Қалб жароҳати.
Савдо-сотиқ гуллаб-яшнаган шаҳарда бир амалдор яшаганди. Кунларнинг бирида у бозор майдонидан ўтиб бораётганида, қандайдир нотаниш жулдур кийимли киши ёнига яқинлашиб, ҳақоратли сўзларни айтиб бақира бошлади ва юзига тупургач, қаёққадир чопиб кетди. Бу шармандаликни кўтара олмаган амалдор хасталаниб ётиб қолди.Аҳвол шу тарзда давом этса, у ўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Аммо дўстлари уни қалб жароҳатларини ҳам даволай олиш маҳорати билан танилган табиб ҳузурига боришга кўндиришди. Амалдор боргач, табиб унга бешта дори берди ва ҳар кеча аниқ бир вақтда уйғониб, улардан бирини ичишни буюрди.Қоронғи тушди. Амалдор тунда уйғониб биринчи дорини ичди. Уйқуга ётгач, у тушида ўша бозор