Жигарларим..
Ошиб кетса юрагимда ҳасратларим,
Ҳайронликда лол қолганда ҳайратларим,
Кўз ёш тўкиб ғамнок бўлган бир пайтларим,
Йўқлаб келинг бир бор мени жигарларим.
Хатоларим кемирганда юрагимни,
Тополмасам жонга яқин керагимни,
Тингламаса Худойим ҳам тилагимни
Йўқлаб келинг бир бор мени жигарларим.
Умр дарё, тенг ярмиси кетди оқиб,
Кексалик ҳам келмоқдадир эшик қоқиб,
Яшаяпман кимга ёқмай,кимга ёқиб
Йўқлаб келинг бир бор мени жигарларим.
Хабар олмай қўйсам агар ҳолингиздан,
Ҳайдамангиз бегонадек ҳовлингиздан,
Тўйдирсам ҳам гоҳо сизни жонингиздан
Йўқлаб келинг бир бор мени жигарларим.
Отам кетди, онам кетди- карвон узун,
Жон бахшида этай майли сизлар учун,
Эрта эмас, меҳр бер