Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!
Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.
Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик. Шояд турмуш қурганларидан қанча йиллар ўтмасин, турмуш ўртоқлари билан ораларидаги муҳаб