СУБҲАНАЛЛОҲИ! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
АЛЛОҲУ АКБАР!
ДУНЁ ЯСАТИЛГАН КЕЛИНЧАК .
Дунё йўл бошида қўйилган оловга ўхшайди.
Кимки ундан керагича бир оз олиб, ўз йўлини ёритишга сарф этса, фойда кўради.
Кимки кўпроқ олишга интилса, куйиб қолиб, ўзига азоб беради.
" Эй Одам фарзандлари, мен сизларнинг ҳусну сувратларингга ва мол ~ дунёларингга боқмасман.
Балки дилларингга ва қилган амалларингга боқурман ", деган ваъдага мувофиқ Аллоҳ таоло қалбимизга қараганида уялиб қолмаймизми?
Кумайл ибн Зиёд ривоят қиладиларки:
" Ҳазрати Али ( р. а.) билан бирга юрар эдик. Жаббон қабиристони ёнидан ўтаётганимизда, мозор томон қараб:
~ Эй қабрда ётганлар, эй суяклари чириб, тупроққа қоришганлар, эй қоронғуликда ёлғиз қолганлар, сизларда нима гап?
Биздан сўрасангиз, молларингиз тақсимланди, болаларингиз ўксиз ва етим қолди ва хотинларингиз бошқага турмиш қуришди. Бизда ана шундай хабарлар.
Сизларда қандай хабарлар бор? ~ деб сўрадилар.
Сўнгра мен томон бурилиб:
~ Эй Кумайл, агар уларга жавоб қилиш учун изн берилганида:
" Озуқнинг энг яхшиси тақводир ", деб айтишган бўлар эди, ~ дедилар.
Бир оздан кейин эса йиғлаб, бундай дедилар:
~ Эй Кумайл, қабр ~ амаллар сандиғидир. Буни фақат ўлганингдан кейин биласан...
Ҳазрати Алининг ( р. а) бу хитоблари асоссиз эмас.
Қудсий ҳадисда марҳамат этиладики:
" Эй Одам фарзанди, билгилки, бу дунёда тўплаган бойлигинг меросхурларга қолади. Ундан емоқ ва ҳузурини кўрмоқ кўпинча бошқаларга насиб бўлур. Унинг ҳисоб ~ китоби ва надомати эса сенинг бўйнингга тушгай. Қабирда сенга фақат ҳаётлик вақтинга қилган яхши амалларинггина ёрдам бергай ".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев