Бузилган иморат вайрона дилим
Қайтаттан тикланди эгам қўлади
Юраман илдамроқ босиб
Қадамим
Сўлиққан орзулар чаман гулади
Хазонлар шивирлар армонли
Бўлиб
Сахарлаб беозор ёғмоқда ёмғир
Сайр этиб юраман қувончга тўлиб
Йилларни ўтказдим қанчалар оғир
Яна куз мудрайди қадим дарахтлар
Хазонлар ўйноқлаб учмоқда эркин
Келмоқда мен учун кутулган бахтлар
Оллохга шукрона қиламан секин
Қанчалаб ёмғирлар ёғиб ўтдилар
Қанчалаб бахорим гуллар тутдилар
Мен эса ойнадан боқардим хомиш
Қанчалаб яқинлар боқмай кетдилар
Базида эшитиб ачиқ таналар
Шунга хам шукир деб ўзим овитдим
Базида қалбимда битмай яралар
Кўпларни ўзимдан кўнглин совитдим
Одамлар севишар ғийбатни жуда
Кимлардур яшайди қуруқ савлат деб
Нафси деб югуриб гўё бир тўда
Рахимсиз боқишар йўлни бўшат деб
Мен ортиқ ўйламай улар хақида
Қалбимда бир шула излаб ўтаман
Ёқолсам кўнглимни оллох ишқида
Шу ўтга астойдил борим тутаман
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев