Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Золимга дўст бўлганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Насиҳатчини менсимаганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ҳақни зое қилганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ботилга эргашганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Беҳуда ўтказган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор
айтаман.
Виждонни ҳалок қилганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Ишончли кишини алдаганим учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк
Аллоҳга истиғфор айтаман.
ИСТИҒФОР АЙТ
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Рамазон ойининг шу улуғ кунларида Аллоҳдан мағфират сўрайман!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев