Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) 61-Конвенцияси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда машҳур бокс юлдузлари қаторида америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон (58-50-2) ҳам иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.