РАМАЗОН: Ҳижрий йил ҳисобидаги ойлар ичида алоҳида фазилатга эга бир неча ойлар бўлиб, улар орасида энг мукаррами муборак Рамазон ойидир. Рамазон ойининг муқаддаслиги шундаки, у покланиш, меҳр-оқибат ва саховат ойидир. Бу ойда ер юзига Аллоҳ таолонинг раҳмати ҳар қачонгидан кўпроқ ёғилади, жуда кўп гуноҳ ва маъсиятлар мағфират қилинади, ҳасанотлар эса бир неча бор зиёдаси билан инсоннинг амаллар дафтарига – номаи аъмолига ёзилади. Шу билан бирга Рамазон ҳидоят ойи бўлиб, айнан шу ойда Қуръон нозил бўлган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ баёнотлари бўлиб Қуръон