошимда Қуёш, Ой ҳам кечалари гўё минг тилим! Қайга қочаяпсан ҳаёлларингдан, Соғинч хужумидан қайда бор паноҳ! Шу дарднинг чораси топилса бирдан, Ўтинай, мени ҳам эт бундан огоҳ! Бирон ерда борми сеҳргар табиб, Ишқ деган шу дарднинг билган шифосин! Юракнинг у урган нуқтасин топиб, Қанча қоним керак, ташҳисга олсин! Қара юзларингда алвон шула бор, Менинг рангларимнинг сўнган жилоси! Демак бермаяпди сенга ҳеч озор, Сен деб адо бўлган ошиқ нидоси! Кутиш кўзларинга босиб турса чўғ, Шаймисан шифо деб захар ютарга! Учиб кетай десанг осмонинг ҳам йўқ, Қабр ҳам топмасанг кириб кетарга! Тақдир деганидан бўларми қочса, Қолиб бўладими қисматдан омон? Хижрон замбараги тинмай ўт очса, Қайси маконларда сақлаяпсан жон?! Қандай бераяпсан оғриқларга дош... Малика Тавфиқ
    1 комментарий
    17 классов
    2 комментария
    50 классов
    Тунда... Шамол турди, Юпун дарахтлар, Қуруқ шохларини қўшиққа солди. Тунда... Соғинч менла қурган суҳбатлар, Тонгда... Сатрларга тўкилиб қолди... Тунда... Суяклари синди самони, Ёриқ, яраларга боғлаб булутни. Тонгда... Бир юракнинг қуриди қони, Кимдир тириклигин унутди. Тунда... Шамол турди, Уйларниг томи, Йўталиб чиқдилар то тонга қадар. Тонгда... Ўша баттол айрилиқ номи, Ёзилди тўлгунча охирги дафтар... Тунда... Шамол турди, Элас-эласдан, Бир йиғи овози дилга дард солди.. Тонгда... Ўзинг ҳам билмайин, беҳосдан, Кимнидир ўлдириб қўйганинг қолди... Малика Тавфиқ 19.01.2021.
    1 комментарий
    169 классов
Увлечения

Публикации автора

В ОК обновились Увлечения! Смотрите публикации, задавайте вопросы, делитесь своими увлечениями в ОК