Жума куни бир болача Жума хутбасини эшитиб хурсанд бўлиб ёлғиз қайтаётган экан. Рўпарасидан шу шахарнинг ашаддий дахрийси (атеист) келаётган экан. У боланинг хурсанд келаётганини кўриб, ха болам бунча хурсандсан қаердан келяпсан дебди. Болача масжиддан деса у хўш бугун нималар деди имом деб кулибди. Болача: Куръондан Юнус (а.с) қиссалари айтилди. У кишини катта балиқ ютворган экан ва яна қирқ кундан сўнг тирик чиққан эканлар дебди. У кулиб ана сафсата шунга ишондингми ахир балиқ қорнидан у қандай тирик чиқибди деса, болача сал ўйлаб билмадим, агар ман жаннатга тушсам Юнус (а.с) дан албатта сўрайман дебди. Атеист яна хох-холаб агар Юнус (а.с) дўзахга тушсачи деса болача унда сиз ундан сўрайси