545550720755

Шабнам )))

* * * Энди мендан умидингни уз, Биласана менинг феълимни. Ҳаёт энди сўнгигача куз, Севолмайман энди ҳеч кимни! Ишқ деган сўз энди менга ёт, Ўтлар кетсин мухаббатига. Шу қарорим энди умрбод, Дарё оқмас асло ортига! Севмагансан мени биламан, Эрмак эдим сенга, овунчоқ. Ўзи доим ишонганлардан, Юракларга санчилар пичоқ! Йиғиларга сиғади ҳаддим, Юрагимга соғинчинг тўлса. Мен нима ҳам қила олардим, Сени шундай яратган бўлса! Босилмоқда оғриқлар секин, Ҳар синовга кўнмоқ менга ҳос. Сен ўзингни олгину, кетгин, Тушимда ҳам кўрмай, илтимос! Дардимга бор биргина малҳам, Сабоқ бердинг, хайрли бўлди. Баҳорларинг сохта бўлса ҳам, Қийғос гуллай олганим қолди! Малика Тавфиқ
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор, дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади. Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади. Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади, ахир бу дунё кайтар дунё.
#ибрат Отанинг улуғлигини ифодаловчи кўплаб хислатлари борки, улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. • Ота танбеҳ берганида фарзанддан жирканмайди. • Ота босим қилганида у фарзанднинг ўсишини истайди. • Ота жим турганида у фарзандининг келажаги ҳақида бош қотираётган бўлади. • Ота иқтисод қилган пайтда у ўз нафсини бутунлай енгган бўлади. • Ота қаттиққўл бўлиб қолса, демак фарзанд унинг кўрсатмаларига юрмаган бўлади. • Ота эшик хонасини қулфлаб олган пайтида йиғлаётган бўлади. •Фарзанд отага нисбатан овозини баландлатса, бундан ёмони йўқ, • Фарзанд ўзини дарбадар ва саргардон ҳолда кўрса, демак, отаси ундан ғазабланган бўлади. • Ота тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётган бўлса, фар
545550720755

Шабнам )))

Добавила фото в альбом

545550720755

Шабнам )))

Добавила фото в альбом

545550720755

Шабнам )))

Добавила фото в альбом

❤️ Оиламиз доим тинч бўлсин! Ота-она бўлса файз бор, Дуолари бўлар мададкор. Улар борки бизлар бахтиёр, Оиламиз доим тинч бўлсин. Жигарларим опа-сингиллар, Ака-ука боғланган диллар. Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар, Оиламиз доим тинч бўлсин. Ёр-у фарзанд, ўғил қизларим, Менинг ортда қолар изларим. Ёруғ қилиб юринг юзларим, Оиламиз доим тинч бўлсин. Бир-бирига куяр жонимиз, Хабар олиб ҳар бир онимиз. Қариндошлар бирдир қонимиз, Оиламиз доим тинч бўлсин! 15 май - «Халқаро оила куни»!
545550720755

Шабнам )))

Добавила фото в альбом

Показать ещё