--
•Касал алдов билан имтиҳондан ўтган шифокор қўлида ўлади.
•Уйлар алдов билан имтиҳондан ўтган муҳандис қўлида ағанайди.
•Молия алдов билан имтиҳондан ўтган ҳисобчи қўлида зиён кўради.
•Дин алдов билан имтиҳондан ўтган мулла қўлида бой берилади.
•Адолат алдов билан имтиҳондан ўтган судья қўлида ҳалок бўлади.
•Фарзандлар онги алдов билан имтиҳондан ўтган муаллим қўлида бузилади.
Илмнинг қулаши миллатнинг қулашидир!
©️Мубашшир Аҳмад...
•Вожибни адо этишга ҳаром ишлар билан эришилмайди. Масалан, ота-онани хафа қилиб, хотинлар кўнгли олинмайди. Хотинларга тазйиқ ўтказиб, ота-она рози қилинмайди.
©Шайх Низор Ҳаммадий
•Агар инсон оила қурмоқчи бўлган қиз (ёки йигит) намоз ўқимайдиган бўлса, бундай никоҳ зинокор, ёки ўғри, ёки ароқхўр инсон билан боғланган никоҳдан ҳам ёмонроқдир.
•Зеро, намозни тарк қилган инсон уламолар ижмосига кўра ўғри ва зинокордан ёмонроқдир.
© Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ.
•Қийинчилик онлари кучли эркакларни етиштиради.
•Кучли эркаклар енгил кунларни юзага келтирадилар.
•Енгилликлар бўлса, заиф эркакларни етиштиради.
•Заиф эркаклар бўлса қийин дамларни пайдо қиладилар.
©Абдуррахман Ибн Халдун рохимахуллох.
•Кучли аёлга боғланиб қолишдан қўрқманг. Кун келади-ки бутун олам сизга қарши чиққанда у ёнингизда ёлғиз ўзи қўшин каби туради.
©Абдулатиф Абдулғани..
•Эркак киши аҳли оиласи учун уй-жойи, ҳовлисининг шароитларини яхшилаб қўйиши лозим. Токи уларнинг наздида (оила бошлиғи) одамларнинг энг яхшиси сифатида гавдаланиб турсин.
©Имом Молик раҳимаҳуллоҳ
•Етим ва мазлумнинг йиғлаб қилган дуосидан қўрқинглар, чунки иккисининг дуоси тунда одамлар ухлаб ётганида айланиб юради.
©Абу Дардо родияллоҳу анҳу
•Одамлар замондан шикоят қиладилар. Агар замон гапирганида эди, одамлар шарманда бўлардилар.
Изоҳ: замон қиёмат куни, албатта, тилга киради.
©Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ.
•Шаҳват ва гуноҳга мойил бўлмаган ёш йигитдан Аллоҳ таоло хурсанд бўлади.
©Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам..
•Одамларга шундай замон келадики, унда офият ўн жуз бўлиб, тўққизтаси одамлардан узлат қилишда бўлса, биттаси жим туришдадир.
©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
•Мўмина аёлнинг жаннатдаги ҳолати “ҳури ийн”нинг ҳолатидан афзалроқ, даражаси олийроқ ва ҳусну жамоли гўзалроқ бўлади.
©Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ.
•Ризқ ва ажал бири бирига боғлангандир. Модомики, ажал етмас экан, ризқ келаверади.
©Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.
•Кўпчилик инсонлар иссиқ шиддати, совуқ заҳматига қарамасдан, тунги намозни адо этишдаги машаққатларга ва рўза тутишдаги қийинчиликларга сабр қилишади. Лекин ҳаром қилинган ўринга назар солишда сабр қила олишмайди.
©Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ .
•Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан парҳез қилган кишининг дуо ва тасбеҳи қабул бўлади.
©Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳу
•Ўн олти ёшимдан бери умримда бир марта тўйиб овқатланганман ва шуни дарҳол (бармоғимни тамоғимга тиқиб) қусдим. Чунки тўқлик, жасадни оғирлаштиради, қалбни қотиради, зеҳнни ўтмас қилади, уйқуни жалб қилади ва ибодатдан тўсади.
©Имом Шофеъий Роҳимаҳуллоҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев