ҲАДЯ! Аёлнинг бу давлатга биринчи келиши. Тўғрироғи, ёшлигини хисобга олмаса пойтаҳтга ҳам қачон келганини эслолмайди. Ваниҳоят ўша кун келди. Туққан куни бир мартагина кўрган, бутун ҳаёти давомида дуосини қилган қизи топилди. Қизи ўзи қидириб топди уни. Оҳирги кунларда ҳаяжони ортгандан ортяпти. Юраги ғалати уриб қўяди баъзан. Негадир уйдагиларнинг ҳам муносабати ўзгарган. Анови келган аёллардан қўрқишдими, ёки Аллоҳ инсоф бердими билмайди. Пойтаҳтга келиб оғзи очилиб қолди. Жуда ўзгариб кетибди. Уни кузатиб қўядиган аёл янги либослар олиб берди. Кейин қандайдир сартарошхонага олиб борди. У ердагиларни кўриб, ўзининг ёрилиб кетган оёқ қўлларидан уялиб кетди. Елкасини қисиб бир четда кутиб ўтирди. Ишлаётган қизларга қаради. Худди кинолардагиларга ўҳшайдия деб қўйди. Қўли ҳам, оғзи ҳам чаққон қизлар ишга киришишди. Бир соатдан кейин, ойнага қараб ўзини таний олмади. Сочлари бўялиб, чиройли турмакланган. Оёқ, қўллари юмшоқ, оппоққина бўлиб қолибди. Янги либослар ҳам жуда ярашди. Оҳирги марта қачон янги кўйлак кийганини эслолмайди. Чорвадан ортмаган. Уни хеч ким тўйларга айтмаган. Ўқишни ташлаб кетгандан кейин хеч ишламаган. Фақат онаси ўргатган ҳунари бор. Чиройли кашта тикади. Қишлоқдагиларнинг деярли барчаси қизларининг сарпоси учун кашталарни унга тиктиришарди. Қўлига арзимаган пул беришарди. Ўзи ҳам бу пул кам демасди. Чунки, ҳамма пулини эри тийинигача олиб қўярди. Самалётга хеч ҳам чиқмаган. Аэропортга келгач юрагини қўрқув қамраб олди. Кузатувчи аёл, савдогар аёллардан унга ҳамроҳлик қилишларини илтимос қилди. Самалёт кўтарилганда бақириб юборди. Ёнидагилар уни тинчлантирдилар. Бироз вақт ўтиб ўрганди. . Юрагида яна бир ҳадик бор эди. Қизи қандай кутиб олади? Шунча вақт нега қидирмадингиз, деса нима деб жавоб беради? Куёви қандайлигини билмайди. Ўзи билган дуоларни пичирлаб ўқишга тушди. Нима бўлганда ҳам, бегонаникига кетмаяпти. Қизининг уйига боради. Неча йиллик жаҳаннам каби ҳаётидан ҳам баттар эмасдир. Ташқарига чиқибоқ қизини таниди. Худди ўзига ўҳшайди. Қизи бироз тикилиб турди. Кейин югуриб келиб онасининг қучоғига отилди. Кўзёшлар селга айланди. Гул кўтариб олган куёви келиб қўлини ўпди. Ҳижолатдан нима қилишни билмасди. Қизи болаларига юзланди. - Қани, бувингиз билан кўришмайсизларми? Болалар шуни кутиб тургандек, келиб салом беришди. Аёл болаларни қучоқлаб ўпаркан энтикиб кетди. Ўзининг набиралари. Уйда уларни бир неча инсонлар кутиб олишди. Қудалари ҳам самимий инсонлар экан. Кечга бориб меҳмонлар тарқалишди. Қизи уни битта хонага бошлаб кирди. - Ая, бу сизнинг хонангиз. Ҳаммасини куёвингиз ҳозирлади. Шкафда кийимларингиз бор. Бирор нарса ҳоҳласангиз мени чақиринг. Чарчагансиз, бугун дам олинг. Эртага ҳотиржам гаплашамиз. Қизи чиқиб кетди. У хонани ўртасида туриб қолди. Озода кенг хона. Ётоқ кароватига оппоқ чойшаблар солинган. Беиҳтиёр шкафни очди. Шкаф тўла ҳар хил кўйлаклар. Оёқ кийимлар. Ҳатто рўмоллар ҳам бор. Деворга сўнгги русумдаги теливизор осиб қўйилган. Қимматбаҳо пардалар хонага бошқача жозиба бериб турибди. Хона бурчагидаги эшик эътиборини тортди. Секин бориб очиб кўрди. Бежиримгина ювиниш хонаси экан. Оппоқ, янги сочиқлар илиб қўйишибди. Ҳурсанд бўлиб кетди. Дарров таҳорат олиб чиқди. Ўриндиқ устидаги гиламдек юмшоқ жойнамозни олиб силаб қўйди. Бу сафарги намози кўпга чўзилди. Бир соатга яқин жойнамоз устидан тура олмади. Эртасига азонда уйғонди. Қишлоқда шунга одатланган. Бомдодни ўқиб бўлиб кутиб ўтирди. Ташқарига чиқишга ҳижолат қилди. Уйдагилар бироз кечроқ уйғонишди. Қизи эшикни очиб салом берди. - Аяжон, турганингизга анча бўлди шекилли. Сизга ошхонани кўрсатай. Биз кеч турсак ўзингиз нонушта қилаверинг. Кутиб ўтирманг. Қизига ёрдамлашган одам бўлди. Бирга нонушта ҳозирладилар. Бирин кетин куёви, набиралари келиб салом беришди. Куёви чой дамламоқчи бўлди. Шошилиб ўрнидан турди. - Қўйинг, болам. Ўзим дамлайман. Сиз ўтираверинг. Куёви тушинмай қизига қаради. Қизи кулиб деди. - Аяжон, сиз ўтиринг. Чойни ўзи дамлайди. Ҳижолат бўлманг. Нонуштадан кейин Қизи у билан гаплашиб ўтирди. Куёви болаларни кийинтириб боғчага олиб кетди. Аёл ҳайратдан хеч нима дея олмасди. У яшаган қишлоқда эркаклар уй ишларини қилишмасди. Яна бир нарсага эътибор берди.Куёви қизига ҳаётим,жоним деб мурожаат қиларди. Бу ҳолат аёл учун янгилик эди. - Она қизим, эр ярим пир бўлади. Мен келганим учун, унга оғирлик ташлаб қўймагин. Ёмон кўриб қолмасин. Эркак кўчанинг одами. - Сиз келмасингиздан аввал ҳам шундай эди. Болалар унинг ҳам боласи. Албатта, ҳаммасини ўртада қиламизда. Эртасига яна вақтли уйғонди. Кеча қизидан ўргангандек нонушта тайёрлади. Қизибилан куёви туриб ҳурсанд бўлишди. Куёви нималардир деди, тушунмади. Қизи кулиб таржима қилди. - Ўзингизни уринтирманг, деяпти. Кейин бизни дангаса қилиб қўясиз деяпти. Бугун қизи ҳам ишга чиқиб кетди. Улар келгунча манти қилди. Салат қилди. Дастурхонга энди ўтиришган эди, эшик тақиллади. Қўшни аёл экан. Палов олиб чиқибди. Биргаликда овқатланишди. Қўшни аёл мантини еб туриб гапирди. - Қизингизни нега қўли ширин десам, сиздан ўтган эканда. Хола мен ҳам ўзбекман. Биринчи қаватда яшаймиз. Кундузи зериксангиз бизникига чиқинг. Эрталаб қизи ишга кетаркан қўлига пул берди. - Ая, зериксангиз Наргиза билан кўчага чиқинг. Дам олиш кунлари айланишга чиқамиз. Унгача сиқилиб қолманг дейманда. - Сен ишингга кетавер. Зерикмаяпман. Ҳавотир олма, болам. Орадан икки кун ўтиб Наргизаникига тушди. - Қизимга кўйлак олмоқчи эдим. Мен билан дўконга бориб келасизми? Қаранг, шу пул етармикан? - Етади, хола. Етмаса бериб тураман. Дўкондаги кўйлаклар ҳаммаси оддий эди. Ялтироқлари йўқ. Гулликлари ҳам унчалик чиройли эмас экан. Мажбур оқ рангдаги кўйлакни сотиб олди. Келганидан бери қизини кузатади. Ўзига ўҳшаш тарафлари кўп. Ранг барангликни яхши кўраркан. Айниқса атиргулни кўрса қувониб кетади. Кўйлакни олиб келиб бирпас тикилиб ўтирди. Кейин сумкасидан игна ипларини чиқарди. Тугаб қолай деган қаламни олиб оқ кўйлакка нақш чиза бошлади. Кўкрак тарафига катта қилиб атиргул чизди. Чизганлари ўзига ёқиб кулиб қўйди. Кейин чизгилар устига кашта тика бошлади. Ҳеч қачон бунчалик меҳр бериб кашта тикмаган эди. Ишини битирганда анча кеч бўлиб қолган эди. Сумкасидан эскириб кетган туморни олди. Авайлаб ипларини сўкди. Тумор ичидан, йиллар давомида асраган кичкина қизил кўзли зиракни олди. Ҳозир бунақа зиракни ҳеч ким тақмайди. Лекин, бу зирак унинг учун жуда азиз. Шошилиб ўрнидан турди. Дўппилекина ош дамлади. Кечқурун бўлишини яхши кўради. Қизи, меҳрибон куёви, набиралари келиб бағри тўладида. Анча тил ҳам ўрганиб олди. Бу кеча хеч уйқуси келмади. Ҳаёллари уни йигирма беш йил аввалги тўлғоқ азоб берган кунга олиб кетди. Бошини ёстиққа қўйиб ўксиб, ўксиб йиғлади. Эрталаб эса ҳаммадан кеч чиқди. Кўзлари шишиб кетган. Қўлида кеча олиб, нақш тиккан кўйлаги. - Онам, жоним қизим. Туғилган кунинг муборак бўлсин. - Ие, ая. Туғилган кунимга уч кун борку. - Улар қайси кунни ёздиришганини билмайман. Лекин сени шу кунда туққанман. Унутармидим. Кўйлакни қизининг қўлига бердида қўшиб қўйди. - Бу зирак отангдан қолган ҳотира. Сенга ҳомила қолган куним ҳадя этган эди. Оч қолган кунларимда ҳам сотмадим. Биламан тақмайсан. Бир кунингга ярар. - Рахмат, ая. Сиз ўзингиз мен учун катта совғасиз. Қизи эрига қараб деди. - Қаранг, туғилган куним бугун экан. Ойимлар уч кундан кейин келишарди. Бугунга чақиринг. Бундан кейин шундай бўлади. Кечқурун уйга одам тўлиб кетди. Қизининг қайнонаси, қайнотаси, қўшни ўзбек аёл ва қизининг овсинлари келишди. Қизи совға саломларни қучоқлаб хонасига кириб кетди. Бироздан кейин чиқиб келди. Эгнидаги нақшли оппоқ кўйлакда янаям очилиб кетганди. Кўйлак унга жуда ярашган эди. Қайнонаси кулди. - Машааллоҳ, жуда гўзалсан. Ўғлимнинг баҳтига кўз тегмасин. - Бу кўйлак онамнинг ҳадяси, бу зирак эса отамнинг. Қизи ёнига келиб ерга тиз чўкди. Бошининг онасини тиззасига қўйди. - Ота онасидан совға оладиган болалар бунча ҳам баҳтли экан. Аяжон, энди мени ташлаб кетманг. Бағрингизда бола эканлигимни ҳис қиляпман. Она ҳидини ҳис қиляпман. Мен учун бир бурда нон, бир қошиқ овқат илинадиган онам борлигини ҳис қиляпман. Она ҳам, қиз ҳам йиғлади. Ҳаммани йиғлатишди. Аммо, бу сафаргиси алам, ночорлик, ўкинч эмас, севинч кўзёшлари эди. Қадрдоним, ўша туғилган кунга мен ҳам таклиф этилган эдим. Бир ўзбек укамизнинг иши бахона бора олмадим. Ҳайрли иш билан банд эканлигимни инобатга олиб, улар мени тушинишди. Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. САБО Сабо Маъруфжонова
    7 комментариев
    64 класса
    Муаллиф: Наргиза Усанбоева «ЖОНЛИ ЭФИРДАГИ ҚАЛБИМ МАЛИКАСИ…» Ёқимли мутолаа! (Ҳикоя) Журналистман. Телевидениеда ишлайман. Яқинда аввал радиода жонли эфир олиб борган йигит бизга ишга келди. Жуда самимий ва шўх экан. Тушлик чоғи ундан жонли эфирда бўладиган қизиқарли воқеалар ҳақида сўрадим. У тўлқинланиб гапира кетди: - Ҳар доимгидек эрталабдан эфирга ўтирдим. Жонли эфир барибир бошқача. Ҳаяжон ва қўрқув билан бирга завқ ҳам беради. Ҳафтада икки бор бўладиган бир соатлик эфир вақтимнинг завқини ҳеч нарсадан топмаганман. Тўғри, гоҳида асабни бузадиган тингловчилар ҳам дуч келиб қолади. Аммо улар билан ширин гапириб хайрлашаман. Баъзи тингловчилар билан эса гаплашган сайин гаплашгинг келади. Ана шундай мухлислардан бири у эди. Тўғрироғи, мухлиса… Илк бор қўнғироқ қилиб боғлангандаёқ эътиборимни тортганди: — Овозингиз жуда ширали экан. Шу овоз билан бизга ҳамкасб бўлсангиз арзийди, — эфир орқали илтифот қилдим унга. — Раҳмат! Мен ушбу радионинг ашаддий мухлисиман. — Ўзингизни таништиринг унда, ашаддий мухлис. — Мухлиса деб қўя қолинг, — негадир у исмини айтишни истамади. — Майли, шундай бўла қолсин, овози ширали мухлиса. Кимга тилакларингиз ёки саломларингиз бор. — Ҳалиги… Шеър ўқийман. Эгасини топади ўзи, — деди у мулойимлик билан. — Бемалол. — Бир бора кўрмадим юзингни ҳатто, Юришинг, боқишинг менга номаълум. Бўйингни, ўйингни билмайман, илло, Илло, кўнглим сенда… сенда шу маълум... У шу шеърни ўқиши билан жимиб қолди. — Бу қадар гўзал шеър кимга аталгани бир мени эмас, барча мухлисларни қизиқтирган бўлса ажабмас. Лекин ҳатто, исмини сир тутган мухлисамиздан буни билиб олишимиз қийин бўлса керак. Нима дедингиз, овози ширин мухлиса? Нариги томон жим эди. — Алоқа узилган кўринади, — дея бошқа мухлислар билан боғлана бошладим. Аммо ўша овоз ва таъсирли шеър ёдимдан чиқмади. Орадан икки ҳафта ўтиб у яна уланди. Мен уни овозидан даров таниган бўлсам-да, ўзимни бепарво тутдим: — Ўзингизни таништирсангиз? — Мен ўтган сафар боғланган овози ширали, дея таъриф берган мухлисангизман. — Ҳа, ҳа, эсладим. Хўш, кимга тилак билдирмоқчисиз? — Яна тўрт мисра шеър ўқисам майлими? — Майли. — Қиз эдим — беғаму бедард ва шўҳроқ, Севги — уйин, дея кулган ҳам ўзим, Аммо энди шерик ҳижрон, рашк, фироқ, Чунки танлаганим сиз — вафосизим! У шундай дея алоқани узди. Ёки узилиб қолди. Бу ўзимга ғалати туюлса-да, эътибор қилмасликка ҳарақат қилдим. Лекин барибир эсимдан чиқмади. Эфирим тугагач, режиссёр ҳазиллашди: — Овози ширин мухлисангнинг шеърлари сенга аталмаганми, ишқилиб? — Йўғ-е, эгаси эшитади, деди-ю, ўтган сафар. — Сен эшитмаяпсанми? — кулди у. Мен қизарганча чиқиб кетдим. Негадир унинг овози ва таъсирли шеъри қулоғим тагидан кетмади. Кейинги сафар чиққанида ҳам ҳали ҳаётда кўрмаган аммо, севиб қолган кишисига атаб шеър ўқиди. У шеърини ўқиб бўлгач, таъсириданми, ҳаяжонданми, сўз тополмай қолдим. Мен ўзимга келганимда, у одатига кўра аллақачон алоқани узгач, эфирда бошқа бир мухлис «ало, ало», деганча турарди. Дарров ўзимни қўлга олган бўлсам-да, режиссёрдан гап эшитдим: — Нега довдирайсан? Сал бўлса, эфир расво бўлай деди. Мусиқа қўйсамми, деб тургандим… — Довдирамадим. Томоғим қичишиб қолди. Оғзимни очсам йўтал тутадими, деб қўрқдим, — дедим баҳона топа олганимдан хурсанд бўлиб. Аммо кейинга сафар ҳам ўзимни зўрға қўлга олдим. Унинг нимасидир, сирлилигими, мени ҳаяжонга соларди. — Агар яна бир марта шу қиз қўнғироқ қилса, эфирга улагани йўл қўймайман, — деди режиссёр жаҳл билан охири. Ҳеч нарса дея олмадим. Орадан бир ойлар ўтди. Уни ҳар эфирда кутардим. Йўқ. Негадир боғланмасди. Балки, ростдан режиссёримиз улагани рухсат бермаётгандир? Менда буни сўрашга журъат йўқ эди. Овозини эшитгим келарди унинг. Яна озгина вақт ўтиб режиссёримиз шифохонага тушиб қолди. Ўша ҳафтаёқ мен унинг овозини эшитдим. — Сен менинг юрагим, мен яширган сир, Шунинг ҳаққи жоним, тушларимга кир… Диққатимни жамлаш ва ўзимни йўқотиб қўймаслик учун у бу шеърни ўқиётганда эътибор қилмасликка ҳаракат қилдим. Лекин у яна ўзи билан оромимни олиб кетди. Бунақа давом этаверса, мен эфир вақтида ўзимни йўқотиб шарманда бўлишим тайин эди. Шундан қўрққаним ва унинг кимлигига жуда қизиққаним учун янги лойиҳа қилишга киришдим. Шундай лойиҳа қилишим керакки, у билан учрашишимга замин яратсин. Аммо қандай? Ўйлаб-ўйлаб иложини топдим. Жонли эфир орқали, «энг чиройли изҳор» танловини эълон қилдим. Танловга қимматбаҳо совға қўйилганини ҳам айтдим: — Бу совғани қўлга киритишни истаган мухлисларимиз, қўйидаги телефон рақамига смс тарзида ёки қўнғироқ қилиб ўз изҳорларини айтиши мумкин. Ғолиб шу эшиттириш орқали бир ойдан сўнг эълон қилинади, — шундай дея ушбу лойиҳа учун атай сотиб олган рақамимни эълон қилдим. — Бу рақамларга смс изҳорларини юбориш вақти чекланмаган. Аммо қўнғироқни фақат якшанба куни соат ўн бирдан ўн учга қадар қилишингиз мумкин. Бу эълонни ўқиган кунимдан бошлаб телефонга хабарлар кела бошлади. Уларни эътибор билан ўқирдим. Лекин ҳеч бирини у ёзганга ўхшатмасдим. Назаримда, унинг изҳори ҳам овози каби бетакрор бўлиши керакдек эди. Шунинг учун якшанбани интиқлик билан кута бошладим. У қўнғироқ қилсайди. Телефон рақамини билиб олардим. Аммо бу ниятим пучга чиқди. Уч ҳафта бекор кутганим қолди. Бутунлай умидсизликка тушдим. Эшиттиришимга ҳам қўнғироқ қилмаётганди. Бу сирли қиз бутунлай хаёлимни ўғирлаган, оромимни олган. Балки, хабарлардан бири унга тегишлидир? Шу хаёлда келган хабарларни қайта ўқишга тушаман. Аммо ҳеч бирида унинг қўлини сезмайман. Кўнглим у ёзмаган, дейди. Балки янглишаётгандирман… Юрагим алдамаган экан. Ниҳоят охирги, тўртинчи якшанба у қўнғироқ қилди. Ҳар эҳтимолга қарши якшанба кунлари телефонни синглимга бериб, ўзим ҳам эшитиб ўтирардим. Чунки ҳаяжонланиб қолишим мумкин эди. Бу сафар ҳам у ёнимда эди. Телефоннинг овозини баланд қилиб синглимга гапир ишорасини қилдим. Ишонасизми, у сезганимдек энг чиройли изҳорни айтди. Имо-ишоралар билан синглимга рақам уникими, йўқми шуни сўрашини уқтирдим. — Ҳурматли мухлиса, бу рақам сизга тегишлими? Мабодо, ғолиб бўлсангиз, сизни шу рақамдан топа оламизми? — Ҳа, шу рақам меники… — деди қиз. Гапириб бўлиши билан рақамини сақлаб қўйдим. У билан гаплашишга бўлган истак менда шу қадар кучли эдики, ўзимни зўрға тутиб турардим. Бир томондан қўнғироқ қилмаганим маъқул. Чўчитиб қўйишим мумкин. Буни қарангки, ҳайъат аъзолари уни ғолиб деб топди. Бу ҳам менинг омадим эди. Дарров синглимга қўнғироқ қилиб ундан исм шарифини сўрашини айтдим. Синглим уни ғолиблик билан табриклаб, исми-шарифини ёзиб олди. — Ака бу қиз ёш, энди танилиб келаётган шоира-ку! — у гаплашиб бўлгач, ҳаяжонланиб. Мен унинг ғолиб бўлганини эфир орқали эълон қилиб совғани олиб кетишини илтимос қилдим. У келадиган кун эса ҳаяжондан ўлай дедим. Ростдан ҳам у ўша шоира экан. Уни бир кўришдаёқ аллақачон севиб қолганимни англадим. Ўзимда журъат йўқлиги учун синглим қўнғироқ қилди. Мен эса тингладим. У суҳбатдоши менинг синглим эканлигини билмагани учун тўғрисини айтиб қўя қолди: — Эфирда ўқиган шеърларим ҳам, изҳорим ҳам ўша радиобошловчига бағишланган эди. Мен аслида радионинг эмас, унинг мухлисиман. Совға баҳона уни кўрдим. Келишган йигит экан… Мен ортиқ чидаб туролмадим: — Воҳ-ей… Тўйлар мубо-о-орак! ТАМОМ Н.УСАНБОЕВА 2011
    4 комментария
    48 классов
    "Водиллик келин" фильмидан лавхалар ва ку́шиґи. 1984 й. суратга олинган.
    2 комментария
    40 классов
    Энам этдики агар совғаларим ёқмаса, жағини олиб соласан деди😂 Ношукр бандаее Давомини Кўринг 😂
    4 комментария
    168 классов
    #Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 22-қисм -Дилзода дадангни ҳидларидан танийди, икки кун уйда бўлмасалар тамом, жуда кўп безовталанади. Ота уйимга қизим билан бирга файз ҳам кириб келганди. Энди уруш жанжал йўқ, овунчоқлари фақат Дилзода экан. Кўпчилик қизим ҳудди ўзим бўлганига бу боланиям онам туққанлар деб ўйлашаркан. -Даданг Самарқандга боришларига тўғри келди, аксига Дилини истмаси чиқса де, дарров дорихонага чопдим. Укаларинг уйда эмасди. Дилиниям ўзим билан олиб чиққанман. Қўшнилар тўртинчисини қачон туғиб улгурдиз деса бўладими. -Йўғеэе? -Ҳа шундай, ҳудди катта қизига ўхшаркан дейишди . Бу Паризодани қизи десам ҳам ишонишмади. -Туққан она эмас боққан дейишадику, қизим мендан кўра сизга ўрганган. -Сени тиниб тинчиганингни кўриб бироз ҳаловатим қайтди болам. Кўрган кечирганинг шу бўлсин. Қани эди Паризода шу вақтда ҳаммасини айта олса, қани эди... Парига қўшниси жуда кўп насиҳатлар қиларди. -Аёл эри билан орасидан гап қочса онасига айтмаслиги керак. Эртага эри билан яхши бўлиб кетади, лекин онаси куёвини ёмон кўради. -Ҳеч қачон онага дардингни айтма, онанг сендан икки карра кўп азоб чекади. Оналарни асраш керак. Қўшни аёлни шу гапи Паризодани қулоғига ўрнашиб қолган. Онасини яна Паризпда сабаб озор чекишини истамайди. Майли қишда газ бўлмаса ҳам, электр ўчиб кечаси бир ўзи қолиб қўрқсаям онасига озор етмасин. -Ҳаёлинг қаерда қизим? -Шундоқ ўзим... Болалигим эсимга тушди. -Нима овқат қилай, нима егинг келяпти? -Ўзим пишираман ойи, сизни уринтирмай. Паризода ота уйига келса кўпинча ўзи қиларди ишларди. Онасини кўпда уринтирмаслик учун ✨✨✨✨ Паризода домда ўтирганча ҳар хил ҳунарларни ўрганишга курсларга бора бошлади. Биринчи ўрганган касби тикувчилик бўлди. Ҳунар ўрганиш билан анча ўзини чалғитарди. Айниқса тиккан либослари кўзини қувнатарди. Ўзида ҳали тикув машина йўқлиги сабаб тикув цехида тикиш қиларди. Бир куни энди цехдан қайтганди ҳамки Элёр кириб келди. -Ассалому алайкум. -Ваалайкум. Сен билан бир жийга боришимиз керак. -Қаерга? -Бир-иккита ҳужжатларга имзойинг керак. Паризода рўмолини ўраб ўзига қараб чиқди. Кейин улар Самарқандга йўл олишди Элёр бой эмасми ҳар келганида машинаси ўзгарарди. Улар манзилга боргунча ҳам гаплашишмади. Элёр бирор марта қизини сўрамасди ҳам. Нотариус идорасига кириб келишди. Ҳаммаси Элёрни таниши экан чоғи ортиқча саволлар берилмади, фақат имзо қўйилиши керак қоғозлар кўрсатилди. Кейин эса яна ортга қайтишди. Бу сафар Элёр жим кетмади. -Ман бошқага уйланяпман. Паризода индамади. -Нега индамисан? -Уйланаверинг. -Ўзингни аҳволингни биласанда а? Ҳеч кимга керагинг йўқ сени. 23-қисм Паризодани юраги яраланарди. -Кўчага тиллага ўраб ташласа ҳам итга керак бўлмайсан. Биласанми шуни? Элёр энди очиқчасига Паризодани масхара қилар, кўнглига озор берарди. Паризода йиғлаб юборди. -Йиғлаб раҳмимни келтиришга уринма. Қўлларингга қара, одам ушлашга уялади. Паризода қийшиқ бармоқларига қаради. Ахир касаллик уни айби эмаску, унга қолса соғлом бўлай демасмиди? Нега бошқа бахтли инсонлар каби у ҳам бахтли бўлолмайди? -Мени шу ерда туширинг. -Ҳа, яна жонингга қасд қиласанми? Шунчалик беқадрми жонинг? -Илтимос... Элёр машинани тўхтатди. Паризода тезликда машинадан тушиб югириб юришга ҳаракат қилар, аммо аҳволи бунга йўл бермасди. Элёр эса ортидан кузатиб келарди. Паризода такси тўхтатиб уйига ўзи кетди. Уйга келиб эса доимгидек эшикларни беркитиб, ўрта хонага кириб бор овозича бақириб йиғлади. -Эй Аллоҳим, яна нима дардларинг бор? Тўйиб кетдим баридан. Тўйдим, жудаям тўйдим. Паризода ичидагини айтиб-айтиб йиғлади. Кейин эса енгиллашганча ўрнидан турди. Ҳаммомга кириб таҳорат олди. -Сени енгилишга ҳаққинг йўқ. Аллоҳдан барчаси яхши бўлишини сўраганча саждага бош қўйди. То уйқуси келгунича Қуръони Каримни ўқиб ўтирди. Ана шундан кейингина енгил тортиб ухлаб қолди. ✨✨✨ Паризода шу тахлит яшаб келарди. Биринчи турмуши бўлгандаям қайтиб борса бошқа, аммо иккинчисидан ҳам қайтиб борса айб ўзидан экан дейишади дея ўйларди. Опаси иккита эр кўрган деб синглимга совчи келмасачи деб қўрқарди. Икки йилга яқин ёлғиз яшаган вақтида оёғини операция қилдиришга тўғри келиб қолди. Доктор пайларизни чўздирмасангиз бўлмайди. Бунақада юролмай қоласиз. -Массажми, бошқа йўли йўқми? -Афсуски йўқ. Паризода операцияга ноилож рози бўлди. Ҳатто ота онасига ҳам айтмади. Ёлғиз ўзи борди. Азобларни бир ўзи тортди. Хонадошларини олдида одам бор, уларга қарашса, Паризодадан ҳеч ким хабар олмасди -Синглим бирор яқиниз йўқми? Хонадошларидан бири Кимёхон ая савол бериб қолди -Бор, уларни безовта қилгим йўқ. Мендан бошқа ташвишлари ҳам бисёр -Барибир айтишингиз керак эди. Бу ҳолатда қийналиб юрибсиз. -Ўзим эплайман. Паризода сўзида турди. Ҳеч кимни ёрдамисиз ўзини парваришлади. Бир оёғини пайини операция қилдиргани учун иккинчи оёғига таяниб юрар, домда ҳам ёлғиз эди. Ҳатто, баъзи кунлар оғриқ қолдирувчи дорисиз қолиб, қаттиқ оғриқларга ҳам тишини тишига қўярди. Қўшнилари хабар олар, Паризодага ачинарди. Бир қўшниси эса Робия опани рақамини топиб қўнғироқ қилиб қизини операция бўлганини айтиб берди. Робия опа ўша кунни ўзида кичик қизи билан етиб келди. -Сен, эси йўқ қиз нега айтмадинг? -Ойи шундоғам қизимга қараяпсиз. Қолаверса куёвиз борлар. -Куёв аёлни ишини қилолармиди? -Кирларимгача тоза қаранг. Паризода ўзи зўрға ювган кийимларни кўрсатди. -Синглингни қолдириб кетаман. Бир ҳафтача ўзингга келгунингча тура турсин. Кейин бораверади. -Ойи сизга ёрдами керакку ҳозир. 24-қисм -Синглинг қолади. Гап тамом. Ойисига йўқ дея олармиди. Аммо синглиси ҳақиқатни билиб қолмасин дерди. Гулёра опасини парвариш қилар, уни ёлғизлигини сездирмасди ҳатто. Лекин у барини билиб қолди. -Гулии. -Лаббай опа. -Поччанг билан яшамаслигимни уйдагилар билмасин. -Нега? -Йўқса уйга олиб кетишади. Мен иккинчи эриданам ажраб келиб ўтирибдо деган тамғани кўтаролмайман. -Опа одамларни гапига нима ишингиз бор? -Менга ваъда бер. -Опа... -Гули дедим. -Ваъда бераман. Айтмайман. Бир ҳафта бирга туришгач Робия опа Паризодани олиб кетди. Паризода кетганини билиб қолган Элёр, ажрашган хотини ва икки боласини олиб шу уйга келади. Қий чув тўполонни эшитган қўшнилар Паризодага қўнғироқ қилишади. -Пари яхшимисиз? -Яхшиман. -Онамни уйида бирор ҳафта юраман деб дарров қайтдизми? -Йўғеэе ҳали шу ердаман. -Уйизда кимлардир бор, ёш болалар овози келяпти. -Бўлиши мумкинмас. -Бирор киши билан келиб кўринг. Паризодани олдида укаси бу гапларни эшитиб турарди. Дарров дадасига айтди. Ҳамид ака ўғли билан Паризодани домига йўл олди. Шошилмай бориб эшикни таққиллатишди. Ичкаридан майкачан Элёр чиқди. Ортидан югуриб икки бола. -Дада ким булар? Болаларни олиб кираман дея уларни онаси ҳам чиқиб келди. -Юрларинг ичкарига, нима қиласан бу ерда? Аёл болаларини бошқа хонага олиб кирди. Ҳамид ака эса ҳам ҳайрат, ҳам азобда эди. Элёр уни юзига кўзгу тутганди. Аёл ва болаларни кўриб ғалати бўлиб кетди. -Эркакчиликда бўлиб туради тўғри, лекин ўзизни йиғиштириб олинг. -Узр, келишингизни билмагандим. -Дўстим билан гаплашмасам бўлмайди чоғи. -Бошқа қайтарилмайди, ҳавотир олманг. Элёр нимагадир тутинган отасидан чўчирди. Ҳозирам гап уни қулоғига етиб бормасин дерди. У одам Элёрни бизнеси тутиб турган ягона устун эди. Ҳамид ака ғазабини босолмай машинани ҳайдарди. У жуда яхши тушуниб турарди нега бу воқеалар бўлаётганини. Уйга қайтишгач Паризодага индашмади бу ҳақида. -Дада ким кирибди уйга? -Куёв ўғлини олиб келган экан. -Аҳа. -Ҳавотирли жойи йўқ. Лекин Паризодани укаси Мурод барча гапни айтиб берди. Паризодани яна бир бор кўнгли чилпарчин бўлди. ✨✨✨ Паризода қизини кўп соғинадиган бўлиб қолганди. Энди анча ўзини тутиб олган қизча онасини олдига жуда кўп келарди. Бир куни Дилзода Парини олдидалигида Элёр кириб келди. 25-қисм Элёр уйга бемалол кириб келди. Паризода билан қизига эътибор ҳам бермади. Дилзода айни ўйинқароқ вақти, Паризода билан қий чув қилиб ўйнарди. -Эй манавини овозини ўчир. Паризода Элёрни бу гапидан музлади. -Болада, ўйнайди. -Кўзимдан йўқот гапни кўпайтирмай. -Сизга нима зарари тегяпти буни? -Нима зарари тегяпти? Элёр юзини жийирди. -Мен ухламоқчиман. Бунинг эса асабимни эговлаяпти. -Бегона... Парини гапи оғзида қолди. -Ўша вақт айтганман сенга олдир керакмас деб. Ҳозир ҳам керакмас тушундингми? Паризода қаттиқ хафа бўлди, йиғлади. Қўлига телефонни олдида ўзини тутганча дадасига қўнғироқ қилди. -Алло. -Ассалому алайкум дада. -Ваалайкум Пари яхшимисан? -Дада қўлим оғрияпти, Дилини олиб кета оласизми, қарай олмаяпман. -Йўлга чиқяпман олиб келаман. Паризода ҳаммомга кириб йиғлади. Элёрга Аллоҳдан иймон сўради. Қизига бироз меҳр беришини истаганди. Лекин бугунги гаплари сабаб бу ноинсофдан қизини узоқ бўлишини истади. Шу сабаб отасини чақирди. Ҳамид ака бир соатда кириб келди. Унгача Паризода Дилзодани ўйнатиб овозини чиқармасликка ҳаракат қилди. Ҳамид ака келиши билан Элёр 180 ° га ўзгарди. Меҳрибон инсон ролига кирди. -Ассалому алайкум. Яхши келдингизми? -Куёв яхшимисиз, ишланрингиз жойидами? -Ҳаммаси яхши. Аллоҳга шукр. -Дилини олиб кетгани келдим. Жуда соғиндик. Элёр бунга фикр билдирмади. Ҳамид ака Паризода билан ҳам сўрашиб набирасини олиб кетди. У қизини касаллиги сабаб болага қаролмаслигини яхши тушунарди. -Соғингсанг айт, олиб келамиз яна. -Хўп дада. Ҳамид ака набираси билсн кетди. Уйда фақат Элёр билан Паризода қолди. Улар умуман гаплашишмасди. Элёр ҳудди Паризода бу уйда йўқдек тутарди ўзини. Паризода ҳам бу муносабатга эътибор қилмасликка уринарди. Элёр кечга қолмай кетди. Уни келиши ҳам кетиши ҳам шу эди. Гап ерда ётмайди дегандек, Элёрни тутинган отаси Элёр ва Паризодани қонуний никоҳи йўқлигини билиб қолади. У одам Ҳамид ака олиб юргани сабаб Дилзодани жуда яхши кўрар, ўзи ҳам кўпинча уйига олиб бориб ўйнатиб келарди. Қизалоқ исмини айта бошлаганида фамилиясини ҳам ўрганди. Шу куни ўгай бобо Элёр қонуний никоҳдан ўтмаганини билиб қолди. Қўлига телефонни олиб Элёрга қўнғироқ қилди. -Элйрбой ўғлим бормисан? -Ота яхшимисиз? Борман. -Мен битта муаммони тезда ҳал қилиб беришингни истайман. -Нима экан дарров ҳал қиламиз. -Ҳамидни қизи билан шундоқ юраверасанми? Қонуний никоҳ вақти келмадими? Қизинг ҳам уларни фамилиясида. Уят. -Ота. -Бугуноқ ишга кириш. Йўқса мени ота дема. Элёр қийин вазиятда қолганди. Тутинган отаси уни оёққа қўйган. Ўз отасидан кўрмаган яхшиликни бу одамдан кўрган Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    37 классов
    Титкиланган оила. Элдор ўқишни битириб, дипломини қўлга олгач, яхши бир оиланинг, яхши қизига уйланди. Азиза ҳам олий маълумотли... Элдор даромадли ишга жойлашганда онаси деди: "Ўғлим, хотининг ҳам ишласин! Биргаликда рўзғорнинг тизгинини тортсин! Укаларинг бирин-кетин катта бўлишяпти. Улар уйлангунига қадар, уй қилиб чиқиб кетишларинг керак. Бир ўзинг чиранганинг билан бўлмайди. Биргаликда ишласанглар, уй олишинглар осон бўлади. Барибир кун бўйи уйда ўтирибди. Бекор ўтирганидан нима фойда...?" Келин-куёв эрталаб чиқиб кетишади, шомга яқин тинка-мадорлари қуриб, кириб келишади. Азизага қийин...Келинликни гаштини суролмай, мазасини кўрмай, уй олиш илинжида ишга тушиб кетди. Топганини Элдорнинг топганига қўшади-чатади. Баъзида Азиза онасига ҳаётнинг оғирлигидан шикоят қилганда, онаси: "Сабр қил! Ҳали ҳаммаси олдинда. Меҳнатнинг эвазига келган мулк, мазали бўлади. Уйли-жойли бўлганингда, кўрган қийинчиликларинг эсингдан чиқиб кетади. Озгина сабр қил...", дейди, қизига таскин бериб. Азиза ҳам, бошқа келинларга ўхшаб, янги чиққан кийим-кечаклар кийгиси, эри билан дам олишларга боргиси, кафе-ресторанларда ўтириб, тансиқ таомлар егиси келади. Лекин ўзини тияди. "Уй олиб чиқиб кетсак, иншааллоҳ маза қилиб яшайман. Хоҳлаган нарсамни кияман, хоҳлаганимни ейман. Ошхонам катта бўлади. Музлатгичим ҳам катта бўлади. Ичини зўр нарсаларга тўлдириб қўяман. Ортган пулларимизга эса, эрим билан дунёни кезаман...", деб, ҳаёл суради. Ҳаёл яхши нарса. Ҳаётда эришолмаган нарсаларимизга ҳаёлимизда эришамиз, қўямиз. Ҳаётда бўлмаса бўлмасин тўғрими? Ҳаёлда бўлса ҳам, ўшани ўзи неъмат. Элдор ва Азиза кетма-кет уч фарзандли бўлишгач, тўрт хонали уй олдилар. Етмаганига қарз-ҳавола қилиб, янги уйда яшай бошладилар. Кўкракка шамол тегишига ҳали анча бор. Тўлашлари керак бўлган қарзларини, ейишдан қисиб, кийишдан тежаб, амаллаб 3-4 йил деганда тўлаб қутилдилар. Ўзбекистон шароитида уй олиш, мошина олиш ҳазил гап эмас. Йиллаб меҳнат қилиб, тер тўкиб ололмаётганлар қанча... Элдор билан Азиза ҳам, ўша меҳнаткашларнинг миллиондан бири. Уй олиб чиқиб кетиш, улар учун осон бўлмади. Келин-куёвлик гаштини суриш ўрнига, уй олиш ғамида, қарз тўлаш ғамида тиришиб, тирмашдилар. Еган кунлари бўлди, емаган кунлари бўлди. Баъзан қозон қайнаса, баъзан нон, чой дегандай... Инсоннинг ҳаётида унинг бахтига чанг соладиган, умидларини кўкка совурадиган, хонадоннинг файзини учириб, баракасини йўққа чиқарадиган бириси чиқса, билингки бу Аллоҳнинг синовидир! Баъзан Аллоҳ таолонинг синовлари қаттиқ келади, баъзан юмшоқ. Инсоннинг тоқатига қараб, Роббим синовлантиради. Сабр қилсак ютамиз, сабр қилолмасак ютқазамиз. Баъзан ютқазмасак-да, асабларимизни тўкилгани, соғлиғимизни кетгани қолади холос. Бу оила ҳам энди оёққа туриб, уйларига барака кириб, кўксиларига шамол текканда "лоп" этиб, йўқ жойдан Элдорнинг ҳаётида бириси пайдо бўлди... Гули ўзини сўраб келган совчиларни танлай-танлай 27 га кирди. Ҳаёллари ҳар доим осмонда. Ҳамма нарсанинг энг сарасини ейди, энг сарасини кияди. Ҳафтада бир гўзаллик салонига боради. Пулини ўзидан аямайди. Шартаки...Шартта-шартта гапиради. Каттами-кичикми демайди. Ўзига ортиғи билан бино қўйган. Ундан яхшиси йўқ, ундан зўри бўлмаган. Ота-онаси жаврай-жаврай охири гапирмай ҳам қўйишган. Гули билганидан қолмайди. Ишга боради, ишдан келади. Ўзи тенгилар 3-4 та болалик бўлиб кетишган. Гули фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Унга қайнона-қайнота, эрнинг уруғи керак эмас. Шу баъзида келиб кетадиган пулдор бириси бўлса... Гулини таъминласа, қўлига жарақ-жарақ пул берса. Тагига мошина олиб берса. Келганда қўни-қўнжини тўлдириб, бозор қилиб келса...У фақат шулар ҳақида ўйлайди. Шунақаси чиқа қолмади...Қачондан бери шундайини кутиб яшайди. Мана Элдор юмшоққина, муомалали...Бир жойда анчадан бери бирга ишлашади. Элдор секин-аста юқориламоқда. Бошлиқ ёрдамчиси лавозимигача чиқиб олган. Гули Элдорни зимдан кузатади. Ҳар бир ҳатти-ҳаракатинию, Элдорнинг топган пулигача санаб, ҳисоблаб юради. Етади! Маза қилиб яшаса бўлади. Лекин Элдор оиласига ўта садоқатли. Бошини айлантира оладими, йўқми шуни ғамида . Режаси ўхшайдими, йўқми шуни ҳавотирида. Гули Азизани бир-икки марта кўрган. Соддагина, оддий аёл. "Ҳа, бўлди! Элдорни осон қўлга киритаман. Хотини шалвиллаган экан...Қанақа қилиб, шу хотин билан яшаб юрган экана...? Мана менга уйланса, хотин қанақа бўлишини унга кўрсатаман...", деган эди, ўзига-ўзи. Ҳар куни бошқа кийим, ҳар куни бошқа турмак Гули учун ҳеч нарса эмас. Топганини ўзидан бошқага ишлатмагандан кейин, ўзи учун етиб ортади. Ҳар сафар ишга кетиш олдидан ўзига оро берар экан, кўнглидан Элдор ўтади. Элдор ўз иши билан банд. Аёллар билан иши йўқ. Лекин Гули ҳали у қоғоз, ҳали бу ҳужжат баҳонаси билан Элдорнинг хонасига киргани кирган. Гупиллатиб атирини сепиб оладию, Элдорнинг эшиги тагида айланаверади. Нима қилса бўлади? "Қачондан бери шуни илинтириш илинжидаман. Қилиб кўрмаган нарсам қолмадия...Тошга ўхшайди. Қилт этмайди. Нима қилсам экана..." хонасига кириб олиб, ўйлайверади. Элдор Гулини ҳатти-ҳаракатини сезмайди, билмайди дейсизми? Ноз-ишваларини, бир қарич пошнасини тақиллатиб, бўлар-бўлмас баҳоналар билан хонасига кириб келишларини, сонигача кийган кийимларини, оппоқ оёқларини, тиниқ юзинию атирининг ҳидларини Элдор ҳам билади. Билмасликка олади. Шунга ҳаракат қилади. Обрўсини ўйлайди. Шайтонга "ҳай" беради. Чегара, масофани ушлайди. Лекин қачонгача? Кутилган ўша чегара бугун бузилди. Чегарани Элдор бузди. Ишдан чиқаркан зинадан тушиб кетаётган Гулига деди: "Гули метрогача ташлаб қўяйми..?" Азиза анчадан бери Элдордаги ўзгаришни сезади. "Ишлаб чарчаётгандир. Ахир осон эмас бир оилани боқиш...", ўйлайди, эрига ачиниб. Билмайди! Болаларининг дарслари, ўқишлари билан бўлиб, бечора сезмайди ҳам. Элдор Гулини, иккинчи хотин қилиб олганини, содда Азиза қаердан ҳам билсин. "Командировка" яхши баҳона. Элдор бир ҳафтага, баъзан икки ҳафтага йўқ бўлиб кетади. Азиза тунлари уйқу қочганда, ёнбошлаганча ўйлайди... "Элдор акам аввалгидек бозор қилмайдиган, пул бермайдиган, болаларга эътибор қаратмайдиган бўлиб қолдилар. Менга-ку ойлар бўлди яқинлашмаганларига... Ишқилиб соғмикинлар, бирор жойлари оғриётган бўлсая..." Элдоракаси кайфини суриб юргани, ҳаёлининг кўчасига ҳам келмайди. Эрига раҳми келади, унга ачинади. Болаларига қайта-қайта ўргатади. "Аданглар келганида тўполон қилманглар! Ишдан жуда чарчаб келадилар. Бизларни деб юрибдилар..." Элдор Гулини оладию гоҳ Дубайга, гоҳ Малайзияга дам олгани кетади. Азизани бирон марта тоққа ҳам олиб чиқмаган бўлса керак. Гули ҳомиладор бўлдию эркалиги ошиб кетди. Ҳали у, ҳали бу...Элдор Гули нима истаса муҳайё қилади. Туққанидан кейин, баттар бўлса бўлди, яхши бўлмади. "Ижарада яшаш жонимга тегди. Ўзимни уйимда ўтиришни хоҳлайман. Хотинчангизга уй олиб бергансизу. Менга ҳам олиб беринг..!" Элдор боришига бир дунё жанжал. Азиза ўтирган уйни эр-хотин ишлаб, бирга олганларини Гули ақлига ҳам сиғдиролмаса керак... Азиза Гулига ўхшаб тайёрига келмаган эди. Азиза келганда Элдорнинг ҳеч вақоси бўлмаган. Биргалашиб рўзғорнинг аравасини тортиб-тортиб, шу кунларга етганларини Гули қаёқдан ҳам билсин. "Ишим яхши бўлиб кетса олиб бераман. Сабр қил!", дейди Элдор уҳ тортиб. Гули бу жавобдан қониқмайди. "Унгача ижарада ўтиравераманми? Бўлмаса Азиза ижарада ўтирсин. Мен сизнинг уйингизга кўчиб бораман..!", бақиради Элдорга қараб. Элдорнинг шу маш-машалардан кўнгли айнайдиган, Гулини эсласа боши оғрийдиган бўлиб қолганди. Гули иккинчисини туғдию, Элдорни топганини ямламай ютадиган анакондага айланди қолди. Азиза бир куни Элдорга ёрилди: "Элдорака, сиз бизни боқаман деб, қийналиб кетяпсиз. Қачондан бери уйга гўшт, тухум келмайди. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Энди мен ҳам ишга тушсам бўлади. Сизга ёрдамлашмасам бир ўзингизга қийин бўлиб кетяпти..." Элдор индамай кўниб қўяқолди. Азиза кўп ўтмай ўзининг эски жойига ишга тушиб кетди. Тақдирнинг ишлари ажойиб... Азизанинг топгани оиласи, бола-чақаси учун. Элдорнинг топгани Гули учун. Агар Элдор Гулининг айтганини қилмаса борми... Ўша ондаёқ Гули: "Азизага телефон қиламан. Ўзимни таништираман...", деб пўписа қилишни бошлайди. Элдорнинг сочи оқариб, тўкилиб кетди. Эрта қариди. Гулининг қўрқитишларидан юрагини олдириб қўйган. Ази зага, болаларига ачинади. Азизани кетиб қолишидан қўрқади. Нафсига қул бўлиб, Гулига уйланган кунидан бери ҳаловати йўқ. Тинчи, ҳузури бузилган. Яхши топгани билан, олдингидай баракали эмасдай... "Уйимдаги жанжаллар туфайли барака бўлмаяпти шекилли", дейди ўзига-ўзи. Орадан олти йил ўтди. Азиза ойлигидан тежаб йиғиб юрган пулларини ўзидан бошқа ҳеч кимга айтмаган. Нияти домни кичикроқ ҳовлига бўлса ҳам алмаштириш эди. Авваллари Азиза Элдор билан аслида бу ҳақида кўп гаплашар эдилар. "Насиб қилса, ҳовли оламиз. Биз ҳам одамлардай маза қилиб ҳовлида яшаймиз", дерди Элдор яхши ният қилиб. Гулига уйлангач, ҳовли ҳақида оғиз очмайдиган бўлиб кетди. Азиза ҳам эслатмасди. "Ўзи қийналиб юрибдилар. Ҳовли ҳақида гапирсам ёқмаса керак...", деб ўйларди. Шунинг учун ҳам, индамай оз-оздан пуб жамғариб юрган эди. Бир жойда шошилинч ҳовли сотилаётганини эшитган Азиза, ишдан чиқиб уйни кўргани борди. Ўзи орзу қилгандай шинамгина, ораста ҳовли... "Элдорака бугун ишдан эртароқ қайтинг илтимос! Маслаҳатлашиладиган иш бор эди...", деди Элдорга телефон қилиб. Азиза анчадан бери эри билан бемалол ўтириб гаплашмайди. Элдор ё кеч келади, ёки "командировка" да бўлади. Азиза Элдорнинг қаршисига ўтириб, узоқдан гап бошлади ва ҳовлига келиб тўхтади. "Элдорака кеча сизга айтмай бир сотиладиган ҳовли кўриб келгандим. Ҳовли менга ёқди. Ўша ҳовлига кўнглим кетди. Эртага сиз билан бориб кўрсак, шунга нима дейсиз. Эгаси шошилинч сотяпти экан. Балким гаплашсак келиштириб берар. Домни сотиб, ўша ҳовлини олсак... Болалар ҳам катта бўлиб қолишяпти". Элдор Азизага термулиб унинг гапларини эшитаркан ўйлади... "Бечора Азиза...Уйим-жойим, болам-чақам деб югургани югурган. Кўзларини тагига чизиқ тушибдими? Шу бечорагинага қачон янги кийим олиб бердим, шуни қачон бир жойларга айлантиришга олиб бордим? Қачон қарама уй иши, болалар, рўзғор ташвишда юраверади. Бир нарсага ҳархаша ҳам қилмайди. Тавба мана энди бўлса аёл боши билан ҳовлини ташвишига тушибди. Кийимлари ўша-ўша, онаси тўйида қилган...Гули эса ҳар ой янги олдиради. Тўймас, очкўз..." Иккисини солиштирдию ғазаби қўзиб кетди. Энди жаҳли чиққани билан фойдасиз. Ажрашай деса иккита боласи бор. Болалари етим бўлмаслиги учун ҳам, тишини тишига қўйиб яшаб юрибди. Биргаликда ҳовлини бориб кўрдилар. Элдорга ҳам ҳовли маъқул келди. Уй эгасининг ўғли қамалиб қолгани учун, шошилинч пул керак бўлиб, уйни сотаётган экан. Уй баҳосини келиштирдилару домни сотиб, ҳовлини оладиган бўлдилар. Аллоҳ таоло бир ишни осон қилиб қўйса, у ишни ҳеч ким қийинлаштириб қўёлмайди. Ҳовлини эгаси Элдорга телефон қилиб: "Ҳовлим сотилса дом олиш ниятида эдим. Ўша домингизни менга берақолинг. Сиз ҳам уйингизни сотилишини кутиб ўтирманг дегандим. Менга ҳам пул зарур. Қолган пулни тезроқ қилиб берсангиз бўлди...", деди тушунтириб. Азиза ўзида йўқ ҳурсанд. Ниятига етиб, ҳовлилик бўлди. Болалари ҳовлида ўсиб-унади. Яқин қариндош-уруғларни чақиради, ҳовлига жой қилади...Шулар ҳақида орзу қиларкан севинчдан энтикиб кетди. Элдор Азизанинг ҳурсандлигидан ҳурсанд. Ўзи ҳовли учун пул қўшолмаган бўлса ҳам, лекин хотини, бола-чақасининг севинчидан, кўнгли таскин топди. Катта юкни елкасидан отган одамдай, енгил тортди. Гули Элдорнинг ҳовли олганидан хабар топдию: "Уйга келсин сочини битталаб юламан. Менга: "Пулим йўқ", дейди, унга бўлса бор", деб Элдорга қўнғироқ қила бошлади. Элдор юрагини қўлига олиб, Гулининг ёнига учди. "Менга пулингиз йўқ. Анунга бор шунақами?", бақиришни бошлади Гули. "Ҳовлини мен олиб бермадим. Ўзи йиғиб юрган пули бор экан. Домни сотиб, қўшиб-чатиб амаллаб олинди. Мен бир сўм қўшганим йўқ...", тушунтиришга ҳаракат қилди Элдор. Қани энди Гули тушунса. Қўлига телефонини олдию, ғазаб билан: "Мана энди ўзингдан кўр! Ҳозир хотининга телефон қилиб, ўзимни таништираман... ", деганча Азизага телефон қилди. Элдор шошганича Гулининг қўлига ёпишди. Гули Элдорнинг қўлини тишлаб олди. Ва югуриб хонасига кириб, эшикни қулфлади. Элдор эшикни бор кучи билан тепаркан, Азиза шошиб келиб, жиринглаётган телефонини кўтарди. "Лаббай!" "Яхшимисиз?" "Ҳа, раҳмат. Кимсиз танимадим?" "Элдоракангизни иккинчи хотинлари...Болаларимнинг ҳаққидан ҳовли олдирибсиз. Буюрармикан? Эримнинг топганини ғамлаб юришга уялмайсизми...?", қағиллашга тушиб кетди Гули. Азиза Гулига тенг келишни истамай телефонни ўчирди. Ҳовли бурчагидаги тўнкага ўтирдию бошини чангаллади. Бироз аввалги гапларни тушунишга ҳаракат қиларкан, боши ғувиллаб кетди. Ростмикин? Ёки биров ўйин қиляптимикин? Кимдир ҳазиллашган бўлса керак...Элдоракам бошқасига уйланмайдилар. Уларга ишонаман! "Командировка"... Ҳаёлидан ўтди... Тинмай кетадиган бўлиб қолгандилар. Балким рост бўлсая... Гули эшикни очиб, ташқарига чиқиши билан, Элдор қарсиллатиб Гулининг юзига туширди. "Ҳали бунисига ҳам жавоб берасан...", деди ўзини бузмай Гули. Элдор кечаси минг ўй билан уйга келди. Кўнгли нотинч, юрак ўйноғида эшик қўнғироғини босди. Эшикни Азиза очди. Ҳеч нарса бўлмаган, ҳеч нарсадан хабарсиз кишидек Элдорни кутиб олди. Овқат сузди, чой қуйди. Элдор ҳайрон. Катта тўполонни устига келаман деб ўйлаганди. Адашди. "Демак Гули мен билан ҳазиллашибди. Азизага телефон қилмабди. Мени қўрқитиб қўймоқчи бўлибди аҳмоқ. Бекордан бекорга калтак егани қолди...", ўйлади Элдор. Орадан 5-6 ой вақт ўтди. Азиза Элдорга бу вақт ичида бирон марта ғиринг демади. Ҳеч нарса билмаган киши бўлиб юраверди. Ҳаммасини ичига ютди. Иш билан ўзини овутди. Болалари билан ўзини чалғитди. Дардини ютган сари, дард унинг ичини кемириб бораётган эди. Баъзан юраги ёки боши оғриса: "Ҳаммаси асабдан, ҳаммаси чарчоқдан...", деб ўзини алдаб юраверди. Бирон марта шифокорга кўринмади. Мана шу Азизанинг энг катта хатоси бўлди! Кунлар кетидан ойлар ўтаверди. Элдор бошқа юксакроқ ишга ўтиб кетди. Бир ёқдан тижорий ишларини ҳам йўлга қўйиб олди. Лекин пулининг баракасини кўра қолмасди. Гули эрининг пулини гўзаллик салони, дам олиш, ўйин-кулгу, чет-эл сафарларига сарф қилгани қилган... Элдорнинг топганини йиғса, 4-5 йилда данғиллама ҳовли олса бўларди. Лекин Гули ўпқондек...Бели оғриб топмагани учун, эрининг пулларини ҳавога совургани совурган эди. Яна ўлганни устига тепган қилиб, эридан уй ҳам талаб қиларди. Элдор Гулига кичикроқ квартира олиб бердию қутилди. Азиза ўша куни чиройли қилиб дастурхон тузади. Сомса тугди, лағмон чўзди. Қизлари билан ҳар хил ширинликлар пиширди. Чунки Элдор "командировка" дан қайтаётган эди. Азиза чарчади. Негадир боши ўша куни кўп оғриди, кўнгли беҳузур бўлди. Лекин чарчоққа йўйдию бирпас дам олиш учун ётоғига ёнбошлади. Эшик қўнғироғини эшитиб, ўрнидан турган Азиза, гурсиллаб ерга ағанади. Бечора Азиза... Эрим деди, бола-чақам деди, рўзғорим деди. Ҳеч ўзига қарашга вақт ажратмади. Катта хато қилди. Шифокорлар Азизага инсульт ташхисини қўйдилар. Яъни, артериал гипертония - қон босимининг ошиб кетиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Азиза ақл ва хотирасини йўқотиб, фалаж бўлиб қолди. Мана икки йилдирки Азиза ота-онасининг уйида... Тўшакка михланганча ётади. Гулининг эса куни туққан... Азизанинг уйига жойлашиб олганча яшаб юрибди. Азизанинг ота-онаси, қайнона-қайнотаси ҳам, Элдорнинг иккинчи аёлидан хабарлари бор. Қандай аёл, феъли-турқи қандай ҳамма ҳаммасини суриштириб билиб бўлишган. Беркитиладиган нарсанинг ўзи қолмаган. Азиза ота-онасини, болаларини кўп қийнамади. 38 ёшида бу ёлғончи дунёдан, абадий дунёга қараб йўл олди. Йиққанию тергани ҳаммаси ноинсоф, виждонсиз кундошига қолди. Катта тўполонлар билан олдирган квартирасию, машинаси Гулига камлик қилиб, Азизанинг ҳовлисини ўз номига ўтказиб олиш илинжида анчадан бери зир югуради. Гули ниятига етди. Азизанинг ҳовлисини ўзининг номига ўтказиб олди. Ҳамма нарсани ўзиники қилиб олгач, Элдорни тагига сув қуйиб, уни хонавайрон қилиб, расвосини чиқарди. Элдор Гулини ўзининг ёрдамчиси Тоҳир билан донг олишиб юрганини билгач, бошқа оёқда туролмай қолди. Ва 47 ёшида юрак ҳуружидан вафот этди. Азизанинг фарзандларини унинг яқинлари узатиб, уйлантирдилар. На Азиза, на Элдор бу дунёда роҳат кўрмадилар. Умрлари қисқа экан, Аллоҳнинг қадари... Лекин бу оиланинг пароканда бўлишига Гулининг анча меҳнати сингди. Бир оилани бўлиниб, синиб, йўқ бўлишига Гулининг роли катта бўлди. Ҳозирда бошқаларнинг ҳаққига эга бўлиб ўтирган Гули, эртага Қиёматда албатта жазоланади. Бировнинг ҳаққи бир ​овга қачон буюрган? Игнадек нарсадан сўраламиз! Мошдек ҳақ, кўзимизни мошдек очиб қўймасидан эҳтиёт бўлайлик! Гули ҳозир маза қилаётгандир... Лекин бу дунё тугайди. Гули ва Гулига ўхшаган ойимча, хотинчалар ҳам бир кун ўладилар. Мол-давлат аввалги ўтганларга вафо қилмаган, кейингиларга вафо қилармиди? Гулининг қилган разилликларини, эгалик қилаётган бошқаларнинг ҳақларини албатта фарзандлари бурнидан чиқаради. Ҳалол **** ўсмаган болалардан нима ҳам кутиларди? (тугади) Зулфия Маҳмуд
    3 комментария
    45 классов
    ОРИЯТ ---Очарчилик замонлар эди. Кунжара **** шишиб ўлганни ўшанда кўргандим. Замон қай тариқа ўзгармасин борда бор, йўқда йўқ бўларкан болам. Кимдир очидан силласи қуриб ётган маҳалда яна кимнидир қозонида палов ҳам пишгани ҳам рост. Акам, отам, хўжам қулоқ қилиниб олиб кетилган эдилар. Эркаклардан биргина Акобирхўжа амаким қолган, бир неча рўзғорга бош бўлиш ўша кишининг зиммасида эди. Маълумингиз, ўзига тўқ, бадавлат оила эдик. Советлар мол мулкимизни мусодара қилгани билан йўлини қилиб эплаб олиб қолингани бор эди. Тошҳовуз бизнинг халоскоримиз бўлган. Ҳовузнинг деворини ёнига лаҳм ковлаб ўша ерда қовурдоқ қилинган қўйларнинг хумларга солингани, қопга солинган кепакли ун, жўхори, арпа, тариқ унлари, каллақандларни майдалаб кўзачаларга солиб яширишган экан. Ора орада оз оздан олиб чиқишар эди кеч, ярим кечда. Хонадонимизда азалдан хизматда бўлган онахон ўша кунларда ҳам келар эдилар. Аввал замонлардагидек сахиёна пул беролмасакда, ҳар ҳолда ўзлари овқатланиб, невараларига ва тул қолган келинига қолган қутган таом ва нонлардан олиб кетар эдилар. Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин. Озода, пазанда, ҳалол--пок инсон эдилар.Катта--кичигимиз эҳтиром билан Ойянга деб чақирар эдик. Хизматлари давомида уйимиздан бир чақа ҳам йўқолмаган, бир хасимизга берухсат тегмаган эдилар. Бир куни... Оҳ ойпочожонимаааа... Бир куни ёмон бир иш бўлди. Ойянга бетоб бўлиб у кишининг ўрнига келинлари келдилар хизматга. Давр даврони келганга боқиб, силласи қуриганни жонини сиқаётгани шундоққина шу аёлнинг юзида намоён эди. Озғин, рангпар, кўзлари киртайган бу қирқнинг нари берисидаги Истат исмли бу аёлнинг бир пайтлар латофатли бўлганининг изларигина қолган мунгли чеҳраси ҳамон кўз ўнгимда. Эрталаб ширчой ва тутмайиз берилди нонуштага. Истат опа бизга хизмат қилиб бир чеккагинага бориб чўнқайдилар. ---Келин, ўзингизга ҳам солинг ширчойдан. Мана нон, тутмайиз. **** олинг.---буюрдилар Акобирхўжа амакимуллом. Опа ийманибгина сўридан пастдаги шолчада нонушта қилдилар. Қанчалик очлик ва йўқчилик бўлмасин берухсат емадилар ва шоша пиша **** бетарбиятлик намоён этмадилар. Нонуштадан кейин ҳамма ўз иши билан бўлди. Пешин, кечда ҳам вазифаларини адо этган Истат опа раҳматлик қайнонам ва янгапошшом тугиб берган тугунчани олиб қайта қайта раҳмат айтганча хайрлашиб уйларига кетдилар. Хуфтондан сўнг аёллар пахтадан чигит ажратиб ўтирганимизда янгапошшом ғалати алфозда гапириб қолдилар: ---Ойянганинг келинлари берганимиздан бошқа яна тугуни бормиди? Иккита тугун кўтариб кетди.Бири каттагина...Ҳайронман...Ҳеч нимасиз келувди шекилли? Дарҳол тафтишу текширишдан сўнг бир сопол кўзачадаги асал ва бир мўнди(мўнди--теридан тикилиб атрофига ип ёки мато ўралган идиш) чарви ёғ сават остидан йўқолиб қолганини айтиб қолишди. Эртасига бетоброқ бўлсалар Ойянганинг ўзлари келдилар ва тўтамуллом кечаги воқеани минг истиҳола билан баён қилдилар. ---Ойянгажон, бу бир аниқлик киритмак мақсадида сўралди. Асло туҳмат, гумон қилинмаги ниятинда эмас. Равону рўшан фаҳмингиз билан бизни тушунасиз деган умидимиз бор.---деб сўзларини тугатдилар. Ойянганинг шусиз ҳам рангпар юзлари янада оқариб кетди. Оғизлари ярим очилиб анграйгандек қараб туришлариша раҳми--зорим келиб ичимда қариндошлардан андак ранжидим. Эл--улус саҳар бир бўлак қотган нонни шимиб кунни пешинга етқазади. Намозишом маҳали тўртта жийдами, ғўлинми(ўрик қоқи), тут майизми топган топар, топмаган кунжара, ҳаром эт **** жон сақлаган маҳалда бу қилиб турганлари тўғрими дея ранжидим. ---Ойпошшожон, оқшом Истат бир тугунчада егулик, иккинчисида ўзининг пахталик нимчасини ва шол рўмолини тугиб олиб кириб борди. Ҳаво илиброқ қолганига киймадим деди. Бошқа нарса олиб бормади, Худо шоҳид! Бир умр ҳалол хизмат қилган Ойянга ёш боладек гоҳ унга гоҳ бунга жавдираб қарар эдилар. ---Ман олдиндан айтдима, ойянгажон? Гумон ёки шубҳа, ўғри тутишмас бу. Аниқлик киритмоқ холос.---дедилар тўтамуллом. Янгапошшом ғалати чимирилиб қўйганларидан англадимки улар норизоликда. Тахминим тўғри чиқди. Янгапошшом Ойянгага деярли дўқ оҳангида гапирдилар. ---Одам ишонадиган гап гапиринг Ойянга! Сизнинг деганингизга ишонар бўлсак у замон ёғу--асал қай гўрга кетибдур?! Одамлар очидан ўлиб ётганда ҳар ҳола салқитимиз бўлсада етимларингизни тўйдириб турганига шукру--раҳматми бу?! ---Ҳай ҳай овсин! Астағфируллох денг! Тўтамуллом танбеҳ бериб тўхтатмасалар балки янада қаттиқроқ гаплар айтилурмиди?... Ойянга лаблари боланикидай бурилиб йиғламоқдан бадтар алпозда дедилар: ---Етимларимнинг бошидан қасам келинпошшожон! Агар шуларни олиб бориб невараларимга едирар бўлса илоҳим оғзига олганидан то эртасига етмасин Худоё худовандо! Илоҳи омин Аллоҳу Акбар! Оғир сукунат чўкди. Сўз ортиқча эди. Ўша куни Ойянга хизматда қолмадилар. Йиғлаб йиғлаб ортларига қайтиб кетдилар. Уларнинг ортидан қараб қолган баримизнинг кўнглимизда ғашлик, дийдамизда ёш қолди. То ҳануз елкалари чўкиб кетиб бораётган Ойянгам раҳматликнинг елкасига ямоқ солинган қавима чопонлари, йиртиқ калишлари ва эски тивит рўмоллари кўз ўнгимда.Кечга яқин ўлгур хумчаю мўнди топилиб турибтику!Нон сандиқнинг ичигамас ортига қўйилган экан. Бир ҳафта кутдик. Ойянга келмадилар. Акобирхўжа амакимуллом нон, новвот, бироз ёғ олиб ўзлари бордилар. Ойянга касал ётган эканлар. Ажриқнинг томирига кепак ва кунжара, беданинг қуруқ баргини қўшиб пўтти(барча масалиқлар аралаштирилиб хамирдай қорилади ва думалоқланиб тандир ёки тош ўчоқ деворига ёпилади) қилиб бераётган экан Истат келин. ---Бир кунгина ишга бормай ўлай амакимулложон. Ҳар на болаларимнинг оғзи ошга етиб турган эди. Ойим ётиб қолгандан бери топсак пўтти, топмасак кепак қайнатиб еяпмиз.--деб йиғлабтилар. Амакимуллом узримизни етказиб хизматга боришни тайин--бартайин қилиб қайтибтилар. Лекин барибир Ойянга қайтиб бизнинг уйга қадам босмадилар.Буни орият дейдилар ойпочожоним! Ўйламай айтилган гап бир инсонни касал қилиб сар бо такия(боши ёстиққа) қилди. Тўтамуллом ва янгапошшом ҳафта, беш кунда имкон юзасидан егулик юбориб туришарди. Ойянга раҳматлик бетоб бўлсаларда ўринларидан туриб кутиб олар, хижолат бўлиб йиғлар эканлар.Камбағал бўлсада орияти осмон эди у замонлар одамларнинг... Истат келиннинг фарзандлари топарман, тутарман бўлиб бойиб кетишди. Лекин ҳар доим бизнинг оиладан кимни кўришмасин қўл кўкракда эҳтиромда бўлишади. Уларнинг фарзандлари, набиралари ҳам ҳатто инчунин. Буни тузга ҳурмат дейди қизим. Муяссарпочо Арслонхўжа қизи. 1903---1996. ~~~~ Бу ва бунга ўхшаган ҳикояларни эшитиб улғайдик... Бир сабаб бўлиб эсимга тушди. Ўша сабаб эса оч маймунлар галаси емиш, бананга қандай чувиллаб ташланишса одамларнинг текин музқаймоқ ва эҳсонлар тарқатилаётган жойга шунақа ёпирилишганини кўрганим бўлди. Мана бу халқнинг маънавияти! Бобомизни ланг дейишмасин, тилимизда гапиришсин, ундоқдурмиз, бундоқдурмиз деб осмондан келиб гапирганлар аввало маънан қолоқликни бартараф қилиб ҳаққида худди шундай баландпарвоз гапиришса бўлармиди.... P. S. Бухоро шаҳридаги Сомонийлар истироҳат боғига невараларимни олиб чиқдик 1 июнь куни. У ерда ҳам текин музқаймоқ, эҳсон ва совғалар тарқатилди. Лекин халқ ёпирилмади, талашмади. Навбат билан бориб олишди. Баъзилар ҳатто ўша томонга боришмади ҳам...Эртасига Фейсбукдаги шармандачиликни кўриб Бухороликларим билан фахрланиб қўйдим. Хурсанд бўлдим. #Зейл_Лейла Мустафасайяр
    6 комментариев
    69 классов
    #МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР 56-ҚИСМ Азиз ака жилмайди. Сўнг ишидан фахр туйиб деди: — Тўсатдан олиб бориб нон сотиб олинг, десанг олишмасди-да. “Янги нон, еб кўринг, баҳо беринг”, деб ўнта-бешта ташлаб чиққан эса бошқача. Халқимизда “Еган оғиз — уялар”, деган гап бор. Бу уятнинг кучи. Эртадан эса ноннинг сифати иш беради. Мижозлар ўзи хоҳлаб талаб қилишади. Сен сакрайвермай “заказ”ларни дафтарга ёз. Эртага етказолмай қолмайлик! У адашмаганди. Эрталаб қишлоқдошлар ҳам бирин-кетин дарвозани уриб кела бошлашди: — Битта иссиқ нон беринг. Кеча эрталаб сарёғ билан бирам яхши кетдики, талашиб қолдик. Азиз бекорга сарёғ суркаб енг, демаган экан, — деди бири. — Нонни қаердан олсак, бўлади? Ё цехга борайликми?— дейди бошқаси. Ўша куннинг ўзида уч қоп ун кетадиган нон буютма бўлибди. Отам қувончдан ўзини йўқотиб қўйди: — Бунча нонни пишириб улгурмаймиз-ку! — Энди ишчи олмасангиз бўлмайди, — кулди Азиз ака. — Биринчи ишчи Эркин ака. У кишини хамир ўлчашга қўямиз. Асло бўш вақти бўлмайди. Ароқ ичиш тугул, уни ўйлашга ҳам фурсати етмайди. Иш сменали бўлади. Бугун кечаси ишлаган гуруҳ, эртага дам олади. Кундузи ҳам бекор бўлмаймиз, энди. Биринчи гуруҳни тоға ўзингиз олинг. Иккинчисига Суннат бошчилик қилади. Мусулмон ва Жаҳонгир ёрдамчиларингиз бўлади. Сизларга яна тўртта-тўрттадан саккизта ишчи керак. Майли, бошланишига олтита олиб турамиз. — Қариндошлардан олсак-чи, ишончли, — гап қўшди онам. — Бўлмайди! — дарров узиб берди Азиз ака. — Энг муҳтож оилалардан ишчи танлаш лозим. Улар ишни йўқотишдан қўрқиб, ҳалол ишлайди ва қадрлайди. Яна унақаларни иш билан таъминлаш — савоб. Қариндош билан орангизда “юз-хотир” деган нарса бўлади! — Тўғри, — бу гап отамга жуда маъқул келди. — Бўлмаса, ишчини ўзинг оласан. Шунда ҳеч кимнинг мендан кўнгли қолмайди. Яхши гап ҳам, ёмон гап жуда тез тарқалади. Цехга ишчи олинаётгани хабари бир зумда қишлоққа ёйилиб, одамлар кела бошлади. Азиз ака эса улар билан супада ўтириб олиб, жиддий суҳбатлашарди. Қизиқишим устун келиб, деразадан кузата бошладим. Илк суҳбатдоши қишлоқ дўконидан икки уй нарида турадиган Зархол опа бўлди. — Ўзингиз ишламоқчимисиз? — Йўқ. Сиздан илтимос, катта қизимни ишга олинг. Нима иш десангиз қилади. Жуда қийналиб қолдик. — Эрингиз... Зархол опа кўзларига ёш олди: — Бундан тўрт ой аввал... Иши жуда яхши эди. Трактори бор. Баҳорда фермерларнинг ерини ҳайдаб берар, ёзда ариқ олар, кузда йиғим-терим деб тиним билмасди. Яшашимиз ҳавас қилгулик эди. Шу йил баҳорда айни иш бошланган пайтида тракторини кўздан кечирди. Носоз жойини тузатмоқчи бўлди. Трактори доим уйимиз ёнидаги тепаликда турарди. Эниш жойдан пастга қараб юрса, тез “завад” олади-да! Тракторни пастга туширмай, ўша ернинг ўзида чуқалай бошлабди. Кўргиликни қаранг, — у гапира олмай қолди. — Худойим... эслагим ҳам келмайди. Трактор юриб кетиб, белидан... Азиз ака инграб юборди. Кўзларини юмиб, бош чайқади. Сўнг оғир “уҳ” тортиб опага тасалли берди: — Сиқилманг, опа... 57-ҚИСМ — Ўшандан буён топганимиз шифохонага кетади. Молларни ҳам сотиб бўлдик. Мен доим ёнидаман. Ўғилларим ҳали кичик, отасига қарай олмайди. Кимдир ишламаса... — Худонинг иродаси. Жони омон қолибди, шукр қилинг. Ҳали соғайиб кетади. Қизингиз бугуноқ келсин, ишга. Исм-шарифини ёзиб қўй, Мусулмон. Опа, қизингизга айтинг, ҳужжатлари билан келсин. Кейинги суҳбатдан ўтадиган киши қишлоғимиз четида яшовчи, ёши етмишдан ошган Ҳикмат бобо бўлди... Аслида бобо эндигина дарвозадан кириб келган, ёши улуғлиги учун бирдан Азиз аканинг ёнидан жой олганди. — Хизмат, бобо, — деди Азиз ака сўрашиб бўлгач. — Кимга иш керак? — Ризмат бобомасман, Ҳикмат бобоман! “Нима дейиш керак?” дейсанми? Ҳикмат бобо, дейвер! Ҳикмат бобонинг қулоғи оғирлигини билмаган Азиз ака бироз довдиради. Сўнг бирдан англадими, баланд овозда деди: — Хўп, бобо! Ким ишламоқчи? Неварами? — Менинг невараларим ишламайди, ўқийди, — одатига кўра бобо керилиб гапира бошлади. Ҳикмат бобонинг уч қиз, икки ўғли борлигини бутун қишлоқ билади. Барчаси уйли-жойли, ўқимишли. Кампири билан фарзандларини олий маълумотли қилиш учун ҳар ишга қўл урган: ким иморат қурса, ғиштини қуйган, пахса урган, қишлоқ подасини боққан, янги қурилаётган уйларга пойдевор қилиш учун тоғда тош ағдариб келтириб сотган, хуллас, тинмаган экан. Шу меҳнатларнинг орқасидан икки ўғли ҳам ўқиб, ишлаб, шаҳарда қолди. Чол-кампир эса баъзан қизларининг, гоҳ ўғилларининг болалари — невараларини олиб келиб, кун кечирарди. Чунки кексалар шаҳарда яшашни исташмади. Шундай бўлса-да, уларга ҳамма ҳавас билан боқарди. Аёл киши, айниқса, она оилани бириктирувчи елимдек бўларкан. Бундан саккиз йиллар илгари Ҳикмат бобонинг кампири вафот этди. Ана шундан сўнг бошланди, барчаси. Бобо озроқ муддат катта ўғлиникида, кейин кичигиникида турди. Аммо кўника олмади, шекилли, тағин қишлоққа қайтди. Энди анча улғайган, ўзларини сабоқ олишга, ишга урган неваралари ҳам камнамо. Икки-уч йил ўғиллар ҳам, қизлар ҳам тез-тез хабар олиб, болаларини мажбурлаб бўлса-да, жўнатиб турди. Афсус, ҳозир... Бобо ҳайҳотдек катта ҳовлида ёлғиз туради. Эркак кишига қийин экан. Болалариникида тургиси келмайди, ёлғизлик қийнаётганини айтишга ғурури йўл қўймайди. Ойимнинг айтишича, бобо ҳам ҳамма эркаклар каби барча дардини ичига ютаркан. Эркак зоти борки, шундай эмиш... Ҳа, менимча ҳам шундай. Чунки менга қадрдон мактубларда шунақа гаплар бор... * * * “Онамга бормас мактуб! Ўша даҳшатли кечадан сўнг биз ҳарбий қисмда икки кун қолиб кетдик. Сабаби, тўрт кун олдин яна бир гуруҳ тоғни айланиб ўтиб, тепадан зарба бериш учун йўлга чиққан экан. Шукрки, бизга бутун республика бўйлаб энг тажрибали ҳарбийлар ва қурол-аслаҳалар мадад кучи сифатида келаётир. Шунинг учун ҳам янги режа асосида иш кўришни кўзлаганмиз. Пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ўтган икки кун тинч бўлди. Юрагимизни қон, кўнглимизни вайрон қилувчи ҳеч бир иш бўлмади. Яна йўлга отландик. Раҳматли Ёдгорнинг ўрнига гуруҳимизга Жасур қўшилди. Бундан иккимиз ҳам хурсанд бўлдик. Қисмдан чиқиб кетишимиздан олдин взвод командиримиз ўта тушкун кайфиятда келди. Қўлида мактублар... 58-ҚИСМ “Ҳаммага хат бор. Уйдагилар хавотирда”, — дея менга акамнинг мактубини тутқазди. Сўнг бизга бир мактубни кўрсатдики, у бағримизни тилиб, куйдириб ўтди. Нома Анварнинг севган қизидан эди... “Ҳалиям хат ёзяпти. Менимча, хабари йўқ”, — деди командиримиз чуқур “уҳ” тортиб. “Улар бошқа-бошқа қишлоқдан. Яқинлари ҳам муҳаббатларидан бехабар. Бошқа қишлоқдан бўлгани учун қиз Анварнинг ўлганини эшитмагандир? Хавотир билан ёзаётгандир? Шўрлик қиз... Эшитса, қай кўйга тушади?” — овози қалтираб деди Ўроз. “Ҳа, уруш ҳақида эшитгани табиий. Шунинг учунми, тинимсиз хат ёзяпти. Анвардан кейин... тўртта хат олдим...” — командиримизнинг бу гапи янада қалбимизни ўртади. Мен дунёнинг ишларидан дод деворай дедим, ойи. Аллоҳ нега сабримизни бунақа синайди? Нима учун бу дунёда ҳам керак бўлган, онасининг суянчига айланган Ёдгор сингари ёлғизларнинг жонини олади? Бевафолар қолиб, аҳдидан қайтмайдиганларнинг йўлини айро қилади? “Нега шу севишган қалбларни айирмоқни лозим топдинг, Худойим?! Қиз бечора машъум хабарни эшитиб хушидан айрилмайдими? Бу жудоликни жимгина енгишга иродаси етадими? Бундан кейин у кимнидир севиб, бахтли бўлиб кета оладими?” Ўйлашимча, ҳаммамизнинг ҳам миямизда шу фикрлар айланарди. Лекин ҳеч ким ташқарига чиқармади. Ҳамма дардини ичига ютди. Ҳар доимгидек, қон ютгандек, аламимизни, изтиробларимизни ичимизга ютиб йўлга тушдик. Бу сафар отларсиз кетяпмиз. Шуниси ҳавфсизроқ. Чунки энди қандай шароит бўлишидан қатъи назар ортга қайтмаймиз. Токи, жангариларни тепадан тушишга мажбур қилмагунча. Оқ йўл тиланг, ойижон! МАН. 17.09.2000” * * * Шукрки, қишлоқ аҳли меҳр-оқибатли. Ҳикмат бобонинг иссиқ-совуғига кўз-қулоқ. Тўғри, бундан ҳам бобонинг ори келади. “Кучим бор, ўзимни ўзим эплайман”, деркан доим. Бироқ нима бўлганда ҳам у якка. Буларни ўз кўзим билан кўрмасам-да, ҳар уйга келганимда, гапдан гап очилиб, эшитиб қолардим. Лекин яна шуни ҳам биламанки, бобо болаларига гард ҳам юқтирмайди. Улардан асло норози ҳам эмас. Доим мақтайди, алқаб дуо қилади. Азиз ака бу гапларни билмагани учун у кишини невараси учун иш сўраб келган деб ўйлади. Мен эса бобонинг нима мақсадда келганини билолмай ҳайрон эдим. Биламанки, бобонинг пулга эҳтиёжи йўқ. 59-ҚИСМ — Унда кимга иш керак? — бақирди Азиз ака. — Ўзимга! Қариб қолганим билан кучим бор. Пулинг ҳам керак эмас. Фақат, зерикмасам бўлди, — бобонинг овози титради. Кун бўйи катта уйда ёлғиз ўтиришнинг азобини у кишидан бўлак ҳеч ким яхши ҳис қилмаса керак. Бироз тин олди-да, ўзини қўлга олди. Сохта қаҳ-қаҳ отиб, деди: — Болаларим эшитса, роса койишади, лекин. Сени ҳам уришишлари мумкин. Чунки мени ҳеч нарсага муҳтож қилиб қўйишмаган-да! Келишса, “отажон, сизга нима етишмайди, бизни шарманда қилиб ишга кириб олдингизми?” деб роса хафа бўлишади. Мен уларнинг жиғига тегишни яхши кўраман. “Ёшлар ичида юриб, яшарай, кейин уйланаман, дедим”, дейман-да! Роса куйинишади, кейин... Бобо ўзининг гапидан яна ўзи кулди. Бироқ атрофдагиларнинг жўр бўлмагани, унга ачиниш билан боқиб турганидан ўнғайсизланди. Сийрак соқолини силаб, ерга қаради. Пайтдан фойдаланган отам Азиз акага имо қилди. — Ҳикмат бобо, — Азиз ака дарров тушуниб, бобонинг қулоғига яқин келиб баланд овозда гапирди: — Қоровул бўлиб ишлайсизми? — Қоронғига довур? — бобога яна қулоғининг яхши эшитмаслиги панд берди. — Ҳа, қоронғи тушса ҳам ишлайвераман. Қоронғида мени бўри ермиди? Сизлар билан андармон бўлсам, бўлди. Пулинг керак эмас! — Йўқ, тушунмадингиз! Қоровул, қоровул бўласизми? — Сенга нега қоровул керак? Эшитдим, кечаю кундуз ишларкансан-ку! Куну тун у ердан одам аримаса, сени қўриқлайманми? Мени ёлғондакам ишга олма! Ҳақиқий иш бер. Ишим бор, деб масъулиятни, мажбуриятимни ҳис қилай. Азиз ака шошиб қолди. Кўзларини отамга тикди. Лекин отам ҳам ночор қараб турарди. Ахир етмишдан ошган чолга қандай иш бериш мумкин? — Бобо! — Азиз аканинг бирдан чеҳраси очилди. Ҳикмат бобога янада яқин келиб, бақирди: — Унда сизни ҳамма ишчиларга бошлиқ қилиб оламан! Ишчиларнинг ҳаммаси ёш, ўзингиз назорат қиласиз! Ўтириб, гап сотиб қолмасликлари учун қараб юрасиз. Ҳамма ҳар хил иш қилади, барчасига ўзингиз қарайсиз! Цехни айлани-и-иб юрасиз! — Маъқул! Ўғилларим эшитса ҳам хафа бўлмайди! Отаси кимсан, цехга бошлиқ! — хурсанд бўлиб кетди бобо. — Мен бир умр оддий одам бўлганман. Мана, қишлоққа сен келиб бошлиқ ҳам бўляпман. Худо бераман, деса ҳеч гапмас-да! Ўғлим, сен ишчиларнинг нима иш қилишини номма-ном менга ёзиб бер, уйда ўқиб, билиб оламан. Катта-катта қилиб ёз, йўқса, кўзим ўтмайди! — Ҳали ҳамма ишчини олиб бўлмадим. Кечгача аниқ бўлади. Кечқурун ёзиб, олиб бориб бераман! — Тузук! Маъқул! Барча Азиз аканинг ишидан мамнун бўлди. Бобо ҳам худди ёш боладек севинчини яшира олмасди. У киши ҳатто, кетиши олдидан бувимга мақтанди ҳам: — Кўрдингми, бошлиқ бўлдим?! Эртадан иш бошлайман! Ҳаммаси менга боғлиқ, яхши назорат қилсам, иш ҳам яхши бўлади! — Яхши бўлибди, “қариси бор уйнинг — париси бор”, дейишади. Ишхонага ҳам битта қари керак. Файз беради, — қувонди бувим. Кейинги “синов”дан ўтувчи бир йигит бўлди. Очиғи, уни танимадим. Қишлоқда шу пайтгача доимий яшамаганман. Мен ўқишга кетаётганимда булар ёш бола бўлган. Энди йигит. Қаёқдан ҳам таний? — Хўш, йигит? — ёқтирмайгина гапирди унга Азиз ака. Мен буни ўзидан катталар турса-да, йигитчанинг улардан олдинга ўтиб олганига йўйдим. — Ишламоқчиман, агар олсангиз. — Нега ишламоқчисан? Пул нега керак бўлди, сенга? — Пул кимга керак эмас? Телефонимга, у ёқ-бу ёққа боришларимга ота-онамдан пул сўрайвермайман-ку! 60-ҚИСМ — Ўзингнинг эҳтиёжинг учун ҳаракат қилаётганинг яхши. Аммо, бу ерда сендан ҳам пулга муҳтожлар бор. Шунинг учун сени ука, “запас” ишчи деб тураман, хўп, — унинг елкасига қоқди Азиз ака. У киши шу тарзда келган кишининг ҳаммаси билан гаплашди ва орасидан беш кишини ишга олишга қарор қилди. — Иш бугун, кечдан бошланади. Икки сменали бўлади. Бугун ҳамма келади. Иш ўрганиб бўлгунча ҳамма келиб туриши шарт. Мустақил ишлай бошлагач, кунора ишга келишларингиз мумкин. Маош ҳозирча у қадар кўп бўлмайди. Лекин буюртма кўпайгани сари ошади. Бунинг учун сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак. Яъни, туман марказидан нон сотиб оладиган жой топсангиз кифоя. Бу ишни йўлингиз тушганда қиласиз, албатта, — деди у ишлаши тайин бўлган кишиларга қараб. Шу кундан бошлаб, цехда иш қизигандан-қизиди. Эрта тонгда қишлоқдошлар орасида ҳам цехдан иссиқ нон олиб кетувчилар кўпайди. Саҳарда Азиз ака укам билан биргаликда нонларни туман марказидаги дўкон ва ошхоналарга бериб келади. Сўнг яна пиширишга киришишади. Отам ишнинг бирдан ривожланиб кетганидан жуда хурсанд. Бир ҳафта ичида ҳамма ўз ишини, вазифасини тушуниб, мустақил бажара оладиган бўлди. Шунинг учунми, Азиз ака ҳам ҳар куни дастурхон бошида бир гапни такрорлайди: — Тоға, энди мен кетсам ҳам бўлар. Иш юришди, ҳамма ўз юмушини билади. Бирор тушунмовчилик бўлса, телефон бор. Қўнғироқлашамиз. Бу гапга бирдан барча эътироз билдиради. Менинг эса негадир кайфиятим тушади. Ўзимни ўзим тушунмайман. Охирги пайтда Азиз ака мен билан унча гаплашавермайди. Ишдан ортаётгани ҳам йўқ. Аммо умуман бефарқлиги, кўриб кўрмасликка олиши, зарурат бўлганида ҳам синглимга мурожаат қилиши баъзан мени хаёлга толдиради. “Мендан ҳамон хафами? Балки яна кўнглини оғритгандирман? Нега юзимга ҳам қарашни истамайди?” Ўйлаб ўйимга етолмайман. Айниқса, Зарифнинг тоғаси ва отаси яна бир бор келиб, “бир ойлардан кейин бирдан фотиҳа тўйини қиламиз”, деб кетганидан кейин у жуда ўзгарди. Менга умуман гапирмай қўйди. Юзимга ҳам қарамасди. Қийнала бошладим. Ўзимни ҳам, Азиз акани ҳам тушунмай азобланардим. Ўзимдан кечаётган ҳислар ўзимга ноаён. Бу севгими, аламми ё хўрлик? Уни севиб қолдимми, қилиқлари аламимни келтиряптими ёки хўрлигимни, билолмасдим. Буни уйдагилар ҳам сезишган чоғи, онам мени сўроққа тутди: — Азизга қаттиқ гапирмаганмидинг? Сендан хафадек. — Азиз акага гапиришга фурсат бўляптими? Кўраётганим ҳам йўқ-ку! Чарчаяпти. Чунки бошқалар бир кун дам олади, у киши эса туну кун ишхонада. Кундузи бироз мизғийди. Кечаси ухлайдими, йўқми номаълум. — Тўғри айтасан, — онам бунга ишонди. Ўзимнинг сўзларим ўзимга ҳам таскин бергандек бўлди. Мен кўпроқ бўлажак тўйим ҳақида эмас, Азиз ака ҳақида ўйлардим. Унга нисбатан уйғонган қандайдир туйғу, Зариф ва тўй ҳақида бош қотиришимга йўл қўймас, бутун оламимга осойишталик бериб турарди. Лекин кутилмаганда унинг кечки овқатдан олдин телефондаги суҳбати қулоғимга чалиниб, яна дилимни зулмат қоплади. — Э, тўғрисини айтавер, соғингансан мени, — деди Азиз ака кулиб суҳбатдошига. — Тушларингга ҳам кираётгандирман? Болалар қалай? Ўзинг кўз-қулоқ бўл. Менам эртага кетаман. Бу ерда ҳам қиладиган ишим қолмади. Эрталаб йўлга чиқсамми, деяпман. Соғиниб кетди, одам... 61-ҚИСМ “У оиласини соғинган. Фарзандларини... Унинг оиласи бор!” Шу гапни айтганим сари ичимни нимадир кемирар, кўнглимда уйғонган номаълум умид сўниб бораётгандек бўларди. Томоғимдан овқат ҳам ўтмади. Йиғлашни истадим. Тўйиб-тўйиб йиғлолсайдим. Бунинг йўлини қилолмагач, уйга кириб доимги “дарддошим”га ёпишдим... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Биз кўзлаган манзилимиз сари анча яқинлашиб қолдик. Аммо жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиляпмиз. Тунда йўл босамиз, бирор шарпа сезсак, тўхтаймиз. Шу сабабли, неча кундирки, йўлдамиз. Егуликларимиз ҳам тугади. Бундан хавотирга тушаётганимиз йўқ. Чунки бизни оч қолдиришмайди. Вертолётлар орқали бўлса ҳам етказиб беришади. Лекин бизнинг оромимизнинг йўқлиги ғаним уясига яқинлашиб қолганимизда. Бизни деб вертолётдагилар ҳаётини гаровга қўйишларига тўғри келади. Уларни кўрган жангариларнинг жим қараб туриши амри маҳол. “Шунча қурбонлар етади. Озиқ-овқатдан воз кечамиз. Бўлмаса, вертолётдагилар душман учун тайёр ўлжага айланади. Сув ҳар қадамда бор. Овқатсиз бир неча кун яшай оламиз”, — деди командиримиз уларни ўйлаб. Бироқ бунга юқоридагилар рози бўлмади. “Олдинда нима кутаётганини билмаймиз. Неча кун юришларинг ҳам номаълум. Жанг учун куч керак. Овқатланмаган аскар қандай курашади?”, дейишибди улар. Чиндан ҳам бизни нима кутаётгани маълум эмас. Борган сари жангариларнинг тиш-тирноғи билан қуролланганига амин бўляпмиз. Яна энг замонавий асбоб-ускуналари ҳам борлиги маълум бўлди. Тағин шу аниқки, анчагина чўпон ва қўй-қўзилар ҳам уларнинг қўлида. Эчкилардан ҳийла йўлида фойдаланишди. Қолганини қай мақсадда сақлаб турибди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Эртага биз учун оғир кун бўлиши мумкин. Дуо қилинг ойи, бошқа йигит ўлмасин! Келадиган вертолёт ҳам эсон-осон қайтиб кета олсин...” МАН. 21.09.2000 * * * Тонгни руҳсиз қарши олдим. Бугун Азиз ака уйига кетади. Кетиши аввалдан маълум эди. Лекин нега унинг уйимизда эканлиги менга тасалли бераётганди, ўзим ҳам билмайман. Ахир бир умр бизникида қололмайди-ку! У билан мени нима боғлаб тургани ҳам ҳамон мавҳум. Энди уни ўйламаслигим лозимлигини яхши тушунаман. Аммо ўзимни мажбурласам ҳам Зариф ҳақида хаёл суролмасам нима қилай? Ҳатто, у билан телефонда гаплашганимда ҳам хушим ўзимда бўлмайди. Баъзан чуқурроқ ўйлаб ҳам Зариф билан нима ҳақда гаплашганимни эслай олмайман. Тавба, у жуда хурсанд. “Муҳаббатимга эришяпман, сиз ҳам менга бефарқ эмассиз”, дейди. Бу гапни қаёқдан олди? Холбуки, ота-онам ҳам унинг совчиларидан кейин бир оғиз менинг кўнглимни сўрашмади, суриштиришмади. Гўёки, неча йилдан буён шу воқеа бўлишини кутишаётганди-ю, ниҳоят бўлди. 62-ҚИСМ Ўзим билан ўзим овора бўлиб, уйдагиларга қарашмадим ҳам. Хаёл суриб, сўридан жилмадим. Нонушта учун дастурхон ҳозирлаётган синглим бақириб қолди: — Опа, кармисиз? Опа? — Бақирма, — дедим гина билан. — Камрон боядан буён чақиряпти. Телефонингизга қаранг! Югуриб бориб жиянчамнинг қўлидан телефонни олишим билан овози тинди. Экранга қараб эса қотиб қолдим. Юрагим тез ура бошлади... Телефонимнинг экранида “Азиз ака” деган ёзув турарди. Кўзларимга ишонмадим. У киши сира мени телефон орқали йўқламаган. Юзма-юзма ҳам гаплашишни истамайдиган одамнинг қўнғироғи сониялар ичида мени турли хаёлларга олиб борди: “Нега қилди экан? Тўғри, ўша ернинг ўзидан кетарканми? Кетиш олдидан хайрлашмоқчидир? Хафалигини ўзимга айта олмагач, телефон орқали айтишга жазм қилдимикан? Балки, бирор гапи бордир?” Қўлларимга титроқ кириб, рақамга қўнғироқ қилдим. — Ало, Моҳгул, нега кўтармайсан? Менинг телефонимнинг қуввати тугади. Шунга Азизникини олдим, — гапираётган отам эди. — Ассалому алайкум! Телефоним уйда эди, мен супада ўтиргандим, — ичимдан оғир хўрсиниқ келди. Чуқур нафас олиб, дедим: — Тинчликми, дада? — Ойингга бер! Бозордан нималар олиш кераклигини айтсин! Бугун кечга ишчилар келади. Азиз кетишидан олдин бир ўтирайлик. Шуни айтиб, Азизни бугун зўрға олиб қолдим. Эртага кетади. Бўлмаса, эрталаб кийимлари билан чиқиб, бирдан кетмоқчи эди. Телефонимни онамга бердим-у, яна Азиз ака ҳақида ўйлай бошладим. “Ахир нима учун ўзини ғалати тутади? Отам қайтармаса, индамай кетарди ҳам. Бир оғиз гапирмасдан кетарди. Нима ҳам десин, менга? Яқини бўлмасам, севган қизи бўлмасам. Нимани умид қиламан, у кишидан? Лекин орамизда жиддий муносабат йўқлиги учун ҳам бошдагидек гапириб турса бўларди-ку! Ўшанда мен бу қадар ўйга ботмасдим. Уйимизга келган пайтларида бемалол гаплашарди, ҳатто, ҳазил қиларди. “Исмалоқ”, “Отқулоқ” дерди. Балки шунинг учун ҳам ҳозирги муомаласи менинг тинчимни олгандир? Аммо у вақтлар иши бугунгидек кўп эмасди, ҳам...” Икки соатдан сўнг отам, акам ва Азиз ака дамасда кириб келишди. Бозорлик қилишган, кайфиятлари чоғ. — Кечга ишимиз кўп бўлади. Тушликда ўтирадиган бўлдик. Дарров палов дамлаб, дастурхонни тузатиб қўйинглар. Биз бир соатларда ишчилар билан келамиз, — деди отам яна цехга отланаркан. Биз Азиз аканинг хайрлашиш базмига тайёргарликни бошлаб юбордик. Меҳмонхонага ҳамма сиғадиган қилиб, катта дастурхон ёздик. Зеро, бу фақат эркаклар ўтирадиган меҳмондорчилик эмас, Азиз ака билан хайрлашув эди. — Биз ҳам бирга ўтираверамиз. Азизнинг суҳбатини олиб қолайлик, соғинамиз, — дея бувим билдирганди бу таклифни. У кишининг бу гапи негадир юрагимни ўртади. Бир пасда улар келиб ҳам қолишди. Ҳамма жамул-жам. Аммо хурсанд эмаслигимиз сезилиб турарди. Гарчи мен ўтирмаган бўлсам-да, ул-бул олиб кириб бўлаётган гаплардан бохабар эдим. — Сени қўйиб юборгимиз келмаяпти, — охири барчамизнинг кўнглимиздаги гапни айтди Азим магазинчи. — Қишлоққа катта ёрдаминг тегди. Кўп яхшилик қилдинг. Ўзимизники бўлиб қолгандинг. — Ҳамма нарсанинг ниҳояси бор. Мана, ишлар юришди. Юзимиз ёруғ бўлди. Энди хотиржам кетаверсам ҳам бўлади, — енгил тортиб деди Азиз ака. — Ҳамма ўз ишини билади. Ўйланмайман. — Нега уйланмайсан? — кутилмаганда бўйнини чўзиб суҳбатга аралашди Ҳикмат бобо. — Ўттизга кириб қолган кўринасан. Бир каттанинг, бир кичикнинг гапини ол. Менинг маслаҳатим, бора солиб уйлан! — “Ўйланмайман” деяпти, — бақирди Ҳикмат бобога Азим магазинчи. — Айтаверади-да, бу! Ўттизга кирмадингми, ё? Уйланиш керак. Ё ўзимиз уйлантириб қўяйликми? — ён бергиси келмасди бобонинг. — Оббо... — кулиб қўл силтади Азим магазинчи. — Бобо, Азиз ака “уйланмайман” эмас, “ўйланмайман”, деяпти. “Ишни ўзларингиз бажара оласизлар, ўйланмай Тошкентга кетаман”, деяпти, — бошқатдан изоҳ берди акам. — Ҳа-а, — бобонинг энди қулоғи эшитди. — Ўйланма, ўғлим. Ўзим буларни бошқариб тураман. Кечаю-кундуз кўз-қулоқ бўламан. Тошкентда нима иш қилмоқчисан, ўзи? — У ерда ҳам цехим бор. Аммо боргач, ишламасам керак. Ишимни ўзгартирмоқчиман, — астойдил баланд овозда тушунтира кетди Азиз ака. — Бошқа ишга ҳужжат топширганман. Тўғри бўлса, кетаман! — Нима иш, у? — Ҳарбий бўлмоқчиман! — Азиз аканинг бу гапи дастурхон атрофидаги барчани сергак торттирди. — Ҳарбий? Шундай даромадли ишни ташлабми? — биринчи бўлиб саволга тутди акам. — Нарзулла рухсат бердими? Ишонгани сен-ку! — сўради отам. — Нега айнан ҳарбий? — ажабланиб қаради Жаҳонгир. — Бошқа соҳада ўқигансиз-ку! Мен ўзингизнинг соҳангизда ишласангиз керак, деб ўйлабман. — Соҳангиз нима эди? — Мусулмон ҳам жим туролмади. — Ҳарбий хизматда вақтида чегарада бўлганман. Ўшандан буён қандай иш қилмай, жуда жўн ва кераксиздек туюлади, — ҳаммага бир-бир қараб, саволларига жавоб бера бошлади Азиз ака. — Бўлмаса, ўқиган соҳам ҳам зўр. Техника Университетининг Нефт ва газ факультети битирганман. Нон цехи ҳам ёмон эмас. Ўнтача ишчим бор. Цехнинг орқасидан рўзғорини тебратади. Пиширган нонимиз элга манзур. Лекин бу ҳарбий хизмат олдида жуда жўн ва жудаям оддий ишдек. Худдики, шу гавдам, шу кучим билан арзимас иш қилаётгандекман. Фақат чегарага борсам, сарҳадларимизни ҳимоя қилсамгина халққа нафим тегадигандек... — Ҳазиллашяпсанми? Ҳозир ҳамма даромадли ишни излайди, — ҳайрат билан деди Азим магазинчи. — Тўғри, — хўрсиниб деди Азиз ака. — Буни кимдир ҳазил, кимдир ўзини ўта Ватанпарвар қилиб кўрсатиш дейиши тайин. Лекин мен ўн йилдирки, кўнглимдаги ишни қила олмаяпман. Қилаётган ишимдан таскин топмаяпман, мазза қилмаяпман. Ҳали ўттизга кирганим йўқ. Имкониятим бор. Шундан фойдаланиб, ҳарбий бўлиш учун ҳужжат топширдим-у, булоқни топган чанқоқ одамдек юрагимда кучли талпиниш сездим. Мен истаган иш фақат ҳарбийлик деб ўйладим. 64 — Тўғри, ҳарбий бўлиш энг фахрли иш. Лекин ҳозирги ишинг ҳам ёмон эмас-да! Топишинг ҳам зўр. Агар ростдан чегарачи бўламан десанг, сени қайси бир чекка вилоятга жўнатиб юборишади. Яхши шароитда яшаган аёлинг у ёқларнинг суви, қозон-ўчоғига кўнармикан? — деди отам. — Мени деса, севса дунёнинг нариги четига ҳам боради-да! — қизариб қаҳ-қаҳ отди Азиз ака. — Бу гапинг ҳам тўғри, — жўр бўлди отам. — Кўнглинг чопган ишни қил, — ҳавас билан қараб, қўшилиб қўйди бувим. — Ҳозир ҳарбий хизмат зўр! Сизнинг даврингиздагидек эмас. Ҳарбийлар учун ҳам, аскарлар учун ҳам ҳамма шароитлар бор. Менам яна қайта боришга рози бўлардим, — завқ билан деди укам Жаҳонгир. — Мен шароитига учиб эмас, ростмана хизмат қилиш учун бормоқчиман, — деди Азиз ака унга жавобан. Азиз аканинг бу гаплари унга бўлган ҳурматимни яна бир карра оширди. У ростдан ҳам самимий ва чин дилдан гапираётгани сезилиб турарди. Дилининг туб-тубидаги истагини ўртоқлашаётганди у. “Нега Азиз ака бошқача? Нима учун барча йигитлардан ажралиб туради? Баъзан уни жуда яхши биладигандекман. Айрим пайтлар эса, жуда сирли туюлади. Нимасидир ўзига тортади, мени...” Яна у ҳақда ўйлай бошладим. Не ажабки, унинг хаёли менга жондан азиз мактубларимни унут қилаётганди. Ўзимни хиёнаткордек ҳис қилдим. Меҳмонхонадан чиқдим-у, кийимларим турадиган уй томон йўл олдим. Худди ҳозир хатлардан бирини ўқисам, Азиз акага муносабатим ўзгариб қоладигандек эди. Номалар энди мени илгариги каби ўзига тортмаса-да, бирига кўз югуртирдим. Бироқ, бу хат… * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон! Бугун сизга юзта мактуб ёзсам ҳам юрагимдаги дардим аримайди. Чунки бу дард эски. Юрагимда иллат боғлаб ётган мана шу ғамим кеча қайта тирналди, очилди. Ундан чиқаётган изтироб бутун вужудимни исканжага оляпти. Бардошим етмаяпти, уни енгишга. Чидай олмаяпман, ойи… Кеча бизга озиқ-овқат ташлаб кетиш учун йўлга чиққан вертолёт ҳеч бир тўсиқ ва хатарсиз етиб келди. Бизга аталган қутиларни ташлаб, ортга қайтди ҳам. Ўшандаги қувончимизни кўрсангиз эди. “Уч, тезроқ уч! Тезроқ бу ердан узоқлаш, кет!” ирғишлагудек бўлиб, ўзимизча вертолётга гапирардик. “Беадад шукр, эсон-омон келиб-кетди”, хурсандчилигини яшира олмади командиримиз ҳам. Бу сўзлар ўша пайтда ҳар биримизнинг кўнглимиздан ўтгани аниқ. Афсус, минг афсус жуда эрта севинган эканмиз. Гранатомётнинг “гум” этган овозидан барчамизнинг нафасимиз ичимизга тушди. Ҳаммаси кўз очиб юмгунча содир бўлди. Гумбурлаган товуш ва вертолётнинг ҳаводаги портлашидан дод солдим. Ҳамма нарса, тоғ, тошлар, дарахтлар, олов, сув, ёнимдаги аскарлар ҳамма-ҳаммаси қоришиб кетгандек эди. Бўлаётган воқеаларни идрок этиб улгурмасимдан ёнгинамга “тап” этиб қоп-қора нарса тушди. Карахт аҳволда унга қарадим: куйиб, эти ҳилвираб қолган қўлнинг тирсакдан пастки қисми… “Вертолётдагилардан бирининг қўли... Таниш манзара... Қаерда кўрганман уни яна?..” Мен ўтмиш ва бугуннинг орасида эси оғган телба сингари югуриб юрганга ўхшардим. Миямда уруш даҳшати, ўликлар, куйган қўл бўлаги, оловда ёнган опам воқеаси аралашиб, кўнглим бузилди. 65 Опам... Унинг дардли ва ожиз овози қулоқларим остида жаранглади: “Куйиб қолдим, мен. Куйдим. Янги қурган уйимизга кел, тезроқ кел!” Сўнг эски касали хуруж қилган хаста каби қалтироқ тутди мени. Яна хаёлан опамнинг ёнига югурдим. Ўшанда ўн олти ёшда эдим. Опам, оиламиздаги ягона қиз, икки акаси ва бир укаси бўлган мушфиқ опам эса йигирмага кирган, эндигина иккига қараб кетаётган қизалоқнинг онаси, катта оиланинг тўнғич келини эди. Бахтли эди, у. Бу воқеани сира сизга айтмаганман ойи. Ҳеч кимга айтмаганман. У кутилмаганда қўнғироқ қилди: “Куйиб қолдим, мен. Куйдим. Янги қурган уйимизга кел, тезроқ кел!” Уйдан қандай унинг иморатига етиб борганимни билмайман. Шўрлик опам илк бор ўзлари учун қурилган уйда, янги ҳаммомда чўмилмоқчи бўлган. Ҳали тўлиқ битмаган ҳаммомнинг газ қувурига уланган бурагичнинг носозлигини билмаган. Қувурнинг тепадаги катта, умумий очгичини очган-у, “аввал сув тўлдирай, кейин ёқаман”, деб чиққан. Билмаганки, пастдаги печга уланган бурагич яхши ишламаслигини… Опам идишларга сув тўлдиргунча ҳаммом газга тўлган ва опам гугурт чаққанда… Мен борганимда ҳовли кимсасиз эди. Ким ҳам бўлсин, ахир. Чунки у ерларда энди уйлар қурилаётган бўлса. Опам эса устига чойшаб ёпганча қалт-қалт титраб, портлаган ҳаммомдан сал нарида ўтирарди. “Қўрқма, мен куйганман, қўрқиб кетма!” деди у юзини беркитиб. Жон ҳолатда ёнига югуриб бордим. Қўрқмасликнинг иложи йўқ эди, ойи. Эслашнинг ўзи даҳшатли. Ўшанда қандай тоқат қилган эканман-а?! Опамнинг бутун вужуди қоп-қора бўлиб куйган, эти ҳилвираб қолган, сочи, қошу киприкларидан асар ҳам қолмаган… Уни даст кўтардим. Қўлларимга чойшаб тагидаги терининг шилиниб, жойидан силжигани яққол сезилди ва опам аянчли ингради. Чойшабнинг очилиб қолган жойидан опамнинг сунъий матодан тикилган куйлаги куйиб, эриб, кўксига ёпишиб қолганини кўрдим. Юрагим зирқиради, жоним зирқиради, бутун танам зирқиради. Дарвозага етмасимдан акам машинада етиб келди. Яхшиям хабар берган эканман. Шифохонага боргунимизча опам бир гапни тинмай такрорлади: “Совқотяпман, жуда совқотяпман…” Ваҳоланки, кун иссиқ ва опамнинг бутун вужуди куйганди… Буни сизга билдирмадик, ойи. Сиз шифохонага кўргани борганингизда опамга яхшилаб чойшаб ёпдик, рўмол ўратдик. Сизни қўрқмасин, куймасин, дедик. Аммо, барибир опам куйдириб кетди. Куну тун йиғлардингиз: “Болам, мендан олдин қора гўрларни, совуқ тупроқларни кўрган болам…” Дардингизга малҳам бўлолмасдик, овутолмасдик. Ахир, оиламизнинг эрка, ёлғиз қизи бағримизни доғлаб, куйдириб кетганди. Бу куюк олти ой ўтиб, бизни сиздан ҳам айирди… Кўксим куйиб кетяпти, ойи. Кеча дардим янгиланди. Ҳамма-ҳаммаси кўз олдимда жонланди. Чидолмаяпман! Назаримда, кечадан буён ҳеч ким гапирмади, туз ҳам тотмади. Катта қурбонлик эвазига келган овқатлар кимнинг ҳам томоғидан ўтарди? Ҳамманинг дили вайрон. Қачон тугайди, бу уруш, ойи?.. МАН. 23.09.2000” * * * Энг узун, энг дардли мактуб эди бу. Уни ҳар доим кўзларимда ёш билан ўқиганман. Мана шу иродаси, тоқати, сабри билан мени мафтун этгандир, бу йигит? Аммо ўн йил ҳамроҳим, дардкашим бўлган номалари энди мендан олислаб бораётгандек. 66 Ўзим истамасам-да, уни ҳам, мактубларини ҳам унутиб, хиёнат қилаётгандекман. Тавба, Азиз акани уйласам, мактубларга, мактубларни ўйласам Зарифнинг юзига оёқ босадигандекман… Бу нимаси? Нега мен бу қадар ўзгариб қолдим? — Опа, ошни сузяпмиз. Уйдамисиз? — Моҳрўйнинг овозидан сергак тортдим. Намланган кўзларимни апил-тапил артдим. Мен уйдан чиқишим баробарида ҳовлига қўшнимиз Холисхон опа кириб келди: — Судга бераман, сени, билдингми? — Ассалом… — саломимнинг ярми оғзимда қолди. — Атай қилгансан! Ана, тайёрлаган қизларингдан биттаси “бюджет”га, иккитаси “контракт”га кирибди. Менинг қизим эса йўқ! Нега? Чунки мени пул бермайди, дегансан! Айт, бошқалар қанча берди? Менам берардим! Ўша уйингдан қадами узилмай қолган деканингга ҳам берардим. Шу пайт унинг орқасида қизи ҳам пайдо бўлди: — Ойи, юринг. Ана мендан бошқа Мафтун ҳам “йиқилган”-ку! Моҳ опа атай қилмаган! — Сен аралашма! Ўзи бошдан айирди, у сени! Ҳаммасини ёзаман! Декан билан тилинг бирлигини ҳам, Тошкентдан келиб цех очган танишингни ҳам, пул олишингни ҳам… Шовқиндан меҳмонхонада ўтирганларнинг бири эшикдан чиқиб келган бўлса, бошқаси деразадан мўраларди. — Яна бошладингми, Холис? — ичкаридан бақириб унинг сўзларини бўлди отам. — Исмингга муносиб бўлиб, аввал Моҳгулни табрикла! Қишлоғимизда яна учта ёшнинг олий маълумотли бўлишига ҳисса қўшибди. Уйга кириб, биз билан буни нишонла! — Устимдан куляпсизми, Абдулла ака? Ўзи ҳаммасининг бошида турган сизсиз! Сизнинг устингиздан ҳам ёзаман! Қишлоққа “буханка” нон нимага керак? Ҳамма тандирда нон ёпса! Ўзингизни ўйлаб очдингизми, цехни? — баттар авж олди Холисхон опа. Шу пайт эшикдан Азиз ака чиқиб келди. У отамга “ўзим” дегандек кўзи билан имо қилди-да, зинадан туша бошлади. Холисхон опа энди унга нигоҳини тикди. Феълига монанд жим тура олмай шанғиллашда давом этди: — Ҳа, Воттижон, сиз нега чиқдингиз? Мен Моҳгул билан гаплашгани келганман! — Опажон, ўзи сизнинг ёнингизга Сарвиноз масаласида гаплашгани бормоқчи бўлиб юргандим, — ўта мулойимлик билан гапира бошлади Азиз ака. — Қизим масаласидами? — кўзлари катта-катта бўлиб, Сарвинозга бир қараб олди Холисхон опа. Сўнг бирдан нега уйимизга келгани ёдидан кўтарилгандек, анқайиб қолди. — Ҳа, — шундай дея Азиз ака уларнинг ёнидан ўтиб, кўча томон одимлади. Она-бола унга эргашди. Мен ҳам беихтиёр улар томон юрдим. — Сарвинозни кузатиб юрдим, яхши биламан. Шунга... — Азиз аканинг бошқа гапини эшитмадим. Чунки улар дарвозадан чиқиб кетишди. Ичимга олов тушди. “Сарвинозни кузатиб юрдим”, дедими? Мана, гап қаёқда? Наҳот, Сарвинозни севиб қолди, у? Йўқ, хотини, болалари бор-ку! Уни қизғаняпманми? Бунақа бўлмаслиги керак! Энди мен боши боғлиқ қизман...” Дарвозага етмасдан тек қотдим. Миямдаги фикрлар чувалашиб, бошимга оғриқ берди. Тушунуксиз ҳислар юрагимни сиқа бошлади. Ўзим билмаган ҳолда дарвозадан кириб келган Азиз акага нигоҳларимни тикдим. У бепарво эди. 67 — Азиз ака! — дедим тишланиб. У рўпарамга келиб менга жим тикилди. Мен ҳам қараб туравердим. — Гапинг бормиди? — кўзларини олиб қочди охири у. — Нега ўзингизни бошқача тутяпсиз? Нега менинг ишларимга сўроқсиз бурун суқасиз? — қачондан буён мени қийнаб юрган саволлар оғзимдан учди. Ўзимни босиб туролмадим. У атрофга бир кўз югуртирди. Ҳамма ичкарида. Шунга ишонч ҳосил қилдими, қошларини чимириб, босиқлик билан деди: — Чунки... сени яхши кўраман! Унинг бу сўзлари негадир мени ҳаяжонга солмади. Сабаби, ўта вазминлик билан айтилган бу калимада на туғён, на муҳаббатни акс эттирувчи ҳис, на изтироб зоҳир эди. Фақатгина меҳр мужассам. Оддий ва самимий меҳр. Шунинг учун ҳеч қандай жавоб бера олмадим. Эҳтимол, бу сўзлар қалбимни жунбушга солганида ҳам, садосиз турардим. Азиз ака эса бошини эгиб, хўрсинганча уйга кириб кетди. Мен қайтиб меҳмонхонага кирмадим. Улар анча вақтгача ўтириб, кейин цехга йўл олишди. Бу орада ўқишга кирган абитуриентларим келиб, қувончини биз билан бўлишишди. Кечки овқат эркаклар учун ишхонада бўлди. Хуллас, Азиз акани саҳар чоғи кўрдим. Барвақт туриб ювинди, нарсаларини йиғиб, ҳамма билан хайрлашди. — Исмалоқ, чеҳрангни очиб юр. Йўқса чақиртиканга айланасан, — кулди менга. Шу билан машинасига ўтирди-ю, жўнади. Ҳамма жой ҳувиллаб қолгандек эди: уй, ҳовли, бутун қишлоқ, кўнглим... Дунё кенгайиб кетгандек, кимсасиздек. Лекин мен унга сиғмай кетаётгандим. Негадир бу айрилиқни кемтик юрагим қабул қилмаётганди. “Йиғласам, енгил тортармиканман?! Қанийди, маза қилиб кўз ёш тўксам. Бақириб йиғласам”. Афсус, бунинг иложи йўқ. Мен ўзим учун овунч, таскин қидира бошладим. Бирдан хаёлимга хатлар келди. Тавба, уларни эсдан чиқараёзибман-а? * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум ойижон! Сизни йўқламаганимга анча бўлиб кетгандек. Тўғри, мактуб ёзмаганимга ҳали кўп кун бўлмади. Аммо биз учун кунлар асрга тенг. Вақт дегани тўхтаб қолгандек. Қайғу бор жойда ҳамма нарса секин ҳаракатланаркан ўзи. Тонг отмайдигандек, кун ботмайдигандек туюлади. Давоми бор #usanboyeva
    3 комментария
    23 класса
    #МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР 44-ҚИСМ Халқни байрам билан андармон пайтида ғафлатда қолдирмоқчи бўлишган. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Бизни чўчитаётган биргина нарса — бегуноҳ чўпонлар. Ақидапарастлар ҳамон йўлда учраган чўпонни асир олмоқда. Нимани режа қилганини ҳозирча билмаймиз. Хуллас, уруш... Бу ҳақда бутун Ўзбекистон хабардор. Телевизор ва радиоларда ҳам “Сариосиёда бошланган уруш” ҳақида тинмай айтишмоқда. Хавотирдаман. Адам ва акаларим юрак ҳовучлаб ўтиришгандир? Ахир улар менинг айнан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида хизмат қилаётганимни билишади. Шунинг учун кеча уларга ўзимни ҳеч нарсадан хабарим йўқдек тутиб, мактуб йўлладим. Ойижон, дуо қилинг, Ватанни ҳимоя қилаётган ҳеч бир жон ўлмасин, токи оналар кўзидан ёш оқмасин! Мен сизнинг кўзёшларингизни ҳали унутмадим. Руҳингиз шод бўлишини Худодан сўраб... МАН. 02.09.2000 * * * Тонгни укам Жаҳонгирнинг овози билан қаршиладим. У биз ухлаётган уйнинг дераза ойнасини чертиб, бувимга шивирларди: — Туринг, биз пиширган нонни бир кўринг. Азиз ака айтдики, биринчисини сиз синдириб, дуо қиларкансиз. Кейин қолганини биз туман марказига олиб кетарканмиз. Бу хабардан биргина бувим эмас, мен ва Моҳрўй ҳам ирғиб турдик. Барчамиз учун қишлоқда пишган “буханка” нонини кўриш жуда қизиқ. — Қани, қаерга қўйдинг? — дедим ҳовлиқиб ҳовлига чиқарканман. — Аввал юз-қўлингизни ювмайсизми, тавба! Энг биринчи аннам кўради. — Соат неча бўлди? Ҳали тонг ёришгани ҳам йўқ-ку! — Тўрт бўлди. — Намунча, эрта пиширмасанглар? — Тўқсонтаси пишди. Яна йигирма бештаси бор. Унинг пишишига ҳам қирқ беш дақиқа вақт кетаркан. Яна нон сал совуши керак, деди Азиз ака. — Кечаси билан ухламадингларми? — Вой, боринг, юзингизни ювинг! Кейин берасиз, саволларни! — жўртага жаҳл қилган бўлди укам. — Ювилмаган юзини менга тикиб гапиргани-гапирган. Менинг юзим ҳам нондек азиз. Кечаси билан уларнинг тафтидан нафас олдим. — Ўзимнинг нонвой укагинам-ей, — дедиму юзимни ювгани шошилдим. Қайтганимда сўрида бувим, ойим, дадам, синглим ва укам ўтирарди. Иссиқ булка ноннинг ҳиди димоғимга урилди. — Наҳот, шу нонни сизлар пиширдингиз? Эсиз, кўргани бормаган эканман-да! — дедим иссиқ ва иштаҳани очгудек қизариб пишган нонни қўлимга олиб. — Азизга қойил! Ишининг устаси экан. Нарзулла бекорга юбормаганига амин бўлдим. Жонини бериб ишлайди, — деди отам чин дилдан миннатдор бўлиб. Бувим дуога қўл очди, сўнг нонни синдирди. Сариёғ суркалган иссиқ нон ҳаммамизга манзур бўлди. — Энди кетдик, Жаҳон, — деди отам. — Аканглар кутиб қолмасин. Улар туман марказига нонни тарқатгани кетишади. Биз ҳам уй юмушларига шўнғиб кетдик. Қишлоқда ҳамма жуда эрта уйғонгани учун бемалол бир-бирининг ҳам уйига келаверишади. Ҳали соат тонгги олтига яқинлашмасдан дарвозамиздан қишлоқдошлар кела бошлади: — Абдулла ака борми? Цехда иш бошланган эмиш. Ишчи керак эмасми, деб... — Цехда иш бўлса, менам ишламоқчи эдим. 45-ҚИСМ — Ишчи керакми? Биз қолиб кетмайлик! Уларнинг ҳаммасига бувим жавоб берди. Аввалига роса мақтанди. Дастурхонда қолган нондан ушатиб едиртирди: — Мана, еб кўр. Кўрдинг! Улар шунақа нон пиширишяпти. Ишчи масаласида кечга томон келинглар. Абдулланинг ўзи ҳал қилади. Янаям аниғини Азиз билади. “Азиз...” Тағин Азиз акани ўйлай бошладим. “Жуда ғалати одам. Аммо ҳали бирор ёмон томонини кўрмадик. Аниқ билганим, у ноҳақликка сира чидаб туролмайди. Кеча ҳам қони қайнаб Эркин аканинг ёнига отилиб тушди. Бунақа пайтда қўшнимиз одатда ҳеч кимни танимасди. Негадир Азиз акага индамади. Балки, Азиз аканинг жонни ачитувчи гаплари сал бўлса-да, таъсир қилгандир? Янаям Худо билади. Қизиқ, Азиз аканинг ўзи хотинига қандай муносабатда экан? Болаларига-чи?” “Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади”, дейишади. Ҳақ гап. Ўйларим ниҳояланмай дарвозадан Эркин ака кўринди: — Азиз! Ҳо, Азиз! — Кел, Эркин болам, — бувим ҳеч нарса бўлмагандек қаршилади. Ҳовлига гердайиб назар солаётган қўшнимиз бувимга парво қилмади. На салом, на алик бор. — Азиз туман марказига нон тарқатгани кетган, болам... Бу гапдан кейин Эркин ака гап-сўзсиз изига қайтди. — Шу бир нимани бошламасайди, — ҳовли этагидан ташвишланиб чиқиб келди онам. — Кеча жим кетгани ёқмаганди менга. Худонинг ўзи инсоф берсин. Азизни майиб қилмаса эди... — Майиб қилгунча қараб турамизми? — жаҳли чиқди бувимнинг. Бувимга ҳам Эркин аканинг ташрифи ёқмаганди. — Моҳ опа! — дарвоза томондан яна овоз келди. — Бугун жуда йўқловчи кўп бўлдими? — онам бўйнини чўзди. — Ўзим қарайман. Мени чақиришяпти-ку! — дарвоза олдида абитуриентларимни кўриб шошиб қолдим. — Ие, қачон келдиларинг? Кеча кечки пайт қайтган бўлажак талабаларим бугун дарс олгани мени йўқлашибди. Уларни уйга киритдим. Икки соатча дарс билан банд бўлдик. Сабоқ тугаб, бўшаганимда отам уйда эди. Кайфиятсиз чеҳрасидан хавотирга тушдим: — Дада, тинчликми? Кайфиятингиз йўқ. — Азиз билан Суннат ҳали қайтмади. Боя қўнғироқ қилсам, “бор-йўғи элликта нонни тарқатдик. Дўконлар олишни истамаяпти”, дейди. Юрагим ортга тортди: “Энди нима бўлади? Қолган олтмишдан ортиқ нонни нима қилишади? Ё Худо, наҳот, дадамнинг бошлаган иши ўхшамаса? Азиз ака қай ҳолга тушди экан?” — Опа, телефонингиз, — ичкаридан синглим овоз берди. Дадамга тасалли берадиган бирор гап айта олмай уйга кирдим. — Ким экан? Моҳрўй индамай қўлимга телефонни тутқазди. — Бунинг нима гапи бор экан, шу пайт? — ростдан ҳам гаплашишни истамадим. Аммо Зариф қайта-қайта қўнғироқ қилаверди. Жавоб беришдан бошқа чора йўқ. — Моҳгул, ҳалиги... — деди Зариф саломлашгач. У жуда ҳаяжонда эди. — Буни сизга қандай айтсам экан? Аввало, сизга катта раҳмат. Туйғуларимни жавобсиз қолдирмаганингиз, севгимизни деб курашганингиз учун раҳмат! Мен ҳеч нарсага тушунмадим. “Нималар деяпти, бу йигит? Тушида севги изҳор қилиб чиқмадиммикан?” 46-ҚИСМ — Азиз ака қўнғироқ қилганида тўғриси қўрқдим, — курсдошимнинг бу гапи бирдан мени сергак торттирди. — Азиз ака сизга қўнғироқ қилдими? — Ҳа, “учрашайлик, Тошкентга келинг”, деди. Очиғи, ҳам рашким келди, ҳам сиздан айрилишимдан қўрқдим. Чунки севган йигитингиз деб ўйладим-да... Мен бутунлай ўзимни йўқотиб қўйдим. “Азиз ака нега Зариф билан учрашди?” — Учрашганимизда эса, у кишига жуда ҳурматим ошди. Айтишича, мен учун кўз ёш тўкибсиз... — Нима? — миямга қон тепгандек бўлди. “Мен Зариф учун йиғлабманми? Йиғлаганим, қайғуларимдан бехабар-ку. Билса, балки излаб келарди. Менинг кўз ёшларимни оққизган инсон шунга арзийди! У ўн йил эмас, юз йил кутишга, туну кун кўз ёш тўкишга лойиқ йигит!” Мижжаларимда ёш айланди. Рост. Мактублар ҳам унинг шундай қимматли йигитлиги билдирарди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон, адамдан хат олдим. Мендан хавотирда эканлигини ёзибдилар. Нафақат адам, бугун бутун Ўзбекистон хотижамлигини йўқотди. Не-не ота-оналар тонгни уйқусиз, бизга умр, душманга ўлим тилаб оттираётгандир? Холбуки, биз уларнинг тинч ухлашлари учун курашяпмиз. Уруш биз аскарларни уч кун ичида оға-инидан-да яқин қилди. Аввалги келишмовчиликлар қайда? “Дембл”лар энди “дух”ларга гапини ўтказишни эмас, далда бўлиш, ҳимоя қилиш учун қайғуряпти. Ҳамма бир-бирига тасалли ва куч беришга интилади. Бир тан, бир жон бўлиб курашяпмиз. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмас экан. Аллоҳ кимнидир жасур, кимнидир акси қилиб яратган. Кеча ҳужум чоғида бир офицер йиғлади. “Ўлишни истамайман. Болаларим бор, уларнинг отасиз қолишини истамайман! Ортиқ жанг қилмайман. Шу ердан чиқмайман!” дейди титраб-қақшаб. Аввалига нафратим қўзиди. Кейин ўйлаб қолдим. Ахир, ким ҳам жажжи дилбандининг жонсиз танаси устида “отажон” деб йиғлашини хоҳлайди. Дарров ёнига бордим: “Ўртоқ лейтенант! Ҳеч ким ўлмайди! Биз ўлмаймиз! Биз ўлсак ортимизда турган болалар, оналар, боболар, бувиларни ким ҳимоя қилади? Бизни Худонинг ўзи асрайди!” Шундан сўнг у ўзига келгандек бўлди. Биз тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба бермоқчимиз. Бунинг учун гуруҳ тузилди. Ушбу гуруҳда мен ҳам борман. Дўстим Ўроз ҳам бор. Насиб қилса, албатта ақидапарстларни қўлга оламиз! Дуо қилинг, ойи... МАН. 08.09.2000” * * * — Моҳгул, йиғлаяпсизми? — бурнимни тортганим Зарифни хушёр қилди. — Хавотирга тушманг. Ўша деканнинг жиянига сизни бериб қўймайман! “Бунча жасоратни қаердан олди, бу йигит? “Деканнинг жияни” дедими? Бу гапларни қаердан билади? Наҳот, ҳамма гапни Азиз ака айтиб берди? Ё Худо, Азиз ака шу учун Тошкентга кетганмиди?” — Зариф, бу гапларни қаердан эшитдингиз? — Азиз ака айтди. “Тезроқ ҳаракатингни қилмасанг Моҳгулдан айриласан, уни деканларинг келин қиляпти”, деди. Дардингизни ҳеч кимга айтолмай жуда кўп йиғлабсиз. Бошқа сизни йиғлатиб қўймайман! “Шу ўзимизнинг Зариф курсдошми? Бунақа гапларни айтишга журъатни қаердан олди экан?” 47-ҚИСМ У худди фикримни ўқигандек гапида давом этди: — Муҳаббат одамга куч бераркан. Мен сизга бўлган ҳисларимни жавобсиз деб ўйлаганим сари ожиз қолардим. Энди унақа эмасман. Ишонасизми, деканнинг ёнига бордим. Гаплашдим. — Нима? — қичқириб юбордим. Зарифнинг бу гапи мени ақлдан оздираёзганди. — У кишига муҳаббатимиз ҳақида айтдим. Яхшиям, Азиз ака бор экан. Бўлмаса, мен сизнинг туйғуларингиздан бехабар ўтиб кетарканман. Ўзимда ҳам айб бор, — тинмай гапирарди Зариф. Гўё ҳаммасини ёзиб, ёдлаб олгандек тутилмай, адашмай сўзларди. — Кўзларингиздан, сўзларингиздан англашим керак эди. Биласиз, бироз уятчанман. Шунинг учун эътиборсизлик қилганман. Кечиринг, мени Моҳгул! Мен жуда ҳам бахтлиман. Сиз ҳам сиқилманг. Декан билан муаммони ҳал қиламиз. Борамиз уйингизга. Бу гаплардан соқовга айландим. Ҳаётимда шиддат билан юз бераётган ўзгаришлардан ўзимни йўқотиб қўяётгандим. Ҳаммасига қўл силтаб қишлоққа қайтишим, деканнинг совчи бўлиши, Азиз аканинг ўзбошимчаликлари барча-барчаси шунчалар тез юз беряптики... — Майли, Моҳгул. Вақтингизни олмай. Сизга раҳмат, ҳаммаси учун. Мен сизни жуда яхши кўраман, — шу гапни айтиши билан Зариф алоқани узди. “Балки ҳозир айтган гапидан ўзи қизариб ўтиргандир? Ахир бу унинг менга қилган илк севги изҳори. Тавба, бу гаплар мени ҳаяжонга солмади. Нега бу қадар бефарқман ўз тақдиримга? Уйланган йигит оғиз солди, рад этмадим. Энди курсдошим мени ўзига нисбатан бефарқ эмас, деб ўйлаяпти. Бу ҳам ташвишга солаётгани йўқ. Наҳот, қисматимни шу қадар қоғозларга боғлаб ташладим. Азиз ака-чи? У мендан сўроқсиз нималар қиляпти? Шунча ишни қилиб яна нега мендан хафа? Балки, ўз ишидан хижолатдадир? Деканимиз нима деган хаёлга борди, экан? Ҳойнаҳой, “писмиқ қиз” дегандир? Илгари ўзимга нисбатан айтилган ҳар қандай гапдан қочишга, ҳимояланишга ҳаракат қилардим. Энди бу қалбимга ғулғула ҳам солмаяпти. Менга нималар бўляпти?” — Азиз, — Эркин аканинг чақириғи хаёлимни тўзитиб юборди. — Азиз борми? — Ҳали келмади, — деди отам. “Бу одам нега Азиз акани сўраб қолди? Жанжал бошламаса эди. Шундоқ ҳам ўзи жиғибийрон бўлиб юргандир?” Сотилмаган нонлар менинг дардимдан муҳимроқдек эди, наздимда. Чунки бу иш юришмаса, отамнинг қай аҳволга тушишини тасаввуримга ҳам сиғдира олмасдим. Касод бўлишдан ҳам кўра отам қишлоқда бош кўтариб юролмаслигини, битта ишни эплай олмади, деган гапга чидай олмаслигини жуда яхши билардим. Азиз акани эса гапирмаса ҳам бўлади. Бировнинг масъулиятини зиммасига олиб, оқлай олмаслик... “Балки шунинг учун Азиз аканинг қилган ўзбилармонлигига бефарқдирман! Эҳтимол, жонкуярлиги ҳамма айбини ювиб кетаётгандир? Чунки мени ўйлаб шу ишни қилган-ку!” — Ичкарига тезроқ кир, бола! Жиддий гап бор! — ҳозиргина чиқиб кетган Эркин ака дарвозадан қайтиб кириб ўйларимни тўзғитиб юборди. У Азиз аканинг билагидан тутиб олганди. — Эркин, сен менинг ёнимга кел, болам, — уларни кўриб бувимнинг капалаги учиб кетгани аниқ эди. — Азиз уйга кирақол, чарчагансан. — Мом-а-а, — деди ёшига ярашмаган эркалик билан Эркин ака. — Азизни мендан олиб қочманг. У билан гаплашиб олмасам бўлмайди. Азиз аканинг кўзлари ичига тортиб қизарган, кайфиятсиз ва ҳорғин эди. Қўшнимизни хушламаётгани, гаплашгиси йўқлиги аён. У бувимнинг гапига буйсунгандек индамай уй томон юрди. — Шошма, Азиз! Ҳаммасини ўзинг бошладинг. Энди эшитасан! Менга қара! — деди Эркин ака ғалати аҳволда. Азиз ака тўхтаб, қовоқ осганча унга жим тикилди. 48-ҚИСМ — Эркин, уйингга бор. Дамингни ол. Азиз ҳам чарчаган. Ёзнинг иссиқ кунида, қоронғи, салқин уйга кириб ухлаганга нима етсин! — отам ҳам қўшнимизни тезроқ уйига жўнатиш пайида. — Абдулла ака, қўрқманг жанжал қилмайман. Гаплашиб олай... — Нимани гаплашасиз? — ундан кўз узмади Азиз ака. — Ҳалиги... кеча... ишонсанг, кўзим очилди, — ерга қаради қўшнимиз. — Қизимнинг ёнимни олгани... Эсласам ҳалиям юрагим бошқача бўлади. Шу пайтгача улар учун қайғурмадим. Ишламоқчиман. Мени ёнингга ол! Ўргат, нима иш десанг қиламан. Ишласам, ичиш эсимдан чиқар... Азиз ака чуқур хўрсинди: — Ака, тушдан кейин бирдан цехга олиб кетаман. Ўша жойда гаплашамиз, майлими? Ҳозир озроқ дам олмасам, бошим ёрилиб кетади. — Бўлди, ука! — қўлини кўксига қўйиб чиқиб кетди Эркин ака. — Вой, Худога шукр-ей, инсофга келгани рост бўлсин, — енгил нафас олди бувим. — Эчки қасам бу. Эртага эсидан чиқади, — отам қўл силтаб, Азиз акага яқинлашди: — Иш бирдан юришмайди. Сен ўйланаверма. Уйга кир тушлик қиламиз, кейин бироз ухлаб ол. — Майли, — деди Азиз ака жилмайишга ҳаракат қилиб. Мен эшик олдида унга тикилганча турардим. Мени кўрди-ю, ортига қайтиб отамга деди: — Аввал ювиниб олай. Тушлик вақтида ҳам у гапирмади. Отам акамни саволга тутиб, яна йигирмата нонни зўрға битта озиқ-овқат дўконига ташлаб келишганини, қирқтасини цехда қолдиришганини билиб олди. “Қолган нон нима бўлади? Яна нон пиширамизми, йўқми?” Бу саволлар биргина менинг эмас, ҳамманинг миясида ғужғон ўйнарди. Лекин ҳеч кимнинг тилга чиқариш нияти йўқ. Ҳеч нарса бўлмагандек ўтирарди барча. Ора-сира укам Жаҳонгир чалғитишга уриниб нимадир дейди. Афсуски, айни дамда жуда муҳим ва муаммо бўлган бу тадбиркорлик иши бирибир биздан ғолиб эди. — Ҳаво иссиқлигидан кундузи ухлаш ҳам мушкул. Шундай бўлсада сизлар мизғиб олинглар. Кеча мижжа қоқмагансизлар, — деди бувим дастурхонга дуо қилиб бўлгач. — Иссиқни сезмай, мазза қилиб ухлашнинг чораси бу — чўмилиш. Бир-бир калла ташлаб келсак-чи, — Мусулмонга қаради Жаҳонгир. — Қаерга? Ҳовли этагидаги сувгами? — жонланди Азиз ака ҳам. Улар бир пасда аввал чўмилиб, кейин дам олишга келишиб, қўзғалишди. — Тепароққа борамиз. Ҳозир ҳамма ўша ерда. Тепа томон чуқур ва кенг. Бизнинг ҳовлининг пасти тор, — деди акам уларга эргашиб. — Бизам кетдик, — менга боши билан ишора қилди Моҳрўй улар чиқиб кетгач. — Шундоқ уйнинг рўпарасида сувга кирамиз-у, қайтамиз. — Йигитлар чўмиладиган жой кўриниб туради-ю, — улар билан ёнма-ён чўмилишни ўйлаб, уялиб кетдим. — Кўйлакларимиз билан ўзимизни сувга отамиз-у, чиқамиз. Кейин ухласангиз борми? Оҳ-оҳ... — Бор, бир чўмилиб келинглар, — деди бувим ҳам чин дилдан. — Булунғур ариқнинг суви шифобахш. Иссиқ кунда пайдо бўладиган тошмаларни бир зумда йўқотади. Тананг яйраб қайтасан. 49-ҚИСМ Чўмилиш эмас, шунчаки бориб-келишни кўнглимга тугдим. Ҳовли адоғига тушганимиз сари болаларнинг қийқириғи, шовқини эшитила бошлади. Сув ёқасига боргач, беихтиёр улар томонга боқдим. Бизникилар қирғоқда кўринмайди, аллақачон шўнғишган чоғи. Юз қадамча нарида бўлган йигитларнинг кимлигини сув ичида таниш қийин экан. Ўн-ўн беш ёшлардаги болалар Булунғур ариқ четидаги кекса толга ўрмалайди. Баланд ва бақувват шохига чиққач, пастга — сувга калла отади. Баъзилар ёғоч кўприк устидан сакрайди. Қий-чув, қийқириқ авжида. Моҳрўй ҳам мажнунтол шохидан ушлаб сувга туша бошлади. — Ай, унча муздай бўлмаса ҳам этни жунжиктиради. Тушинг опа, — қичқирди у. — Мен чўмилмайман. Бир шўнғи, кетамиз, — дедим мен ҳам бақириб. У айтганимни қилди. Юпқа, енгсиз кўйлагида ўзини сув бағрига ташлади. Икки-уч марта шўнғигач, ияги қалтираб чиқиб келди: — Кетдик, совқатдим. Мен беихтиёр яна йигитлар чўмилаётган томонга қарадим. Бир бола дарахтдан сувга сакради. Кейин бирин-кетин бошқалари. — Диёр, Диёр! — зум ўтмай жон аччиғида янграган овоз бизни сергак торттирди. — Диёр чиқмади! Мен сувдан кўз узмадим. Тўлқинланиб оқаётган лойқа сув ичидан бир бош кўринди-ю, яна ғойиб бўлди. — Ана, ушланглар! — бақирди кимдир. Ҳамма оқим бўйлаб суза бошлади. — Қирғоқдагилар югуринглар, олдинроқдан тушинглар, — Азиз аканинг овозини танидим. — Кимдир чўкяпти, Рўй, — дедим қўрқиб. Бу пайтда Азиз аканинг ўзи ҳам сувдан чиққан, биз томонга югуриб келарди. — Моҳ, оқим бўйлаб югуринглар! Олдинроққа ўтишимиз керак! — бизга қараб бақирди Азиз ака. — Қирғоқдагилар мен билан! Биз ҳам сув бўйлаб чопишга киришдик. Бир зумда йигитлар бизга етиб олди. — Тезроқ, бирдан сувга сакраб қўл ушлашиб турамиз. Тўсиқ ҳосил қиламиз. Сакрадик! — ҳамма Азиз акага бўйсунди. Баравар сувга тушдик. — Оёқларнинг орасини жуда очманг, бир-биримизнинг қўлларимизни ушлаб, пастга туширамиз! Ҳаммамиз қўл ушлашиб, сув ичида жонли тўсиқ ҳосил қилдик. — Мана, менга урилди, — укам Мусулмон сувга кириб кетди. Азиз ака эса унинг ёнига шўнғиди. Улар анча масофагача оқиб келган болакайни сувдан кўтариб олиб чиқишди. — Ким экан? — дедим сувдан чиқиб уларга яқинлашарканман. — Диёрбек. Маҳкам подачининг невараси, — кимдир саволимга жавоб берди. — Бошидан қон оқяпти, — ҳаяжон билан деди бир йигит. — Дарахтдан калла ташлаганди, боши сув тагидаги тошга теккан, — изоҳлади биров. — У хушсиз. Хушига келтириш керак! — юзига ура бошлади Азиз ака. — Кўзингни оч болакай. Хушингга кел! У боланинг юрагига қулоқ тутди. Яна юзига шапатилаб, бармоғини бурун катакларига яқинлаштирди. 50-ҚИСМ — Нима бало, нафас олмаяптими? Ёрдам беринглар, ўлиб қолади! — Азиз ака ўзини йўқотиб қўйганди. Унинг сўзлари бизнинг юрагимизга ҳам қўрқув олиб кирди. — Қўл-оёғини уқаланг! “Тез ёрдам” чақиринг! Энди нима қиламиз? Болакай, кўзингни оч! Нафас ол! Болаж-о-он! Азиз ака Диёрбекнинг кўксига икки қўлини қўйиб массаж қилишга киришди: — Бурнини бекитиб, нафас беринглар. Уч деганимда нафас беринглар! Бир йигит боланинг оғзига оғзини қўйди. — Нафас бер! — жон ҳолатда бақирди Азиз ака. — Бўл, болакай нафас ол! Сен яшашинг керак! Бўл! Онангга нима деймиз? Онанг учун яша-а-а! Онанг буни кўтаролмайди! Яша-а-а! Азиз аканинг овози дунёни тутиб кетгандек бўлди. Унинг сўзларидан қотиб қолдим. Мен учун қадрдон бўлган мактубларда ҳам шундай сўзлар бор эди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Аҳволим жуда ёмон. Бизнинг гуруҳ ҳали йўлга чиқмади. Буйруқни кутяпмиз. Бугун мен учун жуда оғир бўлди. Аслида ҳозир ҳаммамизга, бутун юртдошларимизга ҳам осон эмас. Ҳадик ва таҳлика ичида яшашнинг ўзи бўлмайди. Биз ақидапарастлар билан жанг қилишдан, ватанни ҳимоя қилишдан қўрқаётганимиз йўқ. Юрагимизга қўрқув солаётган нарса бу — жудолик. “Бугун кимдан айриларканмиз, орамиздаги қайси марднинг умри якунланаркан”, деган ўй кимнинг хаёлидан ўтмайди дейсиз? Ҳар кун, ҳар сония Худога илтижо қиламан: “Аллоҳим, ҳеч кимнинг жонини олма. Агар жон керак бўлса мана мен минг бор ўлишга ҳам розиман. Фақат, бошқаларникини эмас. Айниқса, онаси ҳаёт бўлган йигитларни омон сақла!” Афсус... Уруш қурбонларсиз бўлмайди. Ҳар куни кимдандир айриламиз ва офицерлар уларнинг тобутини уйи томон элтади. Айтишларича, баъзи ота-оналар айрилиққа чидай олмай аламини улардан олаётган, бақираётган, баъзан калтакламоқчи бўлаётган экан. Бундан бизнинг асло жаҳлимиз чиқмайди. Чунки ўша тупроққа қўйилажак норғул йигитни улар тарбиялаб вояга етказишди. Бугун алам устида жаҳл қилишяпти. Аммо эрта бир кун фахр ҳам туйишади. Ватан йўлида шаҳид бўлиш ҳам аслида шараф. Бироқ... Бугун менинг аламим ўша ота-оналарникидан кам эмас. Юрагим куйиб кетяпти, ойи. Буни ёзиш ҳам мушкул. Кўзларимда ёш, қўлларим қалтирамоқда. Ойижон, дўстим Анвардан ажралдик. Анвардан, ўша ҳамманинг ҳавасини келтириб, севган қизидан келган мактубларни ғурурланиб ўқийдиган дўстимдан... Бунга взвод командиримиз ҳам чидай олмади. Бақириб йиғлади, ойи. Дод солди: “Сени бу кўйда уйингга қандай олиб бораман? Ота-онангга нима дейман? Онангнинг кўз ёшларига чидай оламанми? Онанг учун яшашинг керак эди. Онангга нима дейман?” Бу гаплардан сўнг ўзимга сўз бердим: “Бир томчи қоним қолгунча сарҳадларимизни ҳимоя қиламан! Токи, оналар “болам”, деб бўзламасин!” Ойижон, сизнинг “болам”лаб бўзлаганларингиз ҳамон ёдимда. Ортиқ оналарнинг кўзидан ёш оқмайди. Бизни у дунёда туриб бўлса-да, дуо қилинг... МАН. 09.09.2000” * * * — Нафас ол! — Азиз ака ўзини тутолмай Диёрбекнинг бўшашган танасини силкилай бошлади. — Бўл! Ўзингга келсанг-чи! Кўзингни очсанг-чи! Сен ҳали яшайсан, болакай! Азиз ака ҳамон боланинг шилқиллаб турган танасини силкиларди. Кутилмаганда бола хўроз қичқириғидек овоз чиқарди-ю, оғзи-бурнидан сув отилди. Сўнг заиф йўталиб қўйди. — У тирик! Суннат, тез югур машинани ўт олдир. Моҳ, сенам чоп! Дамаснинг орқасига бирор нима тўша, ётқизамиз, — бақирди Азиз ака. Биз уй томон шошилдик. Ортимиздан Азиз ака Диёрни кўтарганча ҳаллослаб келарди. 51-ҚИСМ — Ака, тезроқ боринг. Машина қизигунча ҳам вақт ўтади, — мендан олдин югурарди Мусулмон. Биз етиб борганимизда Мусулмон дамаснинг ўриндиқлари олиб ташланган орқа томонига кўрпача солиб бўлганди. Уйдагилар қўрқиб қолишди. Азиз ака Диёрни авайлаб ётқизиб, акамга топширди. Ўзи рулга ўтириб, жўнади. — Ишқилиб, тузалиб кетсин! — бувим акамдан ҳаммасини эшитган шекилли мажолсиз сўрига ўтирди. — У Маҳкам подачининг ёлғизгина ўғил невараси. Тўрт қиздан кейин туғилган. Нима бўлсаям, отдай бўлиб кетсин! Мен ҳам бувимнинг ёнига чўкдим. Қай аҳволда қошни қорайтирганимизни билмаймиз. Шифохонага кетганлар сира қайтмас, ҳавотирдан ўлай деётгандик. Шўрлик Маҳкам бобо ҳам титраб-қақшаб келиб кетди. Менимча, у ҳам ҳозир шифохонада. — Ярим кун бўляпти, келмайди-я! Тавба... — юраги сиқилади бувимнинг. — Телпон ҳам қилмадинглар. — Анна, ҳаммасининг телефони уйда. Ахир устиларига зўрға кийим илиб кетишга улгуришди-ю, телефон эсга келармиди? — ҳар доимгидек тўнғиллайди Моҳрўй. — Куйинаверманг, келишади. Томоғимиздан овқат ҳам ўтмасди. Шунинг учун ҳаммамиз шумшайганча сўрида тизилиб ўтирардик. Бир пайт машина овози эшитилди. — Ана келишди! — ҳаммамиз баравар қўзғалдик. — Болакай зўр! — Азиз аканинг кайфияти аъло эди. — Биз эса очмиз. Бир зумда дастурхонга овқат тортиб, уларнинг оғзига тикилдик. — Боши жиддий жароҳатланган экан. Аввал текширишди, кейин операция қилишди. Ҳаммаси яхши, — ишидан кўнгли тўлиб гапирди Азиз ака. — Маҳкам подачининг гапини ҳам айтинг-да! — акамнинг бу гапидан сўнг қаттиқ қаҳ-қаҳа янгради. Азиз ака, акам ва Мусулмон мириқиб куларди. — Одамнинг ичини қиздирмангизлар, — чидолмади Жаҳонгир. — Ўзинг айт, — Мусулмонга имо қилди Азиз ака. Укам эса чордона қурганча гап бошлади: — Подачи Азиз аканинг исмини билмас экан. Лекин невараларининг “Вотти ака” дейишганини эшитган бўлса керак, “Воттижон”, деб Азиз аканинг атрофида айлангани-айланган. “Воттижон, бир умр хизматингизни қилай, Воттижон, тўйларингизда устингизга тўн ёпай, раҳмат сизга!” дейди тинмай. Бу гап бизнинг ҳам кайфиятимизни кўтарди. Самимий, жонкуяр ва мард Азиз акага нисбатан қалбимда қандайдир ҳислар жўш ураётганди. Балки, бу ҳурмат ва эҳтиром ҳиссидир? Чунки уни севиб қолишим мумкин эмас. Ахир ўн йилдан буён юрагимни, хаёлим ва ҳаётимни банд этган йигит бор. Уни бирдан унутиб юборишим, бошқасига кўнгил қўйишим мумкинлигига сира ишонмайман! Сабаби, ўша оташ қалб эгасининг номалари ҳар дақиқада кўз олдимда жонланиб туради. * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон, биз тонгда йўлга тушдик. Айтганимдек, тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба беришимиз, уларни тоғ тепасидан пастга тушишга мажбур қилишим лозим. Отишмалар, визиллаган ўқ товушлари ора-сира эшитилиб турибди. Кимдир жон бериб-жон оляпти. 52-ҚИСМ Кайфиятимиз жуда ёмон. Айниқса, Ўрозники. У кечаси ҳам Анварни эслаб йиғлаб олди. Ўрознинг қишлоқда ўсгани фойда берди. От устида чавандоздек ўтирибди. Яхшиямки, бизга ҳам машғулотлар вақтида отда юришни ўргатишган. Ҳаммамиз бунинг ҳадисини олганмиз. Аммо ҳозир вазият бошқа. Шовқинсиз ва хушёр юришимиз шарт. Бу эса жуда қийин. Атроф баланд тоғ ва тош. Арча-ю, буталар кўздан пана қилгани билан юришимизни анчайин мушкуллаштиради. Шу алфозда анча йўл юргач, бизни баланддан кимдир кузатаётганини сезиб қолдик. Пайқаганимизни сезган айғоқчи эса ўқ отишга киришди. Шукрки, биз ундан абжирлик қилдик. Ўлганига ишонч ҳосил қилгач, ёнига бордик. Даҳшат! Бизни кузатган террорчи замонавий қурол-аслаҳалар осиб олган, юзи қора мато билан беркитилган, эркак кийимидаги аёл эди... Бир зум барчамиз карахт бўлиб қолдик. Аёл! Дунёни тебратишга қодир зот! Биз каби фарзандларни дунёга келтирган, кулгусидан, қилиғидан, илк қадами ва сўзидан завқланиб, унинг учун жонини беришга тайёр бўлган ожиза! Наҳот, мана шу ожизанинг қўлидан жон олиш, разиллик ва Ватанга хиёнат қилиш ҳам келади? Биз бунга ишона олмаётгандик. Кўз ўнгимизда, қўлида автомат тутиб ётган инсон — аёллигини кўра туриб ҳам ишонмаётгандик. Ишонишни истамаётгандик. “Уни нима мажбур қилди экан?” деди командиримиз хўрсиниб. Сўнг сергак тортиб деди: “Биз ўта хушёр бўлишимиз керак. Терорчилар орасида аёл бор эканми, улардан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Чунки аёл макри олдида шайтон ҳам ип эшолмайди!” Мен бу воқеадан анча пайтгача ўзимга келолмадим, ойи. Кўрганларимдан ҳамон шубҳаланаётгандим. Ахир унча-мунча аёл қўлига қурол олавермайди-ку! Ростдан ҳам уни бунга нима мажбур қилди? Кўзига оиласи, болалари, турмуш ўртоғи, яқинлари кўринмадими? Биз ҳамон йўлдамиз. Асосан, кечаси йўл босяпмиз. Бу хатни кундузи, бекиниб ётганимизда ёздим. Эсон-омон “част”га қайтсак, ўша манзилга юбораман. Биламан, сиз ўқимайсиз. Агар ҳаёт бўлганингизда, ўқиганингизда сизга буларни ёзмаган бўлардим... МАН. 11.09.2000” * * * Диёрбек воқеаси ҳамма нарсани унут қилганди: нонлар сотилмагани, одамларнинг иш сўраб келгани, бу тун ҳам ишлаш лозимлиги... Мен ўзим ҳам ҳатто, Зарифнинг қўнғироғини ҳам эсдан чиқаргандим. Ёдимга тушиши билан Азиз акадан сўрамоқчи бўлдим. Мендан хафа бўлса-да, кундузи гапирди-ку. Вазият шуни тақазо қилганига қарамай, ундан фойдаланиб қолишни лозим топдим. Зора, шу билан муносабатларимиз илгаригидек бўлса! — Азиз ака, — дедим уларга сўридан жой қилаётиб. Акам оиласи ёнига, укаларим сигир-қўйлардан хабар олгани кетгани сабабли у хаёл суриб, сўри бурчагида ўтирарди. Менга бир қаради-ю, гапирмади. Ғалати бўлдим. Жимиб қолганимни кўриб, мен томон бурилиб ўтириб олди. Атай садо бермадим. — Сўйла, Абдулла тоғамнинг қизи! — деди кейин киноя билан. — Зарифнинг рақамини қаердан олдингиз? — Зариф? — унинг кўзлари қисилиб, пешанаси тиришди. — А-а, шаҳзодангиз... Телефонингдан. Унинг фироқида ёниб йиғлаган кунингиз, улоқтирдингиз-ку! — Нега унга ҳамма гапни айтдингиз? — Жим туролмасдим, — у бирдан жиддий тортди. — Аёл зотининг кўз ёшига тоқатим йўқ. Кейин... сенга қолса бошқага тегиб кетсанг ҳам мум тишла-а-аб ўтираверардинг. Савобга ботгим келди. Севишганларни етиштириш ҳам хайрли иш! — Мен... — “Зарифни севмайман”, деган гап оғзимдан чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Яхшиям, Жаҳонгирнинг келиб қолгани. 53-ҚИСМ — Бугун цехга бормадик... — деди у кела солиб Азиз акага. — Э-э-э, нонлар! — бошини ушлади Азиз ака. — Анчагина нон бор эди-ку! Соат неча бўлди? Сотдингми? — Қаерга сотаман? — ажабланди Жаҳонгир. — Қишлоқ дўконига ҳам бериб қўймадингми? — тинчини йўқотди Азиз ака. — Йўқ! — Оббо! Энди нима қиламиз? Отам шуни айтолмай ўтирган эканми, дарров уйдан чиқиб келди: — Соат тўққиздан ўтяпти. Магазин кун ботмасдан ёпилади. — Қишлоққа тарқатиш керак эди. Кетдик! Яна нон ҳам пишириш зарур. Эрталаб тарқатган дўконларга ҳар кун олиб келамиз, деб ваъда берганмиз. — Яхши сотилмаса ҳам пишираверамизми? — таажжубини яшира олмади отам. — Тўхтатиб ҳам қўя олмаймиз. Тарқатмасак, одамлар қаёқдан билишади, бизда нон борлигини. Улар шу тарзда уч кун бир қоп ундан нон пиширишди. Аммо ҳар гал йигирма-ўттизтаси сотилмай қоларди. Азиз ака қишлоқдаги дўкон эгаси Азим магазинчига ҳам ҳар куни ўнта нон берадиган бўлди: “Сотилса, сотилар, сотилмаса ўзингиз енг, қўшниларга беринг”. Ундан ҳам ортганини ўзимиз еймиз. Шунинг орқасидан тандиримиз олов кўрмай қолди. Албатта, бундан энг биринчи Азиз ака эзиларди. Бувимнинг, отамнинг кўзига қаролмайди. “Эртага яхши сотилар”, деган сўз ва умидга ўзи ҳам баъзан ишонмайдигандек. Отам эса қандай йўл тутишни билмай аросатда. — Азиз, балки... Цехни ёпармиз?! — деди тўртинчи куни у киши. — Бу нима деганингиз? Ҳамма иш ҳам бирдан ривож топиб кетмайди, — Азиз аканинг кўзида хижолатлик ва изтироб. — Иш сўраб келганларни ҳам ололмадик. Эркин ҳар куни ялиниб чиқади. Дўконлар ҳам бир сўм бермади, ҳали. Зарарга ишлаяпмиз. Обрўйимнинг борида этагимни ёпсамми, деяпман-да! — Бирдан таслим бўлманг. Шунча меҳнат қилдик, ахир. Биз Тошкентда ҳам дўконлардан ҳар уч-тўрт кунда пулни йиғиб оламиз. Бирдан сўраб олгандан, тўплаб олган яхши. Эртага йиғамиз, пулларни. Эркин акага эса индаманг. Мен шарт қўйганман. “Бир ҳафта кузатаман, агар шу вақт ичида умуман ароқни оғзингизга олмасангиз ишга оламан”, дедим. Худо хоҳласа, ишлар юришиб кетса, мен уйга кетаман. Ана шунда, ўрнимга ишлар, Эркин ака. Шундай кунларда, оиламизнинг ташвиши ўзига ортиқчалик қилиб турган бир пайтда уйга Зарифнинг совчилари келса, денг. Буни Зарифга қўйиб қўйгандек ўхшаш эркакдан билдим. Отаси шекилли. Яна ёнида декан ҳам бор. Ҳеч нарсадан хабари йўқ ота-онам ўша эски совчилар деб ўйлашди. Бироқ деканимиз босиқлик билан ҳаммасини тушунтирган шекилли, онам бош чайқаб ёнимга келди: — Шарманда! Домланинг олдида нима деган одам бўлдик? “Майли, жиянимнинг пешанаси эмас, экан-да!” дейди ўзи айбдордек. Сен қиз, ўйлаб иш қилсанг ўлармидинг! Шу совчиларинг домла келмасдан олдин келса бўлмасмиди? Уят, уят! Обрўли университетнинг домласи икки марта овора бўлди-я! Шу дардларинг бор экан, ўша курсдошинг эртароқ айтганида, декан жиянига сўраб ҳам ўтирмасди. Энди бошқа совчиларни олиб келгани учун у киши ҳам хижолат, биз ҳам. Қиз бўлмай, ҳар бало бўл, сен! Даданг ўзи сиқилиб юрганида... Одамлар нима дейди энди? Гарчи айбим бўлмаса-да, тилимни “ютдим”. 54-ҚИСМ “Наҳот, Зариф турмуш ўртоғим бўлади? Ё Раб, шу йигит менинг тенгиммиди? Пешанамга ёзганинг шумиди? Ундан кўра, Азиз аканинг ўзига текканим яхшимасми?” Ўзимнинг хаёлимдан ўзим уялиб кетдим: “Нималар деяпман, ахир! Азиз ака оилали, фарзандлари бор. Мен билан иши ҳам бўлмаса... Диёрбекни қутқариб қолганидан буён қишлоқ одамларининг унга ҳурмати яна-да, ошди. Ҳамма айланиб-ўргилади. Менинг эса меҳрим... Йўқ! Бундай хаёлга бормаслигим керак. Нега бунақа бўлиб қолдим? Илгари, хаёлимда фақат хатлар эди. Энди эса, гўё уларни унутаётгандекман. Лекин уларни унутиб бўлармикан?” Зиқ бўлиб кетдим. Ҳамма совчилар билан андармонлигидан фойдаланиб, тугундан нома олдим... * * * “Онамга бормас мактуб! Бу тун даҳшатли эди, ойи. Умр бўйи унутмасам керак, бу кечани. Босган йўлимиздан ортга қайтишимизга тўғри келди. Чунки айни ярим тунда, тоғ тепасидаги ғордан ўттиз-қирқ чоғли душманнинг пастга қараб йўл олганини дурбин орқали командиримиз кўриб қолди. Биз ҳам қарадик. Ростдан ҳам тоғ бағридан ҳарбий қисм томонга кетаётган, қўлида фонар ушлаган кимсаларни кўрдик. “Тезда ортидан сездирмай борамиз, улар пусиб бориб зарба бермоқчи. “Част”дагиларни ҳам огоҳлантиринг. Жангга тайёр туришсин. Рўпарадан улар, биз ортидан бориб қўлга оламиз”, — деди командир. Айни дамда ғорда ётганлардан кўра, курашга отланган ғанимлар хафлироқ бўлгани учун ҳарбий қисмдагилар ҳам бизни қўллаб-қувватлади. Ким билсин, балки ғорда ҳеч ким қолмагандир?! Шу билан отларда шошлинч, ортга қайтдик. Террорчилар ҳарбий қисм томонга эмас, анча нарига, чегара томонга кета бошлади. Йўлини тўсишни режалаштирган гуруҳ айланиб, уларнинг рўпарасидан чиқди. Биз ортида. Анча яқинлашиб қолгандик. Ана шунда қандай хабар эшитлик, денг: “Ҳар қандай вазиятга тайёр туринг! Тоғдан тушиб келганлар одам эмас, эчкилар экан. Уларнинг шохига фонар боғланган!” Қотиб қолдик. Ўша онда қиёмат қўпди. Душман эчкиларни чегара томон ҳайдаб, ўзи сездирмай, ҳарбий қисмга йўл олибди. Отишма бошланди. Яхшиям, қайтибмиз. Катта ёрдамимиз тегди. Орқадан уларга зарба бердик. Улар ниятига етолмади. “Част”дагилар зарар кўришмади. Фақат, бизнинг гуруҳдаги бир йигит... Ёдгор яхши йигит эди, ойи. Оғир, вазмин. Бир пайтлар унинг отасидан қолган ёлғиз дилбанд эканлигини эшитгандек бўлгандим. Бағрим тилинди! Онаси унинг ўлимини кўтара олармикан? “Унинг ўрнига нега менинг жонимни олмадинг, Худойим? Ахир менинг ортимда юраги куйиб, кулга айланадиган онам йўқ-ку!”, дедим ўкиниб. “Мен уни уйига олиб бормайман! Олиб бормайман! Ортиқ оналарнинг кўз ёшига тоқатим қолмади”, дея бақира бошлади бир офицер. Ўзини боса олмай жонсиз ётган душман мурдаларини қайта отишга чоғланди. Зўрға ушлаб қолдик. Майитлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги ҳалиги офицернинг аламига яна-да, ўт қўйди. Шердек ўкирди: “Сен ҳам онамисан? Сенинг ҳам фарзандинг борми? Болангни ўзинг отганингдек кимдир отиб ташласа, чидайсанми? Чидай оласанми?” Унинг дардли овози тоғларда садо бериб, кўксимизга санчилди. Бу туннинг зулмати, юки жуда оғир келди, ойи. Бу каби ҳийла эркаклардан чиқиши даргумон. Ростдан ҳам аёл макри олдида шайтон ҳам ип эшолмаскан... МАН. 13. 09. 2000” * * * Бундан анча кунлар олдин ўзимни деканнинг келини сифати қабул қила олмай кўз ёш тўкаётгандим. Мана, кутилмаганда Зарифнинг жуфти ҳалолига айланадиган бўлдим. Энди кўз ёш тўкишдан ҳам масувоман. Нима деб йиғлай, ахир? 55-қисм Чорасизлигингни ростмана ҳис қилсанг, лоқайдга айланаркансан. Мен шу ҳолга тушгандим. Ўз тақдирим мени заррача қизиқтирмай қўйганди. Ҳатто, имтиҳон топишириб келган абитуриентларимнинг тестни қандай ечганига ҳам бефарқ эдим. Фақат Азиз аканинг бошлаган иши юришиб кетишини, юзи ёруғ бўлишини, отамнинг ҳам севинишини чин дилдан истардим. Авваллари ҳар бир абитуриентимдан қандай савол тушгани, жавобни қандай топганини бирма-бир суриштирардим. Тест жавоблари чиққунича, ўзим ҳам ҳаяжон ичида бўлардим. Энди-чи? Хаёлимда Азиз ака ва иши... — Тоға, агар менга ишонсангиз, бир таваккалга қўл урмоқчиман. Агар зиён кўрадиган бўлсангиз, ўзим тўлайман! — деди у киши дастурхон бошида. — Қанақа таваккал? — Ноннинг сотилишини бутунлай ўз ихтиёримга беринг. — Шундоқ ҳам у сенинг ихтиёрингда, — хўрсинди отам. — Билганингни қилавер. Сен барибир шу ишнинг ичида юргансан! Йўл-йўриғини биласан! — Унда, бугун бир ярим қоп ундан нон пиширамиз. — Шундоқ ҳам сотилмаяпти-ку! Кўпайтириб нима қиласиз? — акам ажабланганини яшириб ўтирмади. — Бир пайтлар яқин ўртоғим тутган йўлни тутмоқчиман. Кетдик, бугун иш кўп! Улар ўша кеч ростдан ҳам кўп нон пиширишди. Ҳали ишчилар йўқлиги сабаб, синглим иккаламиз ҳам кўмаклашдик. Азиз ака тиним билмади. Унинг терга ботган, қизарган юзида кишини ўзига тортувчи нимадир бор эди. Аҳён-аҳён ўғринча термуламан. У эрта тонгда дамаснинг ўриндиқсиз жойига пиширилган нонларнинг ярмидан кўпини тахлаб, Мусулмон билан йўлга тушди. Орадан бир соат ўтар-ўтмас қайтди. — Азим ака, нечта нон қолдирай, сизга? — кела солиб қўшни хонада куймаланиб юрган Азим магазинчига бақирди у. — Ўнта бўлар? — Бугун кўп олсангиз ҳам зиён қилмайсиз, — деди-ю, дўконга ўн бешта қолдириб, қолганини яна машинага юклади. Кайфияти аъло эди. Кейин бизга юзланди: — Қишлоқдагилар ҳали нонушта қилишмади, а? Юмушларини битириб бўлишмагандир? Юр, Мусулмон, менга аввал муҳтож оилаларни кўрсат. Улардан кейин етганча ҳамма оилага улашамиз. Биз ҳайрон эдик. Наҳот, нонларни бепул тарқатади? Азиз аканинг нимани кўзлаганини билолмай, хунобмиз. Тушлик баҳона уйга йиғилганимизда у отамнинг олдига уч тахлам пул қўйди: — Бу шу пайтгача сотган нонларимизнинг пули. Бугун барчаси беришди. — Ие, анчагина-ку! Зиён қилмаганмизми, дейман? — Ҳозирча қилмадик. Ўзини ўзи қоплаб турибди. Аммо қўлимизда биттагина ишчи бўлса ҳам ҳақ бера олмасдик. Агар ўйлаганимдек бўлса, эртадан ишчига эҳтиёж сезамиз. Биз ҳеч нарсага тушунмадик. Ҳаммаси кечга бориб ойдинлашди. Мусулмоннинг қўл телефони жиринглади. — Азиз ака, анув катта “трасса” четидаги ошхона йигирмата нон “заказ” қилди, — деди унинг кўзлари қувнаб. Сал ўтиб яна қўнғироқ бўлди. Мусулмон нариги томонни тинглаш баробарида қўлларини “ура” дегандек силкилади. Гаплашиб бўлгач, қичқириб юборди: — Бозор ёнидаги ошхона ошпази ўттизта олиб келинг, деди. Ҳали яна иккитаси турибди! Эрталаб қилиғингиздан ҳайрон бўлгандим. Нонни текин беряпти-ю, нега менинг рақамимни қолдиряпти, деб. Гап бу ёқда экан-да! Давоми эртага #usanboyeva
    6 комментариев
    26 классов
    Жигар Ака: Бугун укамнинг савдодаги тушуми яхшимасга ўхшайди, жуда хафа кўринади. Эрталаб келин бир нимадан нолиганди. Ўзига билдирмай, молини ярмини сотиб оламан! - дея ўйлади 2 раста нарида савдо қилаётган укасига ўйчан боқиб. Ука: Aкам кўп қийналябтилар. Яқинда тўй бошлаб қўйган. Жиянга ҳали мебел олиш керак дегандай бўлувдилар. Савдоларида ҳам анча камчиликлар бор ҳали. Бугунги савдойимдан тушган фойдани ярмини уларга бераман! Муаттар Йўлдошалиева
    4 комментария
    100 классов
Показать ещё