#Мулоҳазалар Кеча қайноғамнинг набирасининг туғилган кунида менинг ҳам набираларим қатнашибди.Тадбирдан кейин уйга келган рафиқам қизиқ воқеани айтиб берди. Қизалоқ қувончи учун тадбирга иккита “айиқ” олиб келишибди. Набирам рафиқамга қарата “буви айиқлардан бирининг ичида одам бор экан”, дебди. 5 ёшли қизчанинг ақли етган нарсага биз катталарнинг ақли ҳамон етмаяпти. Гап шундаки, айиқ Россиянинг норасмий рамзи ҳисобланади. Оқ айиқ бўладими, Қўнғир айиқ бўладими, ҳақиқийси бўладими, қўғирчоғи бўладими Россия улардан тарғибот сифатида фойдаланади. Айиқлар ҳақида мультфильмлар яратиб болалар онгига ўз мафкурасини сингдиради. Биз эса шунга ақлимиз етмасдан ҳали ақли ҳеч нарсага етмайдиган чақалоқларни туғруқхоналан олиб чиқиш учун “айиқ”лардан фойдаланамиз. Бу бизнинг киночиларимиз, рассом-мультипликаторчиларимиз олдида турган долзарб масалалардан бири десак янглишмаймиз. Бир пайтлар ўзбек кино ва мультфильм усталари жониворларни “миллийлаштирмаганликларини” танқид қилганимда режиссёрлардан бири “ҳайвонларни миллийлаштириб бўлмайди”, деган эди. Шунақа савияли режиссёр билан болалар онгига миллий мафкурани сингдириб бўладими? Бир вақтлар менинг тавсиям бўйича “Кичкина шаҳзодани” ўқиган бир ҳамкасбим “намунча мақтайсиз шу асарни, ўқиб чиқдим, жуда зўр асар эмас экан”, деганида устимга совуқ сув ағдарилгандек бўлган эди. Режиссёрлар ҳам эртакни тушунмас экан, болалар онгига синга оладиган мультфильм ярата олишмайди. Масалан, Россия миллий мафкурани сингдириш борасида оқ ва қўнғир айиқдан, АҚШ бургутдан, Қирғизистон лочиндан, Туркманистон Ахалтака оти ва Алабай итидан, Хитой аждарҳодан унумли фойдаланади. Биз Қорабайр отидан, Кўк бўридан фойдаланишимиз мумкинмиди? Албатта мумкин. Тўғри, гербимизда Ҳумо бор. Аммо, “Хумо қуши халқ онгига сингдими?” деган ҳақли саволни ўртага ташлаш керак. Сингдириш учун нима қилдик. Ҳумо ҳақида бадиий фильм, мультфильм яратилдими? Яратилган бўлса-ю, мен бехабар қолган бўлсам узр. Нимага ишланаётган мультфильмларимиз “Ну, погоди”, “Маша и Медведь”, “Том ва Жерри” каби болакайлар тугул катталар орасида оммалашмади? Ҳозир кўчада кетаётган исталган одамни тўҳтатиб “ўзбек мультфильмларидан қайсиларини биласиз?” дея сўрасангиз “Зумрад ва Қиммат”дан бошқа бирорта мультфилмни айта олмаслигига шубҳа қилмайман. Баҳона тайёр - яхши сценарий йўқ. Барака топгурлар исталган китоб дўконига кирсангиз уч томли “Ўзбек халқ эртаклари” деган киотобни топишингиз, юздан ортиқ эртакларни мультфильм қилишингиз мумкинлигини наҳотки билмайсиз. Фақат истак бўлса бўлгани. Аслида туғруқхоналар олдида шовқин-сурон қилинишига қаршиман. Чақалоқлар шундоқ ҳам ҳеч нарсани тушунмайди. Шахсан мен бу дабдабаларни чақалоқлардан кўра, унинг онасига яхши кўриниш учун эр томонидан кўрсатиладиган илтифот сифатида кўраман. Шунда ҳам хориж мультфильмлари қаҳрамонларини у ерга олиб бориш миллатга хиёнат. Ўзимизнинг қаҳрамонлар яратилиши устида иш бошлаш керак. Бунинг учун хориж мультфильмлари қаҳрамонларининг либосини кийиб халққа хизмат кўрсатаётган “ишбилармонларимиз”да миллий ғурур бўлиши керакка ўхшайди.                                                                Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ
    5 комментариев
    41 класс
    #МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР Ёқимли мутолаа! Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур! "МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР" Қисса 6-ҚИСМ “Ўртоқ, Моҳига хат ёзиб ўтирма, бирибир ўқимайди. Аввалги ёзганингни ҳам ўқимай қайтариб берди. Сен бундан хафа бўлма. Бевафолигини узоқдалигингда билганинг яхши бўлди. Бунақалар садоқатли бўлмайди. Бўлмаса, кетганингга бир ой бўлмай Камол билан гаплашармиди? Агар уйланганингдан кейин шунақа қилганида борми? Шунинг учун кўнглингни бузмай хизмат қилавер, ўртоқ”, дебди Жасур. Қанақа қилиб кўнглим бузилмасин? Ахир сенинг мактубингни интиқлик билан кутардим-ку! Бу ерда ҳамма бўш вақт топди дегунча яқинларига хат ёзади. Бир-бирининг мактубларига қизиқади ҳам. Айниқса севги номаларига. Ёнидагиларникини тортиб олиб баралла ўқиганлар ҳам бўлди. Аммо бундан йигитлар хафа бўлмайди. Севган қизи борлар, улардан мактуб олаётганлар ғурурланиб юради. Мен ҳам хазматдошларим билан танишган чоғимда ҳаётимда сенинг борлигингни, сенинг меҳринг, муҳаббатинг билан нафас олаётганимни айтгандим. Не умидларда, юрагим соғинчга тўлиб сенга хат юбордим. Ишонсанг, жавобини ўша куниёқ кута бошлаганман. Эртасига ҳам, индинига ҳам командиримиз келтирган хатларга ёпишар, хатжилднинг юзига кўз югуртирардим. Худди менинг хатим кимгадир адашиб кетиб қолгандек йигитларнинг қўлидаги хатларни олиб қараган пайтларим ҳам бўлди. “Мунча ичинг пишади? Ҳали хатинг етиб борсин, Моҳинг ўқисин, бир неча кун ширин хаёл сурсин, кейин яна уч кун қандай жавоб ёзишини ўйлаб юрсин. Сўнг бир ҳафта ёзиб-йиртиб, ёзиб-йиртиб ўзи маъқул деганини юборсин. Тағин у муҳаббат “кабутари” Тошкентдан Сурхондарёгача ҳам йўл босади-да, ошна”, деганди ҳазилкаш ўртоғим Ўроз. Ўроз қашқадарёлик бола. Унинг гаплари дилимни анча ёритди. Сенинг хатимни ўқишингни, жавоб ёзишингни, “чиройли чиқмади”, дея йиртиб, қайта-қайта ёзишингни кечалари тасаввур қилиб ухлаб қолардим. Сени ростдан соғинардим. Сени чиндан севардим, Моҳим! МАН. 17.12.1999” * * * — Абдулла тоғамнинг қизи, Самарқандга яқинлашяпмиз шекилли. Кўп хаёл сураверма, — Азиз ака тағин мени чалғитди. Доим шундай. Мактублар ёдимга тушса гўёки дунёдан узиламан. Ўн йилдан буён ким билсин, уларни неча марта ўқиганман. Баъзан кулиб, гоҳида кўзларимда ёш билан... Шунчалар кўп ўқиганманки, ёд бўлиб кетган. Бу мактублар ҳаётим мазмуни, овунчоғи, севинчим ва қайғумга айланган. — Моҳ, Моҳ, Отқулоққа ёки Исмалоққа айлан! — ўзининг гапидан ўзи мазза қилиб кулди Азиз ака. — Нега унақа деяпсиз? — гапига тушунмадим. — Астерикс ва Обиликс ҳақидаги кинони кўрмаганмисан? Ўшанда “Обилус, Обиликсга айлан!” деди-ю, — шўхчан гапирди у. — Қўрқма, ойингга ўзим тушунтираман. Киргизмайман, деб миллион марта қасам ичса ҳам оналарни “эритиш” осон. Уйга бормаганингга қанча бўлди? — Уч ой бўляпти. — Эҳ-ҳе! Унда ойингни “эритиш” шарт эмас. Сени кўриши билан “эрийди-қўяди”. — Тўғри, — дедим маюсгина. Кўзим тимсоҳнинг думи каби кўрина бошлаган Ғўбдин тоғининг бир учига тушди. — Бизнинг қишлоғимиз мана шу тоғга яқин жойда жойлашган. — Йўғ-е, тоққа яқин жойдами? Тоғлар жону-дилим. Унда тезроқ юрамиз. Ярим соат ўтар-ўтмас биз уйда эдик. Отам Азиз акани қучоқ очиб кутиб олди. Онам мен томон келаркан, аланглаб бир Азиз аканинг, бир менинг қўлларимга қаради. Сўнг қошларини чимириб деди: — Нарсаларинг қани? Агар шундоқ келган бўлсанг... Бу сўзларга жавобан онамга қулоч очдим: — Соғиндим, ая. Кейин уришасиз, қанча уришсангиз ҳам жим тураман. 7-ҚИСМ Онамнинг кўзларида ёш айланди. Мени бағрига босиб, ҳидлаган бўлди: — Яхши келдингми? Сени эгангга топширсам, кўнглим тинчийдими, дейманда болам. Лом-мим демадим. Нима ҳам дей? Ўша “эгам” ким ўзи? Пешанамга ким ёзилган? Буларни билмайман-ку! Мени қучоғидан қўйган онам елка тутиб турган Азиз аканинг юзларидан ўпди. Қуёшга қараган ҳовлимизга қараб соғинчларим пўртана каби бош кўтарганини сездим. Дарвозанинг ўнг томонидаги оқланган, баланд зина орқали кириладиган икки хонали уй ошхона ва тандирхонага уланиб кетган. Ундан кейин ҳаммом, сал нарида сомонхона, молхона... Буларнинг ҳаммасини отам акам ва укаларим билан уч йил аввал “янгилади”. Дарвозанинг чап қанотидаги олти хонали катта уй эса бобомдан ёдгорлик. Бу уйнинг нариги четидан жой олган, алоҳида эшикли икки хонаси акам ва янгамнинг “ҳудуди”. Биламизки, бу “ҳудуд” илгари ота-онамники бўлган. Ундан кейинги, биз болаликдан буён “Орқа уй” деб номлайдиган хона ёзнинг иссиқ кунларида жоннинг роҳати. Иккита деразали бу хонага умуман қуёш нурлари тушмайди. Шунинг учунми, ёзда салқин, қишда кириб бўлмайдиган даражада музхонага айланади. “Орқа уй” билан туташ “Кичкина уй” номини олган хонага мен, синглим ва онам фақат ухлагани кирардик. Ҳозир “Кичкина уй”да ота-онам ва акамнинг уч ёшли ўғилчаси Камрон тунайди. Бу хонанинг олд томондаги эшик ойнасидан даҳлиз орқали нур киради. Аслида бу хонача “Орқа уй”га кириш йўли. Унинг ёнидаги онамнинг тилида “Кўпкарихона” дейиладиган манзил уйланмасдан олдин акам ва икки укамнинг шовқинини зўрға ўзида жо қиларди. Кечки пайт отам ухлагани киргандагина бу ерда овоз тингандек бўларди. Темир дарвозамиз таяниб турадиган, катта ва ёруғ хонага эса бобом ҳаётлик чоғида бувим билан эгалик қилган. Деразалари қуёшга қараган, ичкаридан қарасангиз бутун ҳовлини борлигича кўрсатадиган бу хонани “Меҳрхона” деб атаймиз. “Меҳрхона”да энди бобомнинг ўрнида кенжамиз, ўн етти ёшли синглим Моҳрўй бувим билан туради. Ушбу хонага номни бобом ҳаётлик чоғида отам берган. “Бу хонада менинг икки офтобим меҳр таратиб ўтиради, кўкдаги қуёш ҳам бошини кўтаргандан то уйқуга кетгунча уларга қараб, ҳавас билан нур сочади. Шундай экан, бу хонани учта қуёшнинг чексиз меҳр зиёси ёритади”, дерди отам. Бобом оламдан ўтгач, биз “қуёшингиз биттага камайди”, дегандик. Шунда Моҳрўй “учинчи қуёшча мен бўла қолай”, деб бувимнинг ёнига кўчиб олди. “Меҳрхона”да биз нонушта, тушлик ва кечки овқатни еймиз, телевизор кўрамиз. Ярим тунгача давом этадиган, онам доим “эрталаб турмай безор қиласанлар”, дея бузадиган охири йўқ суҳбатларимиз ҳам шу ерда бўлади. Ҳеч меҳмон аримайдиган бу хонада энди мен ҳам бувим ва Моҳрўй билан бирга ётсам керак. Дарвозанинг ўнг томонидаги икки хонали “Янги уй” эса меҳмонхона. Аммо у ўз вазифасида доим ҳам собит эмас. Сабаби, аксарият ҳолларда меҳмонлар у ерга киришдан бош тортади. — Момонинг олдига кирамиз. Ўша ер яхши, — дейишадию, ота-онамнинг “ҳай-ҳай”лашига қарамай “Меҳрхона”га йўл олишади. — Чиройли уйимизга кирмадингизми? — кулиб қарши олади меҳмонларни бувим. — Атай меҳмонлар учун ясатиб қўйганмиз. Мен — кампир сал чаққон бўлиб чиқишга улгурсам, ўша ерда ўтирардик. Лекин зинасидан чиқишга қийналаман. “Меҳрхона” ўзимга ҳам маъқул. Хуллас, “Меҳрхона” бизнинг ва меҳмонларнинг доимий қўнимгоҳи. Азиз ака булардан бехабар бўлгани учун отамнинг таклифи билан ўнг томонга, “Янги уй”га кирди. Мен эса бувимнинг ёнига ошиқдим. Жиззах вилоятига туташ, эски “Булунғур” катта ариғи номи билан аталувчи туманда, Ғўбдин тоғ ён бағрида, менинг наздимда жаннатдек ҳисобланмиш қишлоғим - Чаманда ҳамма бувисини “анна” деб чақиради. Албатта, мен ҳам... 8-ҚИСМ — Аннажон, ассалому алайкум! — югуриб бориб ўзимни кекса бувим қучоғига отдим. Бувим ўрнидан туришга улгурмади. Мени бир пас бағрига босиб турди-да, кейин серажин, озғин аммо тетик қўллари билан бошимни ушлади. Юзимни кафтлари орасига олиб, чўлпиллатиб ўпди: — Болагинамнинг боласи, қанддек ўрикнинг донаси, — суйиб-суйиб эркалади бувим. Мен эса пинжига суқилдим. — Энг кўп сизни соғиндим, анна. — Ўтирик айтма, — сочимни силай бошлади бувим. “Ёлғон” ўрнига бувим доим шу сўзни ишлатади. — Соғинсанг келардинг-да! Келишга пулинг доим бўлади. Бўлмаса мана мен “пенсам”ни йиғиб ўтирибман. — Анна-а, пенсиянгизни ўзингизга ишлатинг, дейман-ку! — Мен қаерга ишлатарканман, болам? Гўримга ҳам олиб кета олмасам. Бир-икки сўм Моҳрўйга бераман. Суннатнинг ўғли келади, “Катта анна пул” деб, унга бераман. Қолгани турибди-да... — Тошкентдан меҳмон олиб келдим, анна. Нарзулла амакимнинг жияни. — Тур, бўлмаса меҳмоннинг ёнига борамиз. Бувимнинг қўлларидан тутиб “Янги уй”га бошладим. — Ўғил бола тоғасига тортади, дегани чин. Сенам Нарзуллага ўхшабсан, — Азиз акага таъриф берди бувим сўрашиб бўлгач. Азиз ака тўрда ўтирар, чап ёнида отам ва акам. Ўнг томонига бувим жойлашган. Мен пойгакда жимгина ўтирган онам ёнига чўкдим. Янгам дастурхонни тузатиш билан банд. Акамнинг ўғли Камрон отамнинг тиззасидан туриб пилдираб менинг ёнимга келди. — Амма, Жаҳонгир акам аскарлик қилмаяпти-и-и, — мақтаниш оҳангида гапирди у. — Аскарликдан келганида мен ҳам шу ерда эдим-ку, асалим. Эсингда йўқми? — Эсим бор, — бурнини кўрсатди у. Шу пайт “бўрини йўқласанг, қулоғи кўринади”, деганларидек кичик укам Жаҳонгир кириб келди. Кўришиб, сўрашиб бўлгач, отам уни Азиз акага таништирди: — Бу кичкина ўғлим. Бундан катта, Моҳгулдан кейин туғилган яна бир ўғлимиз бор — Мусулмон. У Самарқанд шаҳрида ўқийди. — Жаҳонгир, сен ўқишга кирмадингми? — саволга тутди Азиз ака. — Икки ой бурун хизматдан қайтди, — гапида давом этди отам. — Шу вақтгача Моҳгулни кутдик. У ўқишга тайёрламаса, бир йилдан буён кўп нарса эсидан чиққандир? Опаси ҳам “ана бораман, мана бораман” деб бугун келиб ўтирибди. Уям бўлса сенинг шарофатинг билан. Азиз ака менга зимдан қараб қўяркан, Жаҳонгирни саволга тутди: — Қаерда хизмат қилдинг? 9-ҚИСМ — Навоий вилоятида. — Ҳалиям армияда “дедовшина” борми? — қизиқсиниб деди Азиз ака. — “Дембль”, “дух”ми? — ийманибгина деди укам. — Йўқ, ҳозир унақа нарса йўқ. Чунки ҳамма аскарлар бир вақтда бориб, бир вақтда қайтади. “Сендан олдин келганман”, деган гаплар бўлмайди. Бир йилда бир марта февралда чақирув бўлади, шу билан кейинги йил мартда тугайди хизмат. Йигитлар бирдан танишиб, ўртоқ бўлиб, иноқлашиб кетади. — Мен борганимда хизмат бир ярим йиллик эди. Бир йилда икки марта хизматга чақирув бўларди. Баҳор ва кузда. Хизмат тугагунча, икки марта янги аскар келгани учун фақат “дембль”, “дух” эмас, “черпак” ҳам бўлганмиз. Мустақилликдан кейин “дедовшина”ни йўқотишга ҳаракат қилишган. Мен хизмат қилаётганимда ҳам шундай эди. Лекин собиқ иттифоқнинг етмиш йиллик таъсирини бирдан йўқотиб бўлмаскан-да. Хизматдалигимда бу менга жуда азоб берган. Азиз аканинг гаплари яна мактубларни эсимга солди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Сизга мурожаат қилишни, овоз чиқариб “ойижон” дейишни шу қадар соғиндимки... Баъзан жуда сиқилиб кетаман. “Ойиж-о-он!” деб бақиргим келади. Шундай десам ичимда йиғилган нималардир чиқиб кетадигандек. Ҳозир айрим ўртоқларим хат ёзиш билан овора. Менинг ҳам ёзгим келди. Кимдир онасига, кимдир севган қизига, бошқа биров ака ва сингилларига ёзяпти. Кеча адамга ёздим. Бугун ҳам кимгадир, нимадир дегим келди. Ўйлаб қарасам сизга ёзгим келган экан. Хатларим етиб бормаслигини билсамда, ёзяпман. Энди ҳар доим ёзаман, ойижон! Ҳарбий хизмат менга жуда ёқди. Шунақа чиройли жойдамизки... Атрофимиз баланд-баланд тоғ. Оппоқ қорга бурканган. Бунақа гўзалликни аввал кўрмаганман. Юртимизнинг жанубига келаман, чегарамизни қўриқлайман, деб сира ўйламагандим. Биламан, буни билганингизда роса хурсанд бўлардингиз. “Эҳтиёт бўл, хушёр тур”, дея минг тайинлардингиз. Ойижон, негадир дунёга сиғмай кетяпман. Моҳини тўққизинчи синфдан буён яхши кўрардим. Сизга келин бўлишини истардим. Иккингизнинг ҳам доим ёнимда бўлишингизни хоҳлардим. Афсус, аввал сиз, кейин у мени тарк этди. Сизни жуда қаттиқ соғиняпман, ойижон! МАН. 23.12.1999”. * * * Эрталаб бувимнинг овозидан уйғондим. — Қуёш чиқяпти, болам. Ҳозир ҳамма чой ичгани келади. Турсанг-чи? Ёнимга қарасам, мендан сал нарида ётган Моҳрўй ўрнини йиғиб, аллақачон туриб кетибди. Бувимнинг ҳам ухлаган тўшагини эски сандиқ устига чиройли қилиб тахлаган. Ўрнига кўрпачага солиб, бувимни ўтқазибди. Уйнинг ўртасида фақат менгина чўзилиб ётибман. Кўзимни очганимни кўриб бувим яна гапирди: — “Тур, тур”дан келса хабар, уйқудан маза кетар”, дейишади. Энди ухлаганинг билан маза қилмайсан. Бошингнинг оғригани қолади. Турақол! 10-ҚИСМ Жойимни йиғиб ҳовлига чиқдим. Моҳрўй ҳовлига сув сепибди. Супуриш билан овора. Янгам сигир соғиб бўлган шекилли, бузоқчаларни ҳовли этагидаги бедапоя четига боғлаяпти. Онам ўзи эккан ниманингдир орасидан ўт юлмоқда. Отам кўринмайди. Уйқусираб ҳовлининг цементланган юзасидан бир қарич пастга экилган гуллар ёнига ўтирдим. Қуёш ҳали бош кўтариб улгурмаган. Аммо тонг отган, унинг салқин ва мусаффо ҳавоси миямни “очган”дек, танамни кучлантиргандек бўлди. Шу пайт сим тўсиқ билан ўралган ҳовлимиз адоғидан иккита бош кўринди. Ҳовли этагидан “Булунғур” ариқ ўтади. У сойликда оққани, уйимиз нисбатан баландда жойлашгани сабаб келаётганларнинг юзи кўринмасди. — Рўйи-и, анувлар ким? — унга ҳам кўринмаслигини билсамда Моҳрўйдан сўрадим. — Дадам билан меҳмон-ку! “Эсим қурсин, Азиз ака билан келгандим-ку! Уят, мен ҳали юзимни ҳам ювмадим. Улар эса ариқ бўйини айланиб келишяпти...” Тахминимча, улар ювингани борган. Йўқса, саҳарлаб сув бўйида нима ҳам қилади? Апил-тапил юзимни ювиб, уйга кирдим. Аммо Азиз ака кўриб улгурган экан: — Отқулоқ, уйқучимисан дейман? Биз “Булунғур” ариқда чўмилиб келяпмизу, сен энди юзингни чала ювиб уйга кирдинг. Очиғи, унинг гапларидан уялдим. У буни сезиб, оқлашга тушди: — “Йўл азоби — гўр азоби” демайсанми? Ўзингиз мени “Дамас”да олиб келиб, урилган картошкадек қилдингиз-ку, де. Яна бир гап бор: “Қиз бола ота уйига келса, йўргакдаги уйқулари келар”миш. Ойим опамга шундай дерди. Сенинг йўргак уйқунг келган. — Уни тўйи бўлган қизларга айтади-да, болам, — хўрсинди бувим. — Буям тўй бўлса, йўргак уйқу нималигини билиб қолади. — Бувижон, бунинг тўй бўлган қиздан нима фарқи бор? Уйингизга уч ой деганда келиб ўтирибди-ку! — Тўғри айтасан, илоҳим бахтини берсин! — дилидагини яшириб ўтира олмади бувим. — Мени “анна” деявер, болам. Қулоғим шу сўзга ўрганган. — Хўп, анна, — деди Азиз ака кулиб. — Ўзимни Туркияда юргандек ҳис қиляпман. Турк сериалларида онасини шундай дейишади-ку! — Улар “анне” деркан, болам. Менам сериал кўраман, — бувимнинг бу гапидан мен ҳам кулиб юбордим. Нонушта вақти ҳаммамиз “Меҳрхона”га йиғилдик. Янгам барчамизга устига сариёғ солинган сут олиб келди. — Қишлоқнинг сути ширин бўларкан. Одатда мен сут ичмасдим, — деди Азиз ака. Кейин отамга юзланди: — Абдулла тоға, бугун бориб жойни кўрайлик. Ҳужжат ҳам кўп вақтни олади. — Майли, бориб сенга кўрсатаман. Ижара пули ҳам қиммат эмас. Булунғур марказининг ўзида жойлашган бино экан. — Дада, ўзи нима иш қиляпсиз? — қизиқсиндим мен. — Тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида маҳалла томонидан кредит берилаётган экан. Гап орасида Нарзулла амакингга айтгандим, “ол, тадбиркорликни бошла, ўзим кўмаклашаман”, деб қолди. Таваккал қилиб шу кредитни олсамми, деяпман. Ўн беш миллион сўм экан. Ишимиз юришиб кетса, ажаб эмас фойда ҳам кўрсак. Ишни бошлаб бериш учун мана, Азиз келди. Энди кўнглим тўқ. Азизга ишонаман. Ишонч ҳамма нарсага қодир... “Ишонч ҳамма нарсага қодир...” Бу унинг сўзлари эди. Яна юрагимда санчиқ турди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон, бу гапларни аслида сира сизга айтмас эдим. Хатларим сизга етиб бормаслигини билганим учун ҳам бемалол ёзяпман. Дилимдагиларни кимгадир тўкким келди. Бугун қоним қайнаб кетди, ойи. Бу ердаги йигитлар ҳали ҳаётнинг қадрини билмайди. Мен шундай ўйлайман. Агар дунёнинг ўткинчилигини, ҳар бир дақиқа ғаниматлигини англаганидами... Бир-бирига фақат яхши гапирган бўларди. Ойи, қоним қайнагани Ўрозни юрагимга жуда яқин оламан. Содда, беғубор, доим жилмайиб турадиган бола. Уни кечаси бир “черпак”... Давоми бор #usanboyeva
    2 комментария
    14 классов
    #Азоб Ёҳуд қадаримга розиман. Муқаддима. Ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло тоқатидан ортиқ дард бермайди. Албатта ҳар бир азобнинг ҳам бир роҳати бор. Бугунги қисса қаҳрамонига мен ўзим босиб ўтган йўли, бардошига тасаннолар айтаман. Бу инсонни сабрига, иймонига ҳавасдаман. Ҳар бир ишда ҳикмат бор дегандек, бежиз мен бу ҳазрати инсон билан танишмадим. Бежизга Аллоҳ таоло шу тақдирни ёзишимни кўнглимга солмади. Кўпчилик инсонларга ёзадиган ҳикоям ибрат бўлишини истайман. Сизларга ва ўзимга сабр тилаган ҳолда янги қиссани бошлаймиз. 1-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм . Ҳаёт инсонни турли синовлар билан синайди. Гоҳида машаққатлардан иборат бу ҳаёт, гоҳида тинчлик ва ҳотиржамликдан иборатдир. Ҳаёт синовларига бардош берганларгина ҳақиқий бахтга етадилар. Паризода ҳали эндигина бешинчи синфга қадам қўйганди. Ҳамид ака қизини бошқалар кўзига кўринишини хоҳламасди. -Бугундан бошлаб рўмолни бўйнингни ҳам ёпиб ўраб юрасан. Паризода отасини гапини тушуниб етмади. Ҳали гўдак эмасми нега рўмол ўраши кераклигини англаб етмаганди. Онаси қизига ҳаммасини ётиғи билан тушунтира бошлади. -Она қизим, соч бу бегоналардан пана қилиниши керак. Авратлар ёпилиши керак. Дадангни яхши биласан. Жахллари чиқса тамом ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар. Робия опа сочлари кўринмаслиги учун рўмолини тўғрилаб қўйди. Қизини ҳам кичик дуррачасини тўғрилаб қўйди. -Ойи дугоналаримни онаси сочини чиройли турмаклаб юради. Қизларини сочини ҳам ҳар хил қилиб кестиради. Нега дадам бизга руҳсат бермайди? Паризода хафа бўлиб гапирди. -Қизим жим, бу гапларингни даданг эшитмасин. Тағин калтакни тагида қолиб кетмайлик. Ундан кўра бор укаларингга қара. Яна уйни расвосини чиқарган бўлмасин. Паризода бошини эгганча укалари олдига кетди. Уни бир синглиси ва кенжатой укаси бор эди. Оилада укаси жуда эркатой бўлиб ўсарди. Отаси қаттиққўл одам. Ҳамид ака ҳаттоки хотинини қўшниларни уйига чиқишга қўймасди. Тўйларга боришку умуман орзу десак ҳам бўлаверади. Ўтакетган тақводор одам бўлиб, оиласидан ҳам шуни талаб қиларди. Уйдаги муҳит отанинг кайфиятига қараб ўзгариб турарди. Ҳамид ака хурсанд келган куни ҳаммалари кулишиб ўтиришса, жахли чиқиб келганида бир оғиз гапиришга ҳам қўрқиб туришарди. *** -Ойииии. Паризодани мактабдан йиғлаб келганини кўрган онани юраги шув этди. -Нима бўлди қизим? -Ойи синфдошларим мени... Паризода давом эттиролмай йиғлаб юборди. -Йиғламасдан гапирсангчи. Робия опани тоқати тоқ бўлди. -Гапир. -Улар мени... Кампир деб устимдан кулишяпти. Паризода яна йиғлаб юборди. -Бўлди йиғлама она қизим. Улар ҳам вақти келиб сени тушинишади. Воқеа шу билан тугамади. Паризодани амакиларини қизи, аммаларини қизи ҳам энди кампир дея кулишга ўтишганди. Паризода бувисидан олти ёшлигида намозни ўрганганди. Ўша вақтдан бери бошида кичик рўмоли бўлади. Орқадан боғлаб юрарди. Отасининг феъли туфайли дарвоза ҳатлаб кўчага чиқишмас , мактабдан уйга, уйдан мактабга шу ҳолатда умри ўтарди. Мактаблари уйлари билан ораси беш дақиқалик йўл эди. *** Дарс қилиб ўтирган болалар бир-бирига ҳазиллашиб туришарди. Отасини баланд овозидан барчасини дами ичига тушиб кетди. Бу овозга қўшилиб онасини йиғиси ҳам эшитила бошлади. -Опа. -Ҳа. Паризода ўзини мажбурлаб дарс қилаётгандек тутди. -Нима дейсан? -Дадам ойимни уряпти. -Эшитдим. -Нега бизни дадамиз шунақа, нега ойимни уради? Паризодадан етти ёш кичик бўлган синглиси болаларча савол берди. -Жим, ҳозир овозингдан Умар уйғониб қолади. Паризода бешикка қараб қўйди. -Опа сиз боринг, айтинг дадам ойимни урмасин. -Ҳозир бораман. Ма сен бу қоғозларга расм чизиб тур. Паризода чиқиб кетди. Ҳовлида онасини бурчакка қисганча ураётган отаси томон борди. -Дадажон онамни урманг . Кўзи қонга тўлган, жахлдан ҳеч нимани пайқамайдиган отадан Паризода ҳам насибасини олмай қолмади. 2-қисм Робия опа калтаклардан кейин йиғлаётган қизини қучди. -Йиғлама қизим. Отангни жахли чиққанда. Биласанку сизларни яхши кўради. Робия сабр қилиб келаверди, эрини ўзгаришини сўраб тинмай дуода бўларди. Болаларига эрини ёмонламас, доим баҳонаси тайёр эди. -Бугун отангни нимагадир кайфияти йўқ, шунинг учун жахл қилди. -Бугун иши ўхшамаган. -Бугун чарчаган. Ҳеч қачон болаларига эрини айбдор қилиб кўрсатмасди. *** -Зули қара яна сени шу кампир билан бирга қўйдиларми? Бугун синфда ҳаммани жойини ўзгартирганди ўқитувчи. Паризода билан ўтирган қиз Зулхуморни устидан дугоналари кула бошлади. -Менам ўтиргим келмаганди. Нима қилай устозни қўйганларидан кейин. Дугоналарини баъзиси шунақа қилар, баъзилари эса бунга парво қилишмасди. Ҳамид ака эса ўзи диндор бўлатуриб ароқ ичишдан тийилмасди. Кўчадаги беҳаё аёлларга ҳам аралашмай қолмасди. Кўчада қиладиганини қилиб юриб, уйида тартиб қоидани талаб қиларди. Ҳамма гапи гап, сўзи қонун эди. Хотини уни чизган чизиғидан чиқмас, эрига итоатда бўларди. Йиллар бир-бирини қувиб ўтар, аҳвол эса ўзгармасди. Уларнинг ҳаётига эса Паризода саккизинчи синфга ўтганидан кейин ўзгаришлар бошланлюди. Энди Ҳамид ака фақатгина хотинини урибгина чегараланиб қолмай, болаларини ҳам насибасини берарди. Ҳамид яхши жойда ишлар, пичоғи мой устида эди. Оилада умуман камчилик бўлмас, еганлари олдиларида, емаганлари кетларида эди. Мактаб бошланади деб хурсанд юрган қизни, орзуларини отасини битта гапи парчалар ташлади. -Саккизга ўтдинг, энди мактабга бормайсан. -Дадаси ҳали ёшку қизимиз. -Мен ўзим яхши биламан ёшми, қарими. Мени ишимга аралашма. Синфдошлари саккизинчи синфда ўқиб юрарди уни мактабдан олиб қолишди. Паризодани қўлидан нима ҳам келарди. Индамай тақдирига кўнди. Аммо уни синфдошлари ёлғизлатиб қўймади. Мактаб яқин бўлгани учун, ҳали униси, ҳали буниси келиб Паризодани кўриб кетар. Дарсни ҳам тушунтириб ўтишарди. Саккизинчи синфни ўрталарига келиб эса қизга совчилар кела бошлади. -Дадаси қизим ёшку, ҳалитдан совчи келишини қаранг. -Нимаси ёш. Айни тўй бўладиган вақти. -Ундай деманг. Ҳали гўдак бўлса. Нимани ҳам тушунарди. -Сен менга ақл бўлмай , бор ишингни қил. Эрига гап уқтиролмаслигини билган Робия опа индамай туриб кетди. Эр дегани шунақа бўлса қизини ёшлайин турмушга беришни хоҳламасди. Аммо совчилар эшик турумини бузай дейишарди. Паризоданинг саккизинчи синфи ана шундай ўтди. -Кеча келган совчилар менга маъқул. -Нималар деяпсиз, ахир ҳали мактабниям тугатмадику. Ҳеч йўқ бир-икки йил кутсангизчи. -Қиз меники. Ўзим биламан нима қилишни. Аёлини неча кунлаб ялиниб юришлари кор қилмади. Ҳамид ака ўз сўзида туриб олди. Ўзларига ўхшаш бой хонадонни ўғлига Паризодани унаштириб қўйишди. Паризода эса йигит билан умуман кўришмади ҳам. -Тўйни ҳам тез орада ўтказиб оламиз дейишяпти. -Ҳада чўзиб юришадими. Шартта тўй қилишадию олиб кетишади. Онаизор бу хабардан қизидан айрилиб қоладигандек қўрқиб кетди. -Бироз ватқ беришса бўларди. -Қанақа вақт, ҳаммаси тайёрку ўзи -Қизимиз ёшда. -Ана кўчадагиларни кўр, ҳаммасини қизи тўй бўлиб кетяпти. -Мени қизим бошқа. Улар бошқа. -Хотин соддалик қилма. Мен ҳаммасини ўзим биламан нима қилишни. 3-қисм -Бироз фикр юритиб иш қилинг. Ҳар ҳолда қизимизни тақдири. -Икки нарсани кечиктириб бўлмайди, майитни кўмишни ва бўйи етган қизни эрга беришни. Бас бу борада мен билан ортиқ тортишма. Паризода ҳамма гапни эшитиб ўтирса ҳам ота-онасини олдига чиқиб бир сўз деёлмасди. Чунки отаси қаттиққўллик билан оилани бошқариб келган, оилада фақат отасининг айтгани айтган, дегани деган эди. Қиз ўз тақдирига ўқилажак ҳукмдан норизо бўлса ҳам аламини ичига ютди. Отасини бу қилган иши ҳаммасидан ошиб тушганди. Эсида ўтган йили ёзда бозордан кийим олишига тўғри келди. Онаси ҳам бораман деганида кескин қаршиликка учради. -Сенга нима бор кўчада. Уйда ўтир. Уйда ҳам иш тиқилиб ётибди. Қизимни ўзим олиб бориб келаман. Робия опа иложсизликдан уйга кириб кетди. Паризода эса дадасини машинасига чиқди. Улар йўлда кетишар экан, манзил бозор томон эмас бошқа ёққа бурилди. Бир уйни олдига тўхташди. Отаси тезда тушиб уйга кириб кетди. Бироз вақт ўтгач уйдан бир сариқ соч аёл билан чиқиб келди. Аёл тўғри келиб машина олдинига бемалол ўтироб олди. Паризода дарров салом берди. -Ассалому алайкум. Шундагина аёл ортига ўгирилиб қизни кўрди. -Ваалайкум. Қуруққина қилиб алик олди ва сумкасидан кўзгу чиқариб лабини қип-қизил қилиб бўйлаб олди. Отаси ҳам машинага ўтиргач йўлга тушдилар. -Ҳамид бозорга ёлғиз борамиз деб ўйлагандим. -Қизим бир иккита нарсалар олиши керак. Танлашиб юборасан. -Ҳм... Хўп майли. Бу аёл Паризодага сира ҳам ёқмади. Турқ таровати ҳам қандайдир совуқ. Гапиришида ҳам жуда нозланиб гапиради. Паризодага уни машина олд ўриндиғига ўтиргани ёмон таъсир қилди. Бечора онаси ҳали бирор марта машина олдига ўтирмаган. Бу аёл эса ўйлаб ўтирмай олдинда кетяпти. Демак биринчи марта эмас. Биз бозорга кирдим. Аёл уялмай дадасини қўлида қўлини ўтказди. Улар бозорга кириб бордилар. Оладиган нарсаларини аёл ҳам танлашга ёрдам берди. Кейин билишича бу аёлга дадаси уйланиб олган экан. Ўша вақтда билгани йўқ. Амакиларини хотини эшитиб қолиб аммаларига айтган. Аммалари келиб Робия опага айтган. Онаси отаси билан бу борада айтишиб ўзини калтак егани қолди. Паризода ўша воқеани ҳечам унутолмадим доим кўз олдида дадаси етаклаб юрган сариқ сочли аёл гавдаланаверди. Мана бугун ҳам чиқарган қарори дадасидан кўнгли совишига олиб келди. Синфдошлари мактаб ўқиб юрганида у уйидан чиқмай ўтирарди. Совчилар кела бошлагач эса дадаси янада қаттиққўллик қила бошлади. -Бугун келган совчиларга розилик берамиз. -Дадаси қизимиз дейди ҳали? -Мен қизингдан сўраб ўтираманми? Ҳамид ака хонтахтага пиёлани тақ этиб қўйдию, ўрнидан турди. -Гап тамом, қизингга айт, кўчага чиқмасин. -Ўзи шундоғам чиқмайдику. Ҳамид ана хотини олақараш қилиб чиқиб кетди. Паризодани олдига ҳар куни синфдошлари келар. Бугун қайси дарс ўтилган бўлса ўшани қизга такрорлатишарди. Қизни зерикиб қолишига йўл қўйишмасди. Совчилар яна келиб кетгач бу сафар Ҳамид ака ва Робия опа қаттиқ тортишиб қолди. Онасини еган калтакларини қўлидан ҳеч нарса келмай кузатишни хоҳламади. Жойнамозга эгилиб Аллоҳ таолодан барига ўзи сабабчи бўлаётгани учун: -Аллоҳим менга шундай дард бергинки, бу ҳаётдан олиб. Дадам буткул ўзга инсонга айланиб мени аҳволимни кўриб бутун умр виждон азобида ўтсинлар. Паризода ўша куни шундай дуо қилди. Қанча қараҳиликлар бўлмасин барибир фотиҳа қилинди. Синфдошлари тўққизинчи синфга боришни бошлаган, Паризодани эса турнушга беришга тайёрлашарди. Фотиҳадан кейин ҳам бирор марта куёв билан кўришмади. Бу вақтда фақатгина дадасида телефон бўлиб, ҳали телефонлар оммалашмаган, битта иккита кишида бўларди. Паризодани кўришиб гаплашиб юришига албатта Ҳамид ака тиш тирноғи билан қаршилик қиларди. -Ма қизим буларни еб ол. Робия опа қизига овқат келтирди. Неча кундан бери Паризодани иштаҳаси йўқ, таомлангиси келмасди. -Ойи егим йўқ. -Қизим бунақада касал бўлиб қоласан. 4-қисм Отаси ҳаттоки кўчага қаратмасди. Қариндошларни уйига чиқишнику айтмаса ҳам бўлади. Шунинг учун улар чиқишарди уларни уйига . Оила ўзига тўқ яшар, умуман камчилик бўлмасди. Онаси уйига келган аммасига қизига насиҳат қилишини сўради. Зиёда опа Паризодани олдига кирди. -Пари яхшимисан қизим? Паризода бошини кўтармади ҳам. Ўша ётганича ўрнидан қимирлолмасди. Ҳудди уни нимадир босиб тургандек эди. -Пари яхшимисан? Париии? Аммаси гапира туриб қизнинг сочларини силади. -Миттивойим, отанг сенга ёмонликни раво кўрмайди. У сени ёмонлар назаридан пана бўлсин, тезроқ эгасига топширай дейди. -Бу ҳаётда йўқ бўлиб қолишни хоҳлайман. Қани эди мавжуд бўлмасам. Паризодани кўзларидан ёш оқди. Шундоғам ҳар куни йиғлайверганидан кўз ёшлари тугай деб қолганди. -Ҳали гўдак бўлиб, буни айтаётган гапиничи? Зиёда опани чиндан ҳам жиянига раҳми келаётганди. Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Укасига гапи ўтмаса. -Гўдак ҳолимда тўйим бўлиши мумкин лекин. Амманинг ҳам кўзларидан ёш томчилади. Жиянига юрак бағри куйиб кетарди. -Сен кучли бўлишинг керак. Онангни ҳаётини кўрдингку, сенда такрорланмасин дейман. Паризодани эсига отасининг мактабга бормайсан деб урганлари эсига тушди. Қанчалик йиғламасин отасига зиғирчаям таъсир қилмаган. Оиладаги муҳит умуман ўзгармаган. Мана ҳозирам кўз ёш тўкяпти, отасидан калтак еса ейдики, аммо асло юмшамайди. Орадан бир ойлар ўтар ўтмас, тўй қиламиз деган гап бошланди. Энди отаси ва онаси Паризодани олиб чиқиб бозордан керакли нарсаларни олиб беришар, отаси топармон тутармон эмасми, қизининг сепида йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Қани эди шу қимматбаҳо буюмларга қўшиб бахт ҳам совға қилинса. Аммо бир куни Паризода тўсатдан оғриб қолди. Оёқ қўли ҳамма ери қаттиқ оғриб, оғриққа чидашни иложиси йўқ эди. Иккала қўл ва оёғи ҳам шишиб кетган, ишлатишни асло иложи йўқ эди. -Вой олмасам қизим сенга нима бўляпти? Онаси ҳавотир билан қизининг қўл оёғига қаради. Паризода оғриқдан инграрди. -Ойи чидолмайман. -Болам қачондан бери бундай? Робия опани капалаги учди, ҳали у, ҳали бу ерини кўрарди қизини. Ўзи ҳамшира эмасми дарровда дори бера қолди. Дори умуман таъсир қилмади. Укол қилди, уколни ҳам таъсири сезилмади. Яхшиям ҳали эри ишга кетиб улгурмаганди. Чопиб уни олдига борди. -Дадаси юринг Паризодани олдига. -Нима бўлди? -Тез юринг, болам... Боламни мазаси қочди. Ҳамид ака хотинига эргашди. Қизини хонасига киришди. Қизини ахволини кўриб, хотинини хавотири бежиз эмаслигини тушунди. -Қани тур докторга борамиз. Қизини қўлидан ушлаганди Паризода чинқириб юборди. -Юролмайди. Онаси лаб тишлаганча айтди. Ҳамид ака қизини кўтариб машинага олиб чиқди. Эр-хотин туман касалхонасига олиб боришди. Афсуски у ердан биз бу касални текшириб беролмаймиз, аппаратураларимиз етарли эмас дейишди. Шундан кейин Ҳамид ака қизини хусусий клиникалардан бирига олиб борди. Оғриқдан қийналаётган қиздан анализлар олиб, аппаратларга тушириб ташхисни аниқлай кетишди. Тўрт соатлардан ортиқ текширувлар натижасида Паризоданинг касали аниқланди. Ҳамшира Ҳамид акани олдига келиб врач чақираётганини айтди. -Сизни доктор хоналарида кутяптилар, ўнгдан учинчи эшик. Ҳамид ака тез тез юриб шифокорни хонаси томон кетди. Хонага кирганида доктор қоғозларга тикилиб турарди. -Ҳамзаева сизми? -Ҳа мен. 5-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Қизингизда ревматоидни полиартирт касали бошланган. -Бу... Бу нима деганингиз? -Халқ тилида суяк касали, суяк емирилиши дегани. -Даволаш учун нима қилиш керак? -Бу касални ҳали тўлиқ давоси топилмаган. -Тушунмадим? Ревматоид артритни даволаш асосан оғриқни енгиллаштириш, касалликнинг ривожланишини секинлаштириш ва жарроҳлик аралашуви ёрдамида зарарланган тўқималарни тиклашга қаратилган. Замонавий воситалар ёрдамида касаллик эрта аниқланса, унинг бўғимлар ва бошқа тўқималарга етказиши мумкин бўлган зарари сезиларли даражада камаяди. Демоқчи бўлганим ҳозир касаллик ҳуруж қилган. Касалликни оғриғини қолдиришимиз, ривожланишини секинлаштиришимиз мумкин. Аммо танадан чиқариб ташлолмаймиз. Энг ёмони эса бора бора суяклар емирилаверса оёқ қўл қийшайиб қолади, тана оғирлигини кўтаролмай қолганидан. Ҳамид ака шок ҳолатда қолганди. Докторнинг гапларини таҳлил қилолмасди. -Бу касалликни сабаби нима? -1. Генетик (ирсий) мойиллик. 2. Инфекцион омил: Парамиксовируслар — паротит, қизамиқ, респиратор-синцитциал инфекциялар, вируслар; Гепатовируслар — гепатит Б вируси; Герпресвируслар — оддий герпес вируслари, ўраб олувчи лишай, ситомегаловирус; Эпштейн-Барр вируси; Ретровируслар — Т-лимфотроп вирус. 3. Бошловчи омиллар Гипотермия, гиперинсоляция, заҳарланишлар, мутаген дорилар, эндокринопатиялар, стресслар ва бошқалар. Сабаблари жуда кўп. Аёлларда асосан 40-50 ёшларда учрарди. Қизингизда анча эрта бошланибди. Ҳамид ака хўрсиниб қўйди. -Мен нима қилишим керак? -Беморни яхшилаб давомли даволатиш керак. Босқичма босқич даволаб аввал олриқларини қолдириш зарур. Кундан кунга кучайиб кетаверади бу ҳолатда. Вақтни қўлдан бой бермаслик лозим. Энг муҳими қизингиз сувга яқин йўламаслиги керак, қўлини учини ҳам сувга теккизиш мумкин эмас . Суякларда оғриқни кучайишига сабаб бўлади. Докторни олдидан Ҳамид ака тушкун кайфиятда чиқди. Савол берган хотинига кейин деган жавоб билан чекланди. Ўша куни кўп оғриқ қолдирувчи олгани сабаб Паризода эрталабгача ухлади. Эртаси кунидан эса даво чоралари кўрила бошланди. -Бирортаси ҳам қолмаслиги керак. Дориларни ваwтида олишинг шарт. Ҳамид ака бироз юмшаган эди. Ҳаттоки қудаларни чақириб тўй бўлмаслигини айтди. -Яхши ният билан қуда бўламиз деб келгандик . Қайнона бўлмиш бошини сараклатди. -Қизим оғирриб қолган. Даволанишига кўп вақт кетади. Уни келин қилганингиз билан хизматингизни қилолмайди. -Тўйга рози бўлинг ўз қизимдек кўраман. Қўлини совуқ сувга урмайди. Ҳамид ака узоқ ўйга толди. -Биз ҳизматкор ёллаймиз. Қизим ҳизматизни қилмаса ҳам ҳизматкор ҳамма ишни қилади. -Қуда бу шарт эмас, уйда келинларимиз кўп. Ҳизматкорни кераги йўқ. -Буни иложи йўқ, қизим соғайиб кетмаса тўй бўлмайди. У сувга қўлини сололмайди, асабийлашиш мумкинмас, кир, идиш юволмайди. Мен рози бўлолмайман. Қудалар кетишди. Паризода эса даволанишда давом этди. Орадан бир ой ўтиб улар яна келишди. Бу Робия опа йигитни онасига ўзи ётиғи билан тушунтиришни бошлади. -Ўзимизга ўхшаган оиладан сизга келин топиб бераман. Куёвни онаси ҳам оёғини бир этикка тиқиб олган. -Йўқ менга сизнинг қизингиз керак. Қизингизга мехрим тушиб қолган. -Аҳволини кўриб турибсизку, қандоқ қилиб сизга келинликка беришим мумкин. Соғайиб кетишини кутишингизга тўғри келади. Улар кетишди, кутишга розиликларини айтишди. Давоми бор... #shamsinurijodi
    5 комментариев
    117 классов
    #МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР Ёқимли мутолаа! Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур! (Қисса) 1-қисм Тошкент темир йўл вокзалининг кўркам, ораста, замонавий кўриниши дилимга аллақандай илиқ туйғуларни олиб кирди. Илк бор бу ерда бўлишим. Бу ерни доим “Северный вокзал” деб гапиришган менга. Шунинг учунми совуқ тасаввур уйғотган. Ўзимча кўз ўнгимда кулранг, сокин, кимсасиз бинони жонлантирганман. Умуман акси экан. Тўқ кўк ойнали, мармар деворларига солинган миллий нақшлари фусункор, кўриниши эса маҳобатли ва гавжум бу жой кайфиятимни кўтарди. Ҳозиргина нимада кетишимни ҳал қила олмай, ўзимни ўзим қарғаётгандим. Тилимда бирдан бошқа сўзлар айланди: “Кинолардаги қизлар каби бошимни мағрур кўтариб, жилмайиб, атрофга фахр билан боқиб юрсам бу жойга муносиб мижоз бўларканман! Кейин бемалол поездга ўтириб, Самарқандга йўл оламан!” — Ҳурматли йўловчилар Тошкент-Самарқанд йўналишидаги “Регистон” поезди иккинчи йўлакка қўйилди, — бу ширали ва жарангдор овоз вокзални янада жозибали қилиб кўрсатди кўзимга. Завқим тошиб турганида телефоним жиринглади: — Мен Азизман. Вокзалга келдим. Қанақа кийимдасиз? — деди суҳбатдошим. — Қизил гулли узун қора юбка ва қизил кофтадаман, — дейишим билан алоқа узилди. Телефонимни энди сумкамга жойламоқчи эдим, у яна “безовталанди”. “Дадам” деган ёзув кўринди экранда. Аммо овоз онамники эди: — Менга қара, ҳамма нарсангни олиб келяпсанми? Уйга келгач, баҳона қилма! — Ая, абитуриентларим бор. Барибир қайтиб келишим шарт! — Сен абитуриентларни эмас, ўзингни ўйла. Йигирма олтига киряпсан! Шунча юрганинг етади. Ҳалиям кеч эмас, бориб аввал ҳамма нарсангни йиғ-да, кейин йўлга чиқ. — Шу ёз ўтсин, ая. — Ҳар доим шундай дейсан. Уйга ҳужжатларинг билан кел, тушундингми? Ҳаммадан ҳар хил гап эшитиб, қон бўлиб кетдим. Одамлар нима дейди? — Нима деяпти, яна ўша “ҳамма”? Яна қанақа туҳмат қилишди? “Одамлар, одамлар” дейишингиз жонимга ҳам тегиб кетди, ая. — Дейман, билдингми, дейман. Агар нарсаларинг билан келмасанг келиб ўтирма, тушундингми? Бир зумда дилим сиёҳ бўлди. Ўзим билмаган ҳолда бақира бошладим: — Бормайман ая, бормайман ўша уйингизга! Қаёқдаги одамларнинг гапини деб менга... Сўзларим оғзимда қотди. Қаердандир рўпарамда пайдо бўлган гавдали, қорамағиз, қора қошлари чимирилган йигит қўлимдан телефонимни тортиб олди: — Оналар билан бунақа гаплашилмайди! Қаердан ўргангансиз, бунақа муомалани? 2-ҚИСМ Миям ишлашдан тўхтагандек, гангиб қолдим. У эса онам билан гаплаша бошлади: — Ассалому алайкум кеннайи! Мен Нарзулла аканинг жияниман. Хавотир олманг, қизингизни ўзим олиб бораман, уйингизга. Хўп... Унга бошқатдан разм солдим. Ҳаворанг майда, йўл-йўл чизиқ ўтган оқ кўйлагидан кўкси ва билаклари бўртиб турар, оч ҳаво рангли жинси шими ва оқ крассовкаси чеҳрасигами, ёшигами номуносиб кўринарди. У бамайлихотир онам билан гаплашиб олгач, менга юзланди: — Иккинчи марта онангга баланд овозда гапирма, уқдингми? Кетдик, Абдулла тоғамнинг қизи! Мен ҳамон карахт эдим. Бир унга, бир қўлидаги телефонимга қараб анграйиб турардим. — Мен Азизман. Нарзулла амакингнинг жияниман. Юр... — бирдан мени “сен”лаб гапириши, пўписаси баттар довдиратди. У шаҳд билан вокзалнинг чиқиш эшиги томон одимларди. Телефонда саломлашганим учун ортидан ўзи каби қўрс гапирдим: — Мен поездда кетмоқчиман! — Нимада кетишингни мен ҳал қиламан, — ортига ўгирилиб ҳам қўймади у. Агар дадам шу йигитни эргаштириб келишимни тайинламаганидами? Қанақа жавоб беришни билардимку-я! Афсус... Тишимни тишимга босдим. Лекин бу феълимга терс бўлгани учун чидаб тура олмадим: — Мумкин бўлса, айта оласизми, нимада кетамиз? — Кел, — у телефонимни чап қўлига олди-да, ўнг қўлини боши узра кўтариб, силкиди. Ўзи ҳамон юришда давом этар, менга қарамасди: — Ортимдан қолмасанг, биласан. Югуриб бориб қўлидан телефонимни олиб, ўрнига елим сумкамни тутқаздим: — Адашиб, энг енгил юкимни олибсиз. Мана шуниси сизга муносиб! У бошини сал буриб, кўз қири билан қаради-да, жилмайиб қўйди. Қулоқлари устидаги яккам-дуккам оқ соч толаларини кўриб мендан анча катта экан, деб ўйладим. Биз вокзал рўпарасидаги йўлни бирга кесиб ўтдик. Серқатнов йўлдан кейин кичик ариқча, сўнг трамвай йўл бошланаркан. Ундан сўнг яна автомобиллар учун яна кенг кўча, кўча эса кўзни қувнатадиган турли гуллар экилган кичикроқ майдонга туташ. Майдонда дуога очилгандек очиқ турган инсон қўлининг кафти тасвирланган ҳайкал ва “Куч адолатдадир” деган ёзув эътиборимни тортди. Шунга анқайиб, трамвай йўлдан ўта бошладим. Туйқус у шошиб қўлимдан тутди. Жаҳл билан силтаб тортиб олгандим, бақирди: — Жим тур, трамвай келяпти! Шундагина ўнг томондан келаётган, мендан ўн қадамча наридаги трамвайни кўриб қўрқиб кетдим. Орқа ва олд томонимиздан зувиллаб ўтаётган машиналар овози “минипоезд” шовқинини босиб кетганди. Балки мана бу йигитнинг кутилмаган қилиқларига чалғигандирман? 3-ҚИСМ Трамвай юрак уришимни тезлаштириб юборгани сабаб машиналарга хушёр қарадим. Азиз ака тўғри йўл четида турган ҳайдовчисиз “Дамас” томон юрди. Аввалига ажабландим. Машинанинг эшигини очганида эса ҳайратимни яшира олмадим: — Нима, шу машинада Самарқандга кетмоқчимисиз? — Ҳеч кетмаганмисан? — пинагини ҳам бузмади у. — Йўқ. — Унда энди кетасан, ўтир... Иложим қанча, унга бўйсунишга мажбурман. Машинанинг орт томонини айланиб ўта туриб орқа ўриндиқлари умуман йўқлигини кўрдим. Азиз ака ёнидаги ўриндиққа суяниб, эшикни очди: — Абдулла тоғамнинг қизи тезроқ ўтирсанг-чи? — Нега машинангизнинг орқа ўриндиқлари йўқ? — Сени ёнимда ўтириб кетсин, деб олиб ташладим, — қошларини кўтариб пичинг қилди у. Шундай муносиб гап айтгим келдики, тилимни тийдим. Ҳар ҳолда бизникига боряпти — меҳмон. Машинани газ олдираркан, яна саволга тутди: — Абдулла тоғамнинг қизи, “квартира”нг қаерда? Ойинг сени нарсаларинг билан олиб кетишимни тайинлади. — Ҳамма нарсамни олганман. — Алдама, ҳамма нарсанг бир “пакет”га жой бўлмас?! — Барибир бугун ҳаммасини йиғиб ололмаймиз. Университетдан ҳужжатларимни олиш учун бир ҳафта ҳам камлик қилади. — Пишиқсан, Абдулла тоғамнинг қизи, пишиқсан! Ойингнинг олдида ёлғончи бўларканман-да! — у шундай дея машинани жилдирди. — Барибир ҳали вери бу ердан кетолмайман. Қиладиган ишим кўп! — Нима иш қиласан, ўзи? — Университетда дарс бераман. Яна репититорлик ҳам қиламан. Абитуриентим бор иккита-учта. Уларни аро йўлда ташлаб кетолмайман-ку! — Ўҳў! Шу ёшингда домламисан? Мен сени талаба деб ўйлабман. — Кўп эмас, университетда икки йилдан буён дарс беряпман. Талабаларим биринчи марта кўришганда худди сиздек ўйлашади. Дарс бошлаганимда пичинг қилишади, беписанд ўтиришади. Аммо баҳолари пасая бошлагач, мум тишла-а-а-б қолишади. У индамай мени тинглади. Қарасам, ростдан ҳам “Дамас”да Самарқандга қараб кетадиганмиз. — Наҳот, шунда кетамиз уйга? — Поездга билет олмагансан-ку! — Қаёқдан билдингиз? Балки олгандирман?! — Мен қўнғироқ қилганимда таксида эдинг. Ҳайдовчидан суриштириб менга “беш дақиқада вокзалга етарканман”, дединг. Бу гапинг темир йўл вокзалига биринчи марта келганингни билдиради. Илк бор вокзалга кирган одам беш дақиқада кассани топиши, билет олиши даргумон. Сабаби, мен сендан беш дақиқа кейин етиб бордим. 4-ҚИСМ — Ҳмм, — дедим энсамни қотириб. — Ола қарама менга, Абдулла тоғамнинг қизи. Бу машина у ёқда керак бўлади. Шунинг учун олиб бормасам бўлмайди. Агар менинг “барака аравам”да кетишни истамасанг, вокзалга олиб бориб қўйишим мумкин. Лекин “Регистон” поезди аллақачон кетиб бўлди. Индамадим. Шундоқ ҳам уйимизга бизга ёрдам бериш учун бораётган йигитга анча-мунча қўпол гапирдим. Билишимча, у Нарзулла амакимнинг ё опасининг, ё синглисининг ўғли. Нарзулла амаким эса отамнинг курсдош ўртоғи. Амаким тошкентлик. Отам билан қалин дўст. Лекин улар анча йиллар учрашишмаган. Ўтган йили репиторлик орқасида мўмайгина пул топгандим. Ота-онамни пойтахтдаги энг яхши сиҳатгоҳлардан бирига дам олиш учун олиб келдим. Отам ўшанда ўртоғининг уйига онам иккимизни олиб борган. Шундан буён улар телефонда гаплашиб туришади. Кеча уйга кетаётганимни билган отам қаттиқ тайинлади: “Бир иш бошлаяпман, Нарзулла амакингдан йўл-йўриқ сўрагандим, жиянимни юбораман, деди. Исми Азиз экан. Сенга қўнғироқ қилади. Уйга олиб кел”. Мана танишганимга ярим соат ҳам бўлмаган йигит билан бир машинада кетяпман. У ҳақда ҳеч нарса билмайман. Менимча, уйланган. Кўринишидан ўттиздан ошган йигит оилали бўлмаслиги мумкинми? Икки-учта боланинг отаси ҳамдир. — Нечта болангиз бор? — хаёл билан сўраб юборганимни билмай қолдим. — Боласи борга ўхшайманми? “Ҳа” дегандек бош силкидим. — Унда бор, Абдулла тоғамнинг қизи, — хўрсиниб қўйди Азиз ака. — Нега Абдулла тоғамнинг қизи деяверасиз? — боядан буён нима ғашимга тегаётганини англагандек бўлдим. — Исмингни билмайман-у. — Исмим Исмалоқ, — ҳазиллашгим келди негадир. — Буни қара-я! — сохта ҳайрат билан кўзларини катта-катта очди у. — Энди отинг нима дейишингиз керак, — қиқирлаб кулдим мен. Унинг уйлангани, болалари борилиги ва дадамни ўз тоғасидек кўриши дилимга яқинлик ва эрк берганди. — А-а-а, отингиз нима Абдулла тоғамнинг қизи? — Отим Отқулоқ! Бу гапимдан кейин у ҳам кулгимга жўр бўлди. — Ҳазиллашдим, Моҳгул... — дедим мириқиб кулиб олгач. — Моҳиман де... — зўрма-зўраки илжайди у. Нима учундир хўрсиниб ҳам қўйди. — Йўқ, Моҳгулман, — яна тегишгим ва исмимнинг асл маъносини билдиргим келди. — Қисқартирса Моҳи бўлади-да! — “Моҳи” сўзи форсчада балиқ дегани. Сиз мени Балиқ деб чақирмассиз. Мен — Моҳман, яъни Ой. — Шунақа дегин, Абдулла тоғамнинг билимдон қизи. — Шунақа. Нега дадамни тоға дейсиз? — яна жим туролмадим. — Бувим ўргатган. “Тоғангнинг ўртоғи ҳам тоға бўлади”, деган. Шу-шу Абдулла тоғали бўлганман. Азиз ака ҳазилкаш ва самимий экан. То Жиззах давонига етгунча суҳбатлашиб келдик. “Самарқандга биринчи марта боряпман”, деди у. Гапи рост. Чунки йўлни мен кўрсатиб кетяпман-да. Яна унинг техника университетида ўқиганини, аммо ўз соҳасида эмас, тоғасининг нон цехида ишлашини, мана шу “Дамас”ни ўз пешана тери билан сотиб олганини билиб олдим. Давонга етганимизда эса мени хаёл олиб қочди. Тоғу тошлар яна уни, ўша манзилсиз мактубларни ёдимга солди. Беихтиёр юрагимдаги дардни чиқариб юборишга урингандек чуқур хўрсиндим... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Ҳарбий хизмат мактублар билан қизиқ экан. Менинг ҳам хизматдош ўртоқларим каби кимгадир хат ёзгим келди. Ўн кун олдин акамга ёздим. Кейин адамга. Ҳали жавоб олмадим. Ҳамма ёзганини кўриб менинг ҳам ёзгим келди. 5-ҚИСМ Ойи, мен аскарлар учун бунақа шароит яратилган деб ўйламасдим. Бу ерда ҳам ўқув хоналари бор. Зўр жиҳозланган. Ётоқхонада эса тартиб билан терилган кароватлар. Ошхонани айтмайсизми? Бир хил стол-стул, чиройли идишлар. Нонуштага, ҳар куни сариёғ, ширинчой ва бирорта бўтқа беришади. Яна тухум, балиқ ҳам бор. Тушлик ва кечга икки хил таом. Худди узоқдан келган меҳмонга ўхшаймиз. Ҳозир бизни ҳарбий хизматга тайёрлашяпти. “Қасамёд кунигача ҳамма нарсани ўрганишингиз шарт”, дейишганди. Қасамёд қабул қилганимиздан кейингина ҳақиқий хизмат бошларкан. Ҳар куни тонгги соат олтида уйғонамиз. Бадантарбия, ювиниш, нонуштадан кейин машғулотлар бошланади. Бизга сабоқни офицерлар ўтишади. Уларга ҳавасингиз келади, ойи. Мен ҳам офицер бўлсаммикан, деб қолдим. Ойи, улар бизга жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда дарс ҳам ўтишади. Бугунги кун, сиёсат, жамият, юрт осойишталигида ҳарбийларнинг ўрни ҳақида таълим беришяпти. Бизни шунақа тартибга, чаққонликка, хушёрликка ўтгатишяптики... Биргина офицер шунча нарсани биладими, деб ҳайрон қоламан. Яна, бизга жанговор машқларни ҳам ўргатишди. Автомат, ҳақиқий автоматни қўлларимда тутдим ойи. Айтгандай, бугун ҳаммамиз қасамёд қабул қилдик. Аслида сизга мактуб ёзиш фикри ўша пайтда туғилди. Билсангиз, кўпгина йигитларнинг ота-онаси аскар учун муҳим бўлган бу кунга келди. Мен ҳам адамми, акамми келар дегандим. Келишмади... Қўлимда қурол тутганча, бошимни мағрур кўтариб Ватанимга сидқидилдан хизмат қилиш учун қасам ичдим. Агар сиз кетмаганингизда, биламан, келардингиз. Ҳа майли... Негадир яқинларимдан кимнингдир бу лаҳзаларни кўришини истагандим. Қасамёд қилаётган вақтимда суратга олишди. Ўшани кўришар... Сизни соғиниб кетяпман, ойи... МАН. 07.11.1999” * * * “МАН”... Ҳар доим у мактубларига шу имзони қўярди. Катта ҳарфлар билан битилган бу сўз шу қадар дилимга яқинки. Бу учта ҳарф орасида билинар-билинмас нуқта ҳам бор. Балки у бу нуқталарни атай қўймагандир? Шунчаки ўйланиб ручкасини босиб тургандир? Чунки ҳар бир мактубни битганида дили вайрон бўлгани аниқ. Уни ўқиётиб мен кўз ёш тўкаман-у... Ўн йил бўлибди. Ўн йил...” — Абдулла тоғамнинг қизи, жимиб қолдинг? Гапириб кетсанг-чи? Яна қанча юрамиз ўзи? — хаёлимни Азиз ака бўлди. — Сени шу ҳолда кўрганлар жуда-а-а беозор қиз экан дейишади. — Озор бердимми, сизга? — мен ҳалиям қадрдон хатлар таъсиридан чиқиб кета олмаганим учун бепарво гапирдим. — Йўғ-е, Отқулоқ билан Исмалоққа ўхшамай қолдинг демоқчиман. Беихтиёр жилмайдим. — Ичингда дардинг борми, дейман-да! Негадир уялдим. Кўзларимни олиб қочиб, кулдим. Ясама шодлигим Азиз акага сезилди: — Сен Отқулоқ бўлиб юравер. Шўх, ҳазилкаш, дилкаш бўларкансан. Моҳга айлансанг, — Азиз ака юзини бужмайтирди. — Ярашмас экан. “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!” Буни бир донишманд сенга атаб айтган. — Сизнинг аслингиз қанақа? — Мен асли Азиз бўлганман. Ҳалиям Азизман. Кейин ҳам Азиз бўлиб қоламан! — Ҳа, ҳамма учун доим азиз бўлиб юринг, — дедим гапидан завқланиб. — Э-э-э, — деди Азиз ака чуқур нафас олиб. — Дардингни яширма! Бу дунёда дардсиз одам йўқ. Дард бўлмаса инсон ўзлигини йўқотади. Беғам, бепарво, мулоҳазасиз кишини инсон деб бўладими? Одамни одам қилган — дард! “Дард... Ростдан ҳам дард одамнинг ички дунёсига қанақадир гўзаллик беради. Ғам — қадни букади, юзга ажин, сочга оқ беради. Лекин юракни сайқаллайди...” Унинг қалби гўзал эканлиги мактубларида яққол сезиларди. Балки шунинг учун унга дилим ошуфта бўлгандир? * * * “Севгилим ўқимас нома! Салом Моҳим! Биламан, бу ёзганларим сенга етиб бормайди. Борганида ҳам ўқимасдинг. Ахир ҳаётингда Камол пайдо бўлганмиш. Ўша олифтанинг бизни зимдан кузатиб юришини билардим. У кирган факультетга ҳужжат топширмоқчи эмишсан. Буни ўртоғим Жасур ёзиб юборди. Ўртоғимга ишонаман. Сенга ҳам ишонардим. То Жасурдан хат олгунимча... Давоми бор. #usanboyeva
    9 комментариев
    39 классов
    Ибратли хикоя АЛЛОХ розилигию ота-оналаримизни дуосини олиш максадида 24- апрель санасига Умрага чипта буюртма килдим. Буни эшитган  ота - онам жуда  хурсанд булишди. Фирма вакиллари 20 - апрель куни Умра ибодатини бажариш тартиб коидаларини тушунтириш максадида барчамизни чакиришди. Жами 51-киши эканмиз.  Буюртма берилган чипталар сони 40 булганлиги учун 11 киши бошка самолётда  вактлирок Жидда шахрига бориб , колганлар келишини 5 соат кутишлари айтилди .  Ванихоят 11киши танланди , 9 та  зиёратчи ва 2та фирма вакили . Танланланган  орасида  мен , аёлим, ота-онам хам бор эдик.  Дастлаб бегона юртда 5 соат колганларни кутгандан кура , бошкалар билан кетсак булмасмикан деган норозиликлар хам булди. Шунда  мен " Бу ишдаям бир хикмат  бордир"- дедим. Ванихоят зорикиб куйилган кун, 24 - апрель куни хам келди . Сафар сумкаларини тайёрлаб турганимда фирмадан телефон килиб , маслахатли иш бор келиб кетинг дейишди. Ишонсангиз не хаёллар утмади  . Шошиб бордим фирма вакиллари ёнига. Фирма вакили бизга танланган 11 киши  айтилган соатда Тошкент халкаро аэропортидан Жидда шахрига , кейин эса Макка шахрига боришилигини айтишди. Шунинг учун эхромда булинглар деб огохлантиришди. Кабатуллохга бориб  бемалол Умра амалларини бажариб, ибодатларни килаверасизлар , сизларга 5 кун бепул кушиб берилди  дейишди .  Колган 40киши булса 5 кундан  сунг,  яъни 30 апрель куни боришларини  айтишди.  Тугриси  хайратда эдим. Бир киши келиб " Худо суйган инсон экансизлар, нима амалларинг худога хуш келди, нега айнан сизларни танлашди" деб сураб колишди . Биз  бир-биримизга карадик, иккита фирма вакилидан ташкари  9 кишининг 7 таси УКИТУВЧИ эканмиз. Балки болаларга билим берган УКИТУВЧИларга АЛЛОХнинг мехрибончилигидир деб уйлаб колдим. .... Болаларга билим бериш хам бир  ибодат аслида. Дархакикат укитувчилик машаккатли касб - лекин шарафли. Укитувчининг маоши камдир - лекин баракали. Килган амалларимиз учун АЛЛОХ ТАОЛО  албатта мукофотини беради.       АХАДЖОН ОМОНОВ
    2 комментария
    58 классов
    Сўнгги қўнғироқ
    5 комментариев
    205 классов
    Nargiza USANBOYEVA: #саволларга_жавоб СУЮКЛИ МУНИСАНГИЗДАН САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖАВОБ ОЛГАЧ... “Ёруғ кунни соғиниб” асари қаҳрамони қадрдон дугонам, сизнинг суюкли Муниса (Мадина Зариф)ингиздан саволларингизга жавобларни олдим. Ўқидим... Агар истиҳола қилмасайдим, ҳозирги аҳволимни видеога олиб ташлаган, сиз билан бўлишган бўлардим. Йиғладим... Ўкириб йиғлагим келди... (Бақириброқ йиғласам, бақириғимдан Мадинанинг хотиралари учиб кетишини истадим...) Бошимга оғриқ кирди... Ичимдан “Негаям шу асарни бердим? Мадинанинг дардини янгиладим...”, деган фикр кечди. Яхшиям, мухлислар билан асарни қўшилиб ўқимабман, деган ўй ўтди... Савол-жавобни каналга берсам-чи, дея хаёл қилдим... Чунки сиз шундоқ ҳам йиғлаб-йиғлаб ўқидингиз асарни. Бу савол-жавоб ўша йиғиларингизнинг энг оғири, энг оғриқлисига сабаб бўлиши мумкин. Қон босимингиз бўлса, юрак оғиқ безовта қилса, яхшиси, ўқиманг. Чин таклифим бу... Мадина саволларингизга номма ном жавоб бермаган, аммо умумлаштириб, ҳамманинг саволига жавоб берган. Униям тушунинг... Савол-жавобни ҳозир жойлайман... МУНИСАНИНГ САВОЛИНГИЗГА ЖАВОБИ Асарда сиз уни Муниса деб билдингиз. Шунинг учун жавоб берувчини ҳам Муниса деб қўя қолдим... МУНИСА: - Ассалому алайкум. Берилган саволлар учун раҳмат. САВОЛ: - Муниса қайта турмуш қурдими? МУНИСА: - Бу савол энг кўп берилган саволлардан бири ва кўпчиликни қизиқтирибди. Шу билан бирга видеода кўринган ўғлимни овсинимни ўғли бўлса керак, деган тахминлар ҳам айтилган. Йўқ. Жияним ўша пайт 11 ёшда эди. Воқеа 2009 йилда рўй берган. Ундан бери 13 йил ўтди. Жиянимиз, шукурки, бугунги кунда институтларни битириб, ўз касбини топган, оилали. Видеода кўринган бола эса – ўғлим. У 8 ёшда. Ва ҳа, қайта турмушга чиққанман ва ўғлим иккинчи оиламиздан дунёга келган. Ва унинг исми Маҳмуд. Ўша бедарак кетган укамнинг исмини қўйганмиз. Фарзандларим сони – 3 нафар. Икки қизим ва бир ўғлим. Катта қизимнинг исми – Диана. У 24 ёшда ва ҳозирда Туркияда яшайди ва ишлайди. Турмушга чиқмаган. Ўртанча қизимнинг исми – Сафия. У 20 ёшда ва биз билан Германияда яшайди ва ўқийди. Ўғлимнинг исми – Маҳмуд, 8 ёш, мактаб ўқувчиси. САВОЛ: - Нима учун газетадан кетгансиз? МУНИСА: - Ортиқ Ўзбекистонга сиғмасдим, ўз ҳаётимни бошқа шартларда давом эттиришни истадим. 2013 йилда дугонамнинг таклифи билан ўзим орзу қилган мамлакатим - Туркияга кетдим, бироз ишладим, пул йиғдим. Университетга кирдим. Бир муддат ўтиб турмуш ўртоғимни учратдим ва турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим қайнонамдан қўлимни сўраб, ҳаммадан рози ризолик олганларидан кейин турмуш қурганмиз. Йўқ, турмуш ўртоғим турк эмас. У ҳам мен каби ўзбекистонлик. САВОЛ: - Қандай қилиб Германияга бориб қолдингиз? МУНИСА: - Турмуш ўртоғим Германияда таҳсил олган ва шу ерда қолган ўзбекистонликлардан. Бир муддат Туркияда яшадик ва сўнгра Германияга кўчиб келдик. САВОЛ: - Қайси шаҳардан ва қачон туғилган? МУНИСА: - Самарқанд шаҳрининг Нарпай вилоятида 31.12.1981 йилда туғилганман. Миллатим татар. Мактабда 9 синфга қадар ўқиганман. САВОЛ: - Германияда нима иш қиласиз ва ўқийсиз? МУНИСА: - Германияда фаррошман. Дастурчилик касбида ўқидим, ҳозирда ўрганган касбим бўйича иш изламоқдаман. САВОЛ: - Онангиз ҳақида. МУНИСА: - Кўпчиликнинг қаҳрига дучор бўлган онам ҳақида. Уни ҳар қанча ёмон кўрсангизда, тушунмасангизда – мен уни тушунаман. Ўша ҳаёт шартлари остида, атрофнинг босими билан яна турмушга чиққан бир аёл. Аммо ташлаб кета олмайди, чунки шундоқ ҳам пешонасида иккинчи бор турмушга чиққан тамғаси бор. Яна чидамаса ундан баттар тамғаю дашномга қолишидан қўрқиб яшайди. Ўзича чора излашга ҳаракат қилади, атрофдан мадад истайди, аммо атрофдагилар ҳам: ажрашиш – иснод, чида, деган дашномдан бошқага ярамайди. Аслида бундай шаклда яшаётган минглаб ўзбек аёллари бор. Қайнаб турган қозондан чиқмагунингга қадар унинг ҳароратини ҳис қилмай пишаверасан. Чиққачгина қандай дўзахда яшаганингни англаш мумкин. Онамга ҳам ёрдам қўлини чўза олган, орқасида тоғдек туриб берадиган яқинлари бўлганда ўша уйда балки 1 кун ҳам қолмасди. Бугунги кунда онам ва қолган бир укам Туркияда яшашади. Укам уйланган, оилали. САВОЛ: - Етимнинг дилини оғритиш ва ўгай ота ҳақида. МУНИСА: - Ўгай ота ҳақида бирор бир маълумотим йўқ. Укам ўз ота бир акалари билан алоқа қилиб туради. Укам билан акалари ваё отаси ҳақида гаплашмаймиз. Отанинг қилган ишларига эса бирор бир хулоса бериш ташхис қўйишни истамайман. САВОЛ: - Ўзбекистонга келиб яшайсизми? МУНИСА: - Маълум бир режам йўқ бу борада. Шахсан ўзимнинг қайтиш истагим йўқ. Меҳмонга албатта бориб туришга ҳаракат қиламан. Уёғига Худо пошшо. САВОЛ: - Қайнонам қаерда? МУНИСА: - Қайнонам Ўзбекистонда яшайдилар, набираларини севимли бувижони, доим алоқадамиз. Ўғлимни ҳам яхши кўрадилар. Умуман илк турмуш ўртоғимнинг оиласи билан ҳали ҳам яқин муносабатлардамиз ва Ўзбекистонга борганда асосан улар билан вақт ўтказамиз. Улар менинг Онам, Опам, Акам, Тоғам ва Холам. Хуллас улар менинг – ОИЛАМ. Менинг муз қалбимни меҳри билан эритган, доим қўллаб қувватлаган, ҳар қандай пайтда олдимда бўлган қадрлиларим. САВОЛ: - Асарда укангиз қайтиб келганку? МУНИСА: - Ҳа, у фақат асардагина қайтган. Ва баъзан тушларимда қайтиб келади ва мен ундан доим: Поччанг қани, Маҳмуд, нима бўлди, қаерда эдинглар? – деб сўрайман. Ва у жавоб бермай кетиб қолади ваёки мен йиғлаб ўйғониб кетаман. Бу воқеа 2009 йилнинг август ойида содир бўлган, асар тариқасида 2012 йилда ёзилган. Ўша пайтдаги сиёсий қараш ва вазиятни эътиборга олган ҳолда асарга: укам қайтиб келган, деган ўзгариш киритганмиз. Аммо аслида эса на турмуш ўртоғим ва на укам қайтиб келмаган. Бугунги кунга қадар уларнинг тақдирлари номаълум. Фақат 2019 йилда бир терговчи орқали уларнинг сўроқлаш жараёнида ўлдирилганлиги ҳақида маълумот олдик. Аммо қаерда ва ким томонидан, қандай шартлар остида – тергов бу ҳолатларга очиқлик кирита олмади. САВОЛ: - Қаердан куч оласиз? Сиқилишлар таъсир қилганми? Китоблар ҳақида. МУНИСА: - Билмадим қаердан оламан 😊 Аммо ҳозир яшашни истамай ўлиб кетсамда, бундан фақат ўзим йўқотишимни биламан. Дунё давом этаверади, қуёш чиқади, кимдир бахтли яшайди, кимдир туғилади... мен эса чексизликка кетаман. Аммо ҳозир тирик эканман ва ҳаётим давом этаётган экан: ўз ҳаётимни яшашни истайман. Кимгадир аччиқ қилиб хафа бўлиб ўтиришни эмас, чиройли кийиниб ташқарига чиқишни, мазза қилиб қаҳва ичишни афзал кўраман. Турмуш ўртоғим билан бу воқеалар бўлганда: ўлгим келган. Емай ичмай ухламай қўйган пайтларим бўлган: улар нима еяпти, улар нима ичяпти, улар қаерда ётибди, деган азобда ҳаммасидан ўзимни кесган пайтларим ҳам. Худдики мен уларга хиёнат қилардим оғзимга луқма кирса, иссиқ ётоқда ётсам... Аммо баданим касал бўлганда азобини ўзим тортганим етмагандек, шундоқ ҳам фарзандини дардида ёнаётган қайнонам ва онамни қийналганини, икки қизимнинг мўлтирашини кўриб – аҳмоқлик қилаётганимни секин аста тушундим. Менинг ҳаётим, менинг тақдирим бошқа эканлигини, мен ризқимдан бош тортсам – укам ва турмуш ўртоғимнинг ҳаёти ваё ризқи яхшиланиб, тақдири ўзгариб қолмаслигини англашим узоқ муддат олди ва аччиқ кечди. Ўзимда ҳам қизларимда ҳам хавотирланиш кучли. Бирор тўс тўполон ва баланд овоз бўлса хавотиримиз кўчайиб кетади. Стол усти ва умуман очиқ жойларда пичоқ, қайчи каби кескир нарсаларни турганини кўтара олмайман. Ичимда дарров: биров тиқволсачи, деган ваҳима ўйғонади. Максимал равишда ўзимни тинглашга ва уринтирмасликка ҳаракат қиламан. Чунки, инжиқ қарисам, эртага болаларимга жабр қиламан. 😊 САВОЛ: - Қишлоққа борганда Каромат опа билан кўришмадингиз... Икром учун қабристонга бормадингиз... МУНИСА: - Сиз китобини ўқиб таъсирландингиз. Мен эса буни яшадим. Ҳа, истамайман. Ўша ерга боришни, хотираларни хаёлимда қайта гавдаланиши, яраларимни яна тирнашни, беркитиб ташлаган хотираларим сандиғини очиб юборишни истамайман. Ҳа, ўзимни аяйман. Менга буни ҳаёт ўргатди. Чунки мен билан доим мен борман, ва ўзим билан муросада яшамасам, яна ўзим жабрини тортаман. Менга ёрдам берганлар учун эса: Худодан доим яхшилик тилайман ва уларга ич ичимдан миннатдорчилик туяман. Ва улар буни эртага мендан яхшилик кутиб қилишмаганига ҳам ишонаман. Икромнинг оиласи билан баъзан телефонлашиб турамиз. ТАМОМ usanboyeva
    8 комментариев
    51 класс
    #ният Хайрлисини сўранг...       Куни кеча касбдошимнинг "Вақти келиб келин туширсам унинг ҳамма ҳаражатини ўзим қиламан,  оғирликни қизнинг  уйидагиларга ташламайман"  сўзларини эшитиб қолдим. Шунда бир дугонамнинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеа ёдимга тушди.  У доим "Мен ёш келинлик давримда жуда қийналганман.  Кўп бетоб бўлганман,  бироқ қачон бетоб бўлсам  қайнона-қайнотам мени уйимга жўнатиб юборишар эди,  бирор марта на дори-дармонга пул беришган,  на дилдан мен учун куйинишган.  Насиб қилса мен оладиган келиним бетоб бўлса унинг даволаш ҳаражатидан сира қочмаганим бўлсин" деб ният қилар эди.     Орадан вақт ўтиб дугонам ўзи истагандек, ният қилгани каби оқила қизни келин қилди. Ва ният қилгани каби ўша келини бетоб бўлиб қолганида ёнида турди.  Қиз томонга бир дона хапдори ҳам олдирмади.  Бироқ келинчак шу қадар кўп касал бўлди-ки,  дугонам ва унинг хўжайини уни даволатамиз деб силла-и мадорлари қуриб кетди.  Келинчак ҳомиладорликни жуда оғир кўтарганди.  У фарзандини дунёга келтиргунча обдон қийналди.  Бироқ қайнонаси бир оғиз таъна қилмай уни асраб,  авайлаб кўнглига қаради.  Ўзи ўзига бир вақтлар берган аҳдига содиқ қолиб  келинини барча ҳаражатларини ўзи кўтарди.  Келини ва бўлажак набираси учун дилдан куйиб-пишди.      Вақти келиб келинчак фарзандини эсон-омон бағрига босиб олганда дугонамнинг ўзи оғир ва сурункали касалликка чалиниб улгурганди.     Бу ёзганларим билан нима демоқчиман?  Ниятни чиройли қилиш керак экан демоқчиман.  Дугонам ҳам "Келиним бетоб бўлса ўзим қарайман"  дейиш ўрнига "Келинни қизимдек қабул қиламан"  дея ният қилганда аҳвол бутунлай бошқача бўлармиди?  Ўзи келинчаклик даврида қийналгани етмагандек,  қайнона бўлиб ҳам бошига шунча кўп ташвиш сотиб олган бўлмасмиди?  Менимча ниятни кўп-кўп қилиш керак,  чиройли-чиройли қилиш керак,  энг асосийси хайрлисини сўраш керак... Сизнинг ҳам бу борадаги фикрингиз қизиқ менга... Муаллиф: Хазонрезги
    3 комментария
    42 класса
    #yangi_hikoya Ойна —Нима ҳаракат? —Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира  туриб ишини қилаверди йигит. —Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади.  Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан! Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди. Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди. —Ҳорма! —Шу, ота-онамни кўчириб келяпман!  У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач. —Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян. Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди. Феруза Салходжаева
    1 комментарий
    49 классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ 93-қисм — Бу ер таҳририят. Бизга компьютернинг бир нечта дастурларида ишлай оладиган ходим керак. Сиз биласизми? — деди гўшакни кўтарган қиз. — Қайси дастурларда? — “Корал”, “пейжмейкер”, “фотошоп”... — Биламан, аммо доимий ишлаб кўрмаганман, — деди Муниса умидсизланиб. — Интернетда ҳам ишлай оласизми? — яна саволга тутди қиз. — Интернетда яхши ишлайман, — жонланди Муниса. — Бўлмаса ўша эълонда кўрсатилган манзил бўйича келинг. Синаб кўрамиз, ишингиз ёқса оламиз. — Хўп, ҳозироқ бораман, — юрагида умид чироғи ёнгандек бўлди унинг. Гўшакни қўйди-ю, қайнонасига жилмайди: — Мени дуо қилиб туринг, ишга киришим мумкин. — Илоҳо, омадингизни берсин, — юзига фотиҳа тортди қайнонаси. Газетада кўрсатилган манзилга етиб келганида Мунисани ҳаяжон босди. Бу эшикдан ҳам рад жавобини олиши мумкинлиги кўнглига ғашлик солиб турарди. Аммо уни илиқ кутиб олишди. — Бизга саҳифаловчи-дизайнер керак. Мана бу воқеа асосида саҳифага суратларни жойлаштиринг-чи? — деди уни бўш компьютер сари бошлаган ходима. Муниса ярим соат ичида у буюрган ишни бажарди. — Ишингизни бош муҳарриримизга кўрсатдим. Сизни чақиряпти, — деди сал вақтдан кейин ҳалиги қиз. Қўрқа-писа кирган раҳбар қабулига кирган Муниса унинг муомаласидан бироз енгил тортди. У Мунисадан аввал қаерда ишлаганини, маошини суриштирди. Сўнг маълумотига тўхталди. — Маълумотим олий эмас. Ўқиш насиб қилмади, — Мунисанинг кайфияти тушиб кетди. — Ҳечқиси йўқ. Асосийси, ишингиз менга ёқди. Саҳифаловчи-дизайнер бўлиш учун олий маълумот шарт эмас. Эртага ҳужжатларингизни олиб келинг, шартнома тузамиз. Айтганча, шу ерда рўйхатда турасизми? Бу савол ҳам Мунисага оғир келди. Чунки у эри билан расмий никоҳдан ўтган бўлса-да, ҳали ўша ўзи катта бўлган жойнинг рўйхатидан чиқмаган эди. Очиғи, боришга юраги бетламаган. Шунинг учун бошини эгиб деди: — Йўқ, бу ерда рўйхатда турмайман. Бошқа вилоятдан келин бўлиб тушганман. — Унда тезроқ ҳаракатингизни қилинг. Нега шу пайтгача бу ишни қилмадингиз? Муниса бу очиқкўнгил раҳбардан ҳеч нарсани яширгиси келмади. Энди ишга кирдим, деганда ҳамма гап қулоғига етиб бўшатвормасин, деган ўйда бошидан ўтганларини бирма-бир айтиб берди. — Агар эрим туфайли ишга ололмасангиз хафа бўлмайман. Очиқ айтаверинг, — деди сўзи якунида. 94-қисм — Нега ишга олмас эканман? Отанинг хатоси учун бола ёки бошқа биров жавоб бермайди. — Бошқа жойлар шу учун... — Тўғри, салла деса каллани олиб келадиган ҳам учраб туради. Аммо мен унақа эмасман. Агар сиз жиноятчи бўлганингизда ҳозир ёнимда бўлмасдингиз. Эркин, ҳеч қанақа тазйиқларсиз юрибсизми, демак сизда айб йўқ. Шундай экан, нега сизни ишга олмаслигим керак? Ишламоқчи, фарзандларингизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирмоқчи бўлсангиз ҳаракатингизни қилинг. Ахир иш излаб юрганлар жуда кўп. Айниқса, биз берадиган маошга ишловчилар... — Хўп, эртагаёқ паспортимни рўйхатдан чиқариб келаман. Сизга катта раҳмат... — Муниса кўзаларидаги ёшни кўрсатмаслик учун тезда раҳбар хонасини тарк этди. “Ўзингга беадад шукр, мана, яхши инсонлар ҳам бор экан-ку! Худойим, ўзигга шукр, яхши иш учун. Маоши ҳам зўр, ходимлари ҳам самимий. Наҳот, менга илинган ёруғ кунларинг юз очяпти?” У уйига учиб келди гўё. Ичига сиғмай ҳамма-ҳамма гапни айтиб берди. — Бўлмаса, тезроқ қишлоғингизга бориб келинг. Паспортингиз рўйхатдан чиқаринг, — қувончи ичига сиғмади қайнонасининг. Эрта тонгда Муниса йўлга тушди. Улғайган қишлоғига бормаганига ҳам салкам ўн йил бўлибди. Кўп нарса ўзгаргандир? “Инсон ўзи билан ўзи овора бўлиб кўп нарсани унутгандек бўларкан. Мен ҳам ўтмишимни эсдан чиқарган эканман. Тўғри, баъзан ўйлаб қўярдим. Лекин ҳозиргидек чуқур хаёлга ботмаганимга, болалигимни кўз ўнгимга келтирмаганимга анча бўлган экан. Дадам нима қилаётган экан? Балки, қизлари билан яшаётгандир? Ё уйландимикан? Каромат опа-чи? Ўғилларини уйлантиргандир? Икром ака фарзандли ҳам бўлгандир?” Муниса то ўзи туғилган туманга кириб боргунча болалик хотиралари оғушида бўлди. У ўтирган машина марказга бориб тўхтади. Тегишли идорага бориши учун Муниса болалиги ўтган қишлоқнинг бекати ёнидан ўтиши лозим. Бекатга яқинлашгани сари унинг юраги увишди. Болалик азоблари, калтаклар зарби, ҳақоратлар бир-бир кўз ўнгида жонланди. Ичига қўрқув кирди. “Тавба, нега бунча қўрқаман? Ахир қишлоққа бораётганим йўқ. Дадамни ҳам кўрмайман. Нега юрагим ёрилгудек? Агар қишлоққа боришимга тўғри келганида нима қилардим-а? Қадам босгани ҳам журъат қила олмасканман...” У бекат ёнида пича туриб қолди. Оёқлари титрар, танасидан мадор кетгандек эди. Йилларни ортда қолдирган бўлса-да, болаликнинг зулматли кечмиши унинг вужудини исканжага олганди. — Кетадиган борми? Битта одам... Кетдик, мана, — йўл четида турган киракаш ҳайдовчилар бири қўйиб бири бақирарди. Кутилмаганда кимдир уни чақирди: — Муниса? Қаёққа кетдинг, Мунис? — Ҳа, — беихтиёр қичқирди Муниса ҳам. Чақирган йигит унга ҳайрат билан тикилди. Сўнг уялинқираб деди: — Сизни чақирмадим. Жиянчам шу ерда эди, — у шундай дедию, атрофга олазарак боқиб яна бақирди: — Янга, Муниса олдингиздами? 95-қисм Мунисага эса бу йигит жуда таниш туюлди. Диққат билан унинг юзига боқди. Сўнг бирдан севинч билан деди: — Сали-и-им? Салиммисан? Йигит яна унга ажабланиб қаради. — Салимсан-ку! — унга кулиб термилди Муниса. — Ҳа, Салимман. Лекин сиз кимсиз? Танимадим. — Каромат опанинг ўғли — Салим! — Ҳа. Сиз кимсиз? — Сизлама, жинни. Мен Мунисаман-ку! Қўшнинг, синфдошинг. Йигитнинг қошлари чимирилди. Ўткир нигоҳларини Мунисанинг кўзларига тикаркан, чеҳраси ёришди: — Ўзимизнинг Муниса-а-а. — Ҳа-а-а, — унга жўр бўлди Муниса ҳам. — Ўлай агар танимадим. Тавба, шунча ўзгардингми? Қувғинда юрадиган Мунисамисан? — кула бошлади Салим ҳам. Бошини силкилатиб маъқулларкан, Мунисанинг кўзларида ёш айланди. У кулар, кўз ёшларини артишга уринарди. Ўзидаги ҳисларни идрок қила олмасди. Қувончданми, қўрқувданми, юраги безовта. Аммо бу учрашув чинданда кутилмаган ва дилга хурсандлик берувчи эди. — Юр, чиқ машинага. Қишлоққа кетяпман. Ойим кўрса борми, сени, — кўзлари порлаб деди Салим. — Иш билан келгандим. Боролмасам керак. Уйдагиларинг ҳаммаси яхшими? Каромат опа соғ-омонми? — Ҳамма яхши. Ўзинг нима қилиб юрибсан? Тошкентлик бўлиб кетдинг, а? — Ҳа, энди ҳақиқий тошкентлик бўлиш учун келгандим. Паспортимни рўйхатдан чиқаришим керак. — Юр уйга. Ҳозир янгам келса кетамиз. Мен шу ердан қишлоққача киракашлик қиламан. Бир кун уйда меҳмон бўлсанг, эртага тағин ўзим олиб келиб қўяман, — Салимнинг ростдан ҳам Мунисани олиб кетгиси келаётгани сезилди. — Роса Каромат опани кўргим келяпти. Аммо бугун қайтиб кетишга улгуришим керак. Уйда болаларнинг ўзи қолган. — Ие, нечта бўлди, болаларинг? — қизиқсинди Салим. Муниса ўйлаб ҳам ўтирмай деди: — Тўртта. Икки ўғил, икки қиз. — Оҳ-о! Катта бўлишсин. — Ўзингда-чи? — Худо хоҳласа энди. — Боя мени чақиряпсан, деб ўйладим. 96-қисм — А-а, Мунисами? Акамнинг қизчаси. Энди тўртга киряпти. Янгам бозорга келганди. Бирга келди. Чопқиллаб хавотирга солади. Машина кўп бўлса. Акамдан кейин юрак олдириб қўйганмиз. — Нима? — ҳеч нимага тушунмади Муниса. — Эшитмаганмидинг? — Салимнинг ранги бўзарди. “Қилт” этиб ютингани Мунисага ҳам эшитилди. — Акам ўтган йили автоҳалокатда... — Икром аками? Икром акага нима бўлди? — бошига муздек сув қуйгандек сесканди Муниса. — Ажраб қолдик. Орқасида битта қизчаси қолди, — Салим ўзини мажбурлаб жилмайишга уринаркан, қўшиб қўйди: — Айтганча, акамнинг қизи ҳам Муниса. Сенинг исмингни қўйганмиз. Ойим ҳам, дадам ҳам, акам ҳам сени жуда яхши кўрарди-ку... Мунисанинг қулоқлари чиппа битди. Ҳолсизланиб ёнидаги машинага суяниб қолди. — Тузукмисан? — уни суяшга уринди Салим. — Нега? Нима учун? Нега бунақа бўлди? — ҳамон ўзига келолмасди у. — Пешанада бор экан. Юр, ойим сени кўрса хурсанд бўлади. — Бошқа пайт ойим билан келиб кетарман. Ҳозир борай, — Мунисанинг мияси ишламай қолгандек эди. Гўё нега келганини, қаёққа бориши кераклигини ҳам унутди. — Бўпти, бўлмаса. Келинглар. Сени кўрганимни ойимга айтаман, — Салим ҳам ўнғайсизланиб қолди. — Албатта, салом деб қўй, — судралиб кета бошлади Муниса. — Дадангни сўрамадинг. У киши ҳам яхши, — “сўрашга ботина олмадинг”, дегандек деди Салим. — Ҳалиям ичяпти, бақиряпти, калтаклаяпти. Уйланган... — Яхши... Муниса ишини қандай битирди, қандай қилиб Тошкентга кетадиган машинга ўтирди, билмайди. Хаёли жойида эмасди. Икром ҳақидаги хабар уни жуда довдиратиб қўйганди. Унинг кайфиятсиз кириб келганини кўрган қайнонаси қўрқибгина сўради: — Ишингиз битдими? — Битди, ойижон. — Кўринишингиз бошқача. — Чарчаганимдандир... — Ундай бўлса, майлига. Мен дадангизни кўрган бўлсангиз, қаршилик қилибдими, дебман. — Ишонасизми, дадамни кўриш тугул, қишлоққа боришга ҳам қўрқдим. Бекат ёнидан ўтаётганимда ҳам негадир юрагимни ваҳима босди. Шунчалар юрагимда қолиб кетган экан... — Ортда қолгани рост бўлсин, — меҳр билан деди келинига қайнона. “Йўл азоби — гўр азоби” деганлари рост экан. Муниса кечаси қотиб ухлади. Тонгда эса шивир-шивир қилган овоздан уйғонди. Кўзини очмасдан туриб у пичирлашаётган болалари эканлигини сезди. 97-қисм “Наҳот, шунча ухладим? Тавба, болаларим мендан олдин уйғонишибдими? Чарчаганимдан қотиб қолибман. Қайнонам ҳам уйғотмабди. Ахир бугун ишга боришим керак. Ҳужжатларимни тезроқ олиб бормасам бўлмайди-ку!” У ўрнидан сакраб тураркан, кўз ўнгидаги манзарадан таажжубга тушди. Анқайиб атрофга аланглади. Кароватининг атрофида, ҳатто кўрпасининг устида ҳам шиширилган ранг-баранг пуфаклар юмалаб ётарди. “Қаердаман?” деган савол яшин тезлигидан миясида чақнади. Кўзларини катта-катта очиб яна атрофга боқди. Рост, бутун хона тўла пуфаклар. Эшик ёнидан эса қиқир-қиқир кулги эшитиларди. — Бу нимаси? — эшикка уйқусираб қаради у. Эшик қия очилган, у ердан тўртта тиржайган бош кўриниб турарди. Фарзандлари юзидаги чексиз қувончни кўриб Муниса янада лол бўлди: — Тинчликми? — Туғилган кунингиз ва янги йил муборак! — эшикни очиб, болаларни ўзига эргаштириб кириб келди қайнонаси. — Нима? Бугун... Бугун 31 декабрми? — Ҳа, бугун туғилган кунингиз. — Туғилган кунингиз муборак! — болалар қийқириб ўзини Мунисанинг устига отишди. Мунисанинг эса тили калимага келмасди. — Шуни мен учун қилдиларингми? Соат неччи бўлди? — Ҳали эрта. Болалар сиз учун бугун жуда вақтли уйғонишди. Кеча мени қўяда-қўймай пуфак олиб келишганди. Муниса тинмай чуғурлашиб ўзларининг ишини мақтаётган тўрт гўдакни баравар бағрига босди: — Раҳмат, болажонларим. Бугун ҳаётимдаги энг қувончли кун. Сизлар мени шунчалар хурсанд қилдингизки... Улар худди шу қувноқ кайфиятда нонушта қилишди. — Ойи, кечқурун ҳам туғилган кунингизни пуфаклар ичида ўткизамиз, хўп, — Лайло уларнинг бирини қўйиб, бири улоқтираркан завқини ичига сиғдиролмасди. — Хўп, асалим. Энди мен ишга кетдим. “Ойим ишга кирсин”, деб дуо қилиб туринглар. — Ишга киринг, ишга киринг, — тўрт болага қайнонаси ҳам жўр бўлди. У шошиб бекат сари йўл олди. Сал нарида турган киракаш йигит унга қараб бақирди: — Олиб бориб қўяйми? Қаёққа борасиз? — Ўзим бораман! Ёруғ кунлар сари энди ўзим бораман! — дея жилмайиб йўлида давом этди у. Уфқдан эса қиш офтоби эринибгина бош кўтарарди... ТАМОМ Азизларим, қадрликларим... Мана, яна бир ҳаётий "Ёруғ кунни соғиниб" асарини тугатиб олдик. Дарҳол саволлар туғила бошлади: "Германиядаги ҳаёти-чи? Қандай бориб қолди? Нега бирдан тугади?" 🙄 Азизларим, бу асар нақ 12 йилча аввал ёзилганини унутманг. Бу асар ёзилганида мен Муниса (Мадина) билан битта ишхонада ишлардим. Германия Мадинани тушига ҳам кирмаган у пайтлар. 😊 Германиягача ҳам Мадинанинг бошидан кўп синовлар ўтди. Улар ҳақида аввал айтганимиздек, жонли суҳбат уюштирамиз, иншааллоҳ. ❤️ Айтганча, бу асар “Суғдиёна”да чоп этилганидан кейин муштарийларнинг саволларига Мадина Зариф иккимиз жавоб берганмиз. Агар қизиқ бўлса эртага жойлайман. 😍 #Наргиза_Усанбоева
    22 комментария
    51 класс
Жанубий Кореяда 70 ёшли чоллар эртадан кечгача биз билан елкама-елка ишлайди. Бирининг айтишича, агар муболаға қилмаган бўлса, 90-100 ёшгача ҳам ишлашар экан. Ишлаб-ишлаб ўлиб кетишади. Ўлгач, аксарини темир қутига солиб, худди чиқиндини ёққандек ёқиб юборишаркан... Уларни ўзимизнинг нуронийларимиз билан таққослаб кўраман, 5 маҳал масжидга қатнайдиган, тўй-ҳашамларнинг тўрида ястаниб ўтирадиган, фарзандлари  ардоғида, атрофида набиралари парвона... мана шундай оқибатга нима етсин?.. Ғолиб Баҳром
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР Ёқимли мутолаа! Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур! "МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР" Қисса 6-ҚИСМ “Ўртоқ, Моҳига хат ёзиб ўтирма, бирибир ўқимайди. Аввалги ёзганингни ҳам ўқимай қайтариб берди. Сен бундан хафа бўлма. Бевафолигини узоқдалигингда билганинг яхши бўлди. Бунақалар садоқатли бўлмайди. Бўлмаса, кетганингга бир ой бўлмай Камол билан гаплашармиди? Агар уйланганингдан кейин шунақа қилганида борми? Шунинг учун кўнглингни бузмай хизмат қилавер, ўртоқ”, дебди Жасур. Қанақа қилиб кўнглим бузилмасин? Ахир сенинг мактубингни интиқлик билан кутардим-ку! Бу ерда ҳамма бўш вақт топди дегунча яқинларига хат ёзади. Бир-бирининг мактублар
  • Класс
Ибратли хикоя АЛЛОХ розилигию ота-оналаримизни дуосини олиш максадида 24- апрель санасига Умрага чипта буюртма килдим. Буни эшитган  ота - онам жуда  хурсанд булишди. Фирма вакиллари 20 - апрель куни Умра ибодатини бажариш тартиб коидаларини тушунтириш максадида барчамизни чакиришди. Жами 51-киши эканмиз.  Буюртма берилган чипталар сони 40 булганлиги учун 11 киши бошка самолётда  вактлирок Жидда шахрига бориб , колганлар келишини 5 соат кутишлари айтилди .  Ванихоят 11киши танланди , 9 та  зиёратчи ва 2та фирма вакили . Танланланган  орасида  мен , аёлим, ота-онам хам бор эдик.  Дастлаб бегона юртда 5 соат колганларни кутгандан кура , бошкалар билан кетсак булмасмикан деган норозиликлар хам
#ният Хайрлисини сўранг... Куни кеча касбдошимнинг "Вақти келиб келин туширсам унинг ҳамма ҳаражатини ўзим қиламан, оғирликни қизнинг уйидагиларга ташламайман" сўзларини эшитиб қолдим. Шунда бир дугонамнинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеа ёдимга тушди. У доим "Мен ёш келинлик давримда жуда қийналганман. Кўп бетоб бўлганман, бироқ қачон бетоб бўлсам қайнона-қайнотам мени уйимга жўнатиб юборишар эди, бирор марта на дори-дармонга пул беришган, на дилдан мен учун куйинишган. Насиб қилса мен оладиган келиним бетоб бўлса унинг даволаш ҳаражатидан сира қочмаганим бўлсин" деб ният қилар эди. Орадан вақт ўтиб дугонам ўзи истагандек, ният қилгани каби оқила қизни келин қилди. Ва
#yangi_hikoya Ойна —Нима ҳаракат? —Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит. —Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан! Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди. Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди. —Ҳорма! —Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач. —Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Ула
Nargiza USANBOYEVA: #саволларга_жавоб СУЮКЛИ МУНИСАНГИЗДАН САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖАВОБ ОЛГАЧ... “Ёруғ кунни соғиниб” асари қаҳрамони қадрдон дугонам, сизнинг суюкли Муниса (Мадина Зариф)ингиздан саволларингизга жавобларни олдим. Ўқидим... Агар истиҳола қилмасайдим, ҳозирги аҳволимни видеога олиб ташлаган, сиз билан бўлишган бўлардим. Йиғладим... Ўкириб йиғлагим келди... (Бақириброқ йиғласам, бақириғимдан Мадинанинг хотиралари учиб кетишини истадим...) Бошимга оғриқ кирди... Ичимдан “Негаям шу асарни бердим? Мадинанинг дардини янгиладим...”, деган фикр кечди. Яхшиям, мухлислар билан асарни қўшилиб ўқимабман, деган ўй ўтди... Савол-жавобни каналга берсам-чи, дея хаёл қилдим... Чунки сиз шун
#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман. Муқаддима. Ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло тоқатидан ортиқ дард бермайди. Албатта ҳар бир азобнинг ҳам бир роҳати бор. Бугунги қисса қаҳрамонига мен ўзим босиб ўтган йўли, бардошига тасаннолар айтаман. Бу инсонни сабрига, иймонига ҳавасдаман. Ҳар бир ишда ҳикмат бор дегандек, бежиз мен бу ҳазрати инсон билан танишмадим. Бежизга Аллоҳ таоло шу тақдирни ёзишимни кўнглимга солмади. Кўпчилик инсонларга ёзадиган ҳикоям ибрат бўлишини истайман. Сизларга ва ўзимга сабр тилаган ҳолда янги қиссани бошлаймиз. 1-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм . Ҳаёт инсонни турли синовлар билан синайди. Гоҳида машаққатлардан иборат бу ҳаёт, гоҳида тинчлик ва ҳотиржа
Сантехник Собир билан Наргиз дугонам 😅 Иккитасини эплаб юрган танишларга  юборамиз
00:30
😂😂😂
7 658 просмотров
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР Ёқимли мутолаа! Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур! (Қисса) 1-қисм Тошкент темир йўл вокзалининг кўркам, ораста, замонавий кўриниши дилимга аллақандай илиқ туйғуларни олиб кирди. Илк бор бу ерда бўлишим. Бу ерни доим “Северный вокзал” деб гапиришган менга. Шунинг учунми совуқ тасаввур уйғотган. Ўзимча кўз ўнгимда кулранг, сокин, кимсасиз бинони жонлантирганман. Умуман акси экан. Тўқ кўк ойнали, мармар деворларига солинган миллий нақшлари фусункор, кўриниши эса маҳобатли ва гавжум бу жой кайфиятимни кўтарди. Ҳозиргина нимада кетишимни ҳал қила олмай, ўзимни ўзим қарғаётгандим. Тилимда бирдан бошқа сўзлар айланди: “Кинолардаги қ
  • Класс
589330826019

Dil so‘z

Дунёни Йиғлатган Тилак...😢 Беш ёшли қизалоқ туғилган кун тортининг шамларини ўчираркан, узоқ вақт ичида пичирлаб турдида пуфлади. Торт кесётган онаси: -Қизим қандай тилак айтдинг? -Ҳеч кимга айтмайсизми ойижон? -Айтмайман қизалоғим. -Дадамнинг бошқа ҳеч қачон уйга ичиб келиб, сизни урмаслигини... Шу орада телефон қўнғироғи суҳбатни бўлди: -Ало, сиз Қодировнинг аёлларимисиз? -Ҳа мен. Тинчликми? - Сизни шифохонадан безовта қиляпмиз? -Нимааа? -Эрингиз маст ҳолатда чорраҳадан ўтётганда, автоҳалокатга учрабди. Афсуски, биз сақлаб қололмадик... Ҳа қизнинг тилаги ижобат бўлди, лекин Отаси унга армон бўлди.😢
  • Класс
Показать ещё