Нолимасман асло, розиман сендан.
Қанча яқинларим олиб кетсанг ҳам,
Жон, ҳаёт отамни сўрама мендан...
Нима кўрди отам жабрингдан бошқа?
Тоғлардан мустаҳкам сабрингдан бошқа,
Шум хабар йўқми? айт, қабрингдан бошқа...
Жон, ҳаёт отамни сўрама мендан.
Ўн болани боқди фароғат қани?
Умри иш деб ўтди мукофот қани?
Ўн бола боқолмас битта отани...
Жон, ҳаёт отамни сўрама мендан.
Отам осмон эди, отам бой эди,
Сулаймон савлатли хотамтой эди,
Отамни тириклик ташвиши еди...
Жон, ҳаёт отамни сўрама мендан.
Ўт кетса боғимга чидайман ҳаёт,
Қоврилиб ёғимга чидайман ҳаёт,
Дард берсанг доғига чидайман ҳаёт,
Жон, хаёт отамни сўрама мендан.
Кимлар ой, кунини санар эҳтимол,
Ўлса қирқи ўтмай талар эҳтимол,
Энг яқин дўстим ҳам алдар эҳтимол...
Жон, ҳаёт отамни сўрама мендан.
Отам бор, қаддим тик, менга омад ёр,
Отам бор, бағрим бут, давлатим бисёр,
Қилма хор, кўзимга дунё бўлмай тор...
Жон, хаёт отамни сўрама мендан.
Ниятин қўшқўллаб берма баҳилни,
Куни қурсин паноҳи йўқ сағирни,
Кўнглини ўкситма кенжа ўғлини...
Жон, хаёт отамни сўрама мендан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев