КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, (Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар» Абу Яъло ва Байҳақий ривояти (Анас (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...» Имом Муслим ривояти (Оиша (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса, сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди» 1 Хусни хулқ 2 Таом халоллиги 3 Ростгўйлик 4 Омонотдорлик Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад» (Абдуллох ибн Амр (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ деди
Аллоҳга иймон келтириш ақлни тўғрилайди ва хатони камайтиради. Одамларнинг иймони кучлироғи, хатоси камроғидир. Зеро, ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир тешикдан икки марта ўзини чақтирмайди», дедилар. ✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий
#РУХСАТИ_БОР Рашкчи бўлсанг бўлгин, бироқ ,бўлма бахл Хабийбимда тўққиз аёл, бӯлган ахил Хақни айтса шоирага, қилма жахл Шариатда тўрттагача Рухсати бор...! Бўлай десанг хонадонинг фариштаси Бӯл сарамжон озода бир сариштаси Хаққа боғла қалбдан, муҳаббат риштасин Шариатда тўрттагача Рухсати бор...! Додлама қўй титратибон, дил дахасин Илм олгин, бузиб жохилят қафасин Хулқинг бирла, халқни келтиргин хавасин Шариатда тўрттагача Рухсати бор! Хабийбимда тўққиз аёл, боқ мозейга Амр қилиб, буёрилдик, тавозейга Сабринг оғир келсин гулим, тарозига Шариатда тўрттагача Рухсати бор...! Кўпхотинлик суннат иши, кулгу эмас! Солихалар итоаткор, тулки эмас Айтади, эр Аллоҳники мулким эмас Шариатда тўр
  • Класс
00:16
VID_20240510_222716_722.mp4
829 просмотров
❗️ Рафаҳдаги ёш бола: "Она, қаерга борамиз?" Она: “Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Оламларнинг Парвардигори, Аллоҳнинг ери кенгдир”. Фаластин халқи динимизнинг ажойиб намунасидир. Тавҳид, Сабр, Умид, Иймон, Самимият.
☝Аллоҳга таваккул ☝Аллоҳ Таоло Нуҳ алайҳиссаломга кема ясашга буюрди, Нуҳ алайҳиссалом кемани ясади. Дунё сувга ботди, аммо кема ботмади. Аллоҳга бўйсунганнинг кемаси ботмас… ☝Аллоҳ Таоло Мусо алайҳиссаломга денгизга юришга буюрди. Мусо алайҳиссалом денгиз томон юрди. Денгиз иккига айрилди, аммо Мусо алайҳиссалом йўлда қолмади. Аллоҳга итоат қилган йўлда қолмас… ☝Иброҳим алайҳиссалом оловга отилди, аммо олов уни ёқмади. Аллоҳ хоҳламаса, дунё оловдан иборат бир тоғ бўлса-да, Аллоҳга таслим бўлган Иброҳимлар ёнмас… ☝Эй инсон билгинки, Аллоҳга таваккул қилган ҳеч қачон зарарда бўлмас…
☝Кибр яқин йўлни узоқ қилади Киши бирор мақсадига осонгина етиши мумкин бўла туриб, кибр билан яқин йўлини узоқ қилади. Бунинг бир неча мисолини келтираман: Нуҳ алайҳиссалам ўғлини сувга ғарқ бўлаётганини кўриб, ундан кемага чиқишини сўради: 📖"У (кема) улар билан тоғлардек тўлқинда сузиб борар экан, Нуҳ четдаги ўғлига деди : «Эй ўғлим, биз билан (кемага) чиқ, кофирлар билан бирга бўлма!» (Ҳуд: 42). Аммо, кибр отига миниб олган ўғилнинг жавобини қаранг: 📖«У деди: «Мен ҳозир тоққа чиқиб оламан, у мени сувдан сақлайди» (Ҳуд: 43). Бир ақл қилиб кўринг, кемага чиқиш тоққа чиқишдан осонроқ эмасмиди? Ахмоқ бола нега осонгина кемага чиқишини қўйиб, ундан-да баланд тоққа чиқишни танлади?
Банда Аллоҳнинг неъматларини эслаш билан Аллоҳнинг ҳақларини ёдга олади. Аллоҳнинг ҳақлари чексиз, неъматлари эса ҳисобсиз. Буни унутган банда залолатга кетади, Аллоҳ берган неъматларни Аллоҳдан ўзгаларга нисбатлаб (катта ё кичик) ширк қилади. Ёки Аллоҳнинг фазли-марҳаматини унутиб, Аллоҳга ибодат қилишдан ғафлатта бўлади. Қанча ғафлатта бўлса Аллоҳнинг ҳаққини адо қилишдан шунча узоқ бўлади. Баъзида инсонга мусибатлар келиб, Аллоҳнинг фазли-марҳаматини, неъматларини эслатади ва банда мусибатлар сабаб Аллоҳга қайтади. Баъзида инсон Аллоҳнинг тавфиқи билан илм сабаб ёки илгари тушунмаган нарсаларини фаҳмлаб, Аллоҳнинг неъматларини эслайди ва Аллоҳнинг ҳақларини адо этади. Шайх Абдулазиз
❗️🇺🇿 Тошкент вилояти, Оҳангаронда 2 туп тоғ лоласини узган фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1,7 млн сўм жарима солинди. Рус бойлари келиб айиқ, қизил китобга киритилган оҳуларимизни отишди индамадик. Дубай шаҳзодалари йил ора келиб, қизил китобга киритилган тувалоқларимизни овлашади, уларга ҳам индамаймиз. Аммо бир ойда топган ойлиги 1,7 миллион чиқиши номаълум бўлган оддий фуқарога 2 туп лола учун давлат ҳаққини керагидан ортиғи билан ундиришни қойиллатамиз. Қонун ҳамма учун баробар бўлиши керак, деган баландпарвоз гаплар қанийди ҳамма учун ишласа...
  • Класс
Показать ещё