– гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди; – гуноҳ содир этган киши тоат- ибодат лаззатидан маҳрум бўлади; – гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради; – гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади; – гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади; – гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади; – гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади; – гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради; – гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради; – гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади; – гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади; – гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади; – гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади; – гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади; – гуноҳлар умрни қисқартиради; – гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади; – гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади; – гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади . – одамлар орасида турли касалликлар тарқалади; – қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади; – сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади ; – гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди. “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев