____________
Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким бир намозни унутса, эсига тушган пайт ўқиб олсин. Бунинг шундан бошқа каффорати йўқдир», дедилар. (Кейин ушбу оятни ўқидилар) «Мени зикр қилиш учун намозни барпо қилинг.» («Тоҳа» : 14-оят.)
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Қатода розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга кечаси йўл юрдик. Баъзилар: «Бизга бироз дам берсангиз, ё Расулаллоҳ» дейишган эди: «Намоздан ухлаб қолишларингиздан қўрқаман», дедилар. Билол: «Мен сизларни уйғотаман», деди. Шундан сўнг ётишди. Билол ҳам туясига суяниб ўтириб, кўзларига уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғонганларида қуёшнинг бир чети кўриниб қолган эди. Шунда: «Эй Билол, бизга нима деган эдинг?!», дедилар. У: «Ҳеч қачон мен бундай ухламаган эдим», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ Ўзи ҳохлаган пайт руҳларингизни олиб, Ўзи ҳохлаган пайт уларни сизларга қайтарди. Эй Билол, туриб одамларни намозга чорланг», дедилар. Сўнг таҳорат қилдилар. Кун кўтарилиб, ёришгач, туриб намоз ўқидилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир Ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай дейди: Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу Хандақ жанги куни кун ботганидан сўнг келди-да, Қурайш кофирларини сўка кетди, «Ё Росулаллоҳ, асрни ўқиёлмадим, ҳатто кун ботаёзди», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам ўқимадим», дедилар. Сўнг Бутҳон водийсига келдик. Ул зот намозга таҳорат қилдилар, биз ҳам таҳорат қилдик. Асрни кун ботганидан кейин ўқидилар, ортидан эса шомни ўқидилар.
Баъзан мусулмон киши ухлаб қолиб ёки унутиб ё эса тўхтовсиз жанг майдонида бўлиб, намозини ўз вақтида ўқий олмаслиги мумкин, бироқ бошқа нарсалар намозни вақтидан кечиктиришга узр бўлмайди. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибонки, уларни бу ғафлати учун ҳисоб-китоб қилмайди, балки бу моънелик кетиши биланоқ намознинг қазосини ўтаб қўйишга буюрди.
1.Аллоҳ таолонинг раҳмати кенг бўлиб, мусулмон бандаларига кўп нарсани енгил қилган.
2.Ким намозга уйғотадиган сабабларни муҳайё қилгандан кейин ҳам ухлаб қолса ёки эсидан чиқиб қолса, эсига тушганда намозини ўқийди ва унга каффорат вожиб бўлмайди.
3.Қазо бўлган намозлар агар 5 тагача бўлса тартиб билан ўқиш вожиб, ундан ортиб кетса тартиб шарт эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев