Саҳар вақтининг энг улуғ палласи Парвардигорнинг дунё осмонига тушиши бўлса, энг улуғ дуо Ўзидан мағфират сўрашдир. Зотан, гуноҳлар мағфират қилиниши охиратда саодат, дунёда эса хотиржамлик демакдир.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Нафл намозлар ва истиғфорнинг энг афзали саҳар пайтидагиларидир. Чунки, бу палла Аллоҳ билан ёлғиз қолинадиган ва Унга яқин бўладиган пайт бўлиб, бунда муҳаббат, хавф ва ражо жиҳатидан қалб Аллоҳга қанчалик кучли боғлангани зоҳир бўлади.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Саҳар вақтининг энг афзал ибодатлари учтадир:
намоз, дуо ва истиғфор. Буларнинг ҳаммаси бир намозда жам бўлади. Намознинг энг афзал ўрни саждадир.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Махфий ибодат ва Аллоҳ билан холи қолиш инсон ўзини тойи