Асмо бинти Язид ал-Ансорий розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб шундай деди: «Эй Расулуллоҳ, сиз эркаклар жамоаси биздан жума, жамоат (намози), жаноза ва бундан ҳам юқориси, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишлик билан фазилатли қилиндингиз. Агар сиздан бирингиз ҳаж ёки умра қилган ҳолда чиқса, биз сизларнинг уйингизда ўтирамиз, сиз учун фарзандларингизни тарбиялаймиз, сизлар учун кийимингизни ювамиз. Биз учун ажрдан бирор нарса қолдими, эй Расулуллоҳ?»
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у аёл сўзидан шодландилар ва саҳобаларига юзланиб шундай дедилар: «Мана бунинг сўзидан афзалроғини эшитганмисиз?» Улар: «Аёл кишини бунга ўхшашига фаросат