«Агар зино ошкора бўлса, касофати ҳам ҳаммага уради»"
Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради.
Ўн йиллар аввал Тошкентга борганимда ёқамни ушлар эдим. Аёлларни кийимидан ҳайратда қолардим. Кўп ўтмай ўзимизда ҳам худди шундай кийимлар пайдо бўлди. Тиззадан баланд кийиш уят ҳисобланмай қолди. Бу вақтда Тошкентда кийим ўлчами янада калталашганига гувоҳ бўлдим. Юбка деса, юбкага нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган кийимларга ўтиб кетилибди. Яна ўн йилга бормай, менинг шаҳримда ҳам шундай юришларини ўйласам, даҳшатга тушаман.
Ўтган йили Тожикистонга бордим. Соддачилик. Аёллар биздаги тўқсонинчи йиллар кийимида юрибди.