Ўтган йилги воқеа.
10 ёшли Зайнаб, 8 ёшли укаси Абдуллоҳ билан келишиб олгач онасидан сўради:
— Аяжон, ҳозир нима егингиз келаяпти?
Аяси ошхонада иш қилаётган жойида хотиржам жавоб берди:
— Шоколад — Сникерс.
Опа-ука онасига билдирмасдан кичик идишни олиб, маҳалла бошида ғарқ пишиб турган қора тут дарахти томон боришди. Дарахтга чиқиб тут теришди, идишни тўлдиригач маҳалладаги масжид дарвозаси олдига бориб, намоздан одамлар чиқишини кутиб ўтиришди...
Бироздан кейин уйга ўша идишдаги тутлари билан ҳафа бўлиб кириб келишди. Ва шунча тутни ҳатто беш минг сўмга ҳам сота олишмаганини онасига айтишди. Ҳолатдан хабардор бўлган она ҳам ҳайратланди, ҳам болаларига енгил танбеҳ берди:
— Бу нима
Икки киши дунёси учун ҳаракат қилмай қўяверсин. Бири ота-онасининг дуосини олган одам, иккинчиси уларнинг қарғишини олган одам. Ота-онасининг дуосини олган одам ғам емасин, Аллоҳ унинг дунёсини обод қилади, барака топади. Ота-онасининг қарғишига қолган кимса овора бўлмасин, барибир косаси оқармайди, барака топмайди.
••┄┄┄❅┄┄┄•••
#Билол.
Абул Фараж келтиради:
Маккада бир соҳибжамол аёл яшар эди. Бир куни юзини ойнада кўриб эрига "Шу гўзал юзни кўриб фитнага тушмайдиган эркакнинг ўзи йўқ бўлса кераг-а?",- деди.
Эри "Бор",-деди.
Аёл "Ким экан у?",-деди.
У "Убайд ибн Умайр",-деди.
Озгина тортишувдан сўнг аёл эрига:
"Менга рухсат беринг унда,синаб кўрамиз,мен уни фитнага сола оламан",-деди.
Эр рухсат берди.Фатво сўраган одам бўлиб Масжидул Ҳаромга кириб борди.Масжид четида ўтирган Убайд ибн Умайрнинг олдига келди ва юзини очди.Гўё ойнинг бир парчаси ерга тушгандек бўлиб кетди.
Убайд:
"Эй Аллоҳнинг чўриси!Юзингни ёп",- деди.
У:
"Мен таърифингизни эшитиб сизга ошиқ бўлиб қолдим",-деди.
Шунда Убайд:
"Майли мен сендан бир неча на
ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ ДУОСИ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган экан. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ғам ва қарз мени шу аҳволга солиб қўйди», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Тонг отганда ва кеч кирганда:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَ