БЕҲАЁ ВА ФАҲШ СЎЗЛАРНИ ИШЛАТМАСЛИК
__
عَن ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَيْس الْمُؤْمِنُ بالطَّعَّانِ، وَلا اللَّعَّانِ، وَلا الْفَاحِشِ، وَلا الْبَذِيء». رواه الترمذي وقال: حديثٌ حسنٌ.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
◇◇◇____◇◇◇
1735. БЕҲАЁ ВА ФАҲШ СЎЗЛАРНИ ИШЛАТМАСЛИК
وعِنْ أَنَسٍ رضي اللَّه عَنهُ قَاَل: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا كَانَ الْفُحْشُ في شَيْءٍ إِلاَّ شانَهُ، ومَا كَانَ الحَيَاءُ في شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ». رواه الترمذي، وقال: حديثٌ حسن.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фаҳш нарса борки, у шармандалик келтиради. Ҳаё нарса борки, у зийнат келтиради», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
◇◇◇___◇◇◇
1730. ХЎРОЗНИ СЎКМАСЛИК
عنْ زيْدِ بْنِ خَالِدٍ الجُهَنيِّ رَضيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لا تَسُبوا الدِّيكَ، فَإِنَّهُ يُوقِظُ للصلاةِ». رواه أبو داود بإِسنادٍ صحيح.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳайний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хўрозни сўкманглар. Чунки у (таҳажжуд ва бомдод) намозига уйғотади», дедилар.
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
◇◇◇_____◇◇◇
1733. МУСУЛМОН КИШИГА КОФИР ДЕМАСЛИК
وعَنْ أَبي ذَرٍّ رَضِي اللَّه عنْهُ أَنَّهُ سمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «منْ دَعَا رَجُلاً بالْكُفْرِ، أَوْ قَالَ: عَدُوَّ اللَّهِ، ولَيْس كَذلكَ إِلاَّ حَارَ علَيْه». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
"حَارَ": رَجَعَ.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
"Бу киши: «Кимки бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади», деб айтганларини эшитдилар".
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев