Анқарада Россия элчисини отиб кетишди
Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар қилинди.
Телеканал маълумотига кўра, қуролланган шахслар фотокўргазма ўтказилаётган залга бостириб киришган. Ўқотар қуролдан жароҳатланган Карлов оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирча Анқарадаги Россия элчихонаси бу хабарга изоҳ бермаяпти.
Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова яқин вақт ичида ҳодиса тафсилотлари аниқлашишини айтиб, фақат расмий маълумотларга таянишни сўраган.
Анқара мэри Россия элчисининг қотиллигига алоқадор одамлар ким бўлиши мумкинлигини айтди
Анқара мэри Мелих Гёгчек Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов қотиллигига Россиянинг Су-24 самолётига ҳужумда иштирок этган одамлар алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Босқинчининг мақсади Россия-Туркия муносабатларига зарар етказиш бўлган, ҳужум ортида эса Россиянинг ҳарбий самолётига чегарада ҳужум қилиниши ортида турган жиноятчилар турган бўлиши мумкин.
Босқинчи "ФЕТО" гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин. Қотил полицияда хизмат қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот текширилмоқда", деб ёзган мэр твиттерда.
Берлинда юк машинаси қўлланган ҳолда теракт содир этилди
19 декабрь кечки пайт Берлинда Ниццада ёзда содир этилган терактга ўхшаш ҳужум содир этилди. Польша автомобиль рақамига эга бўлган, металл ортилган юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги Курфюрстендамм кўчасида Рождество ярмаркасига йиғилган одамлар устига ҳайдаб, уларни атайлаб босиб кетган. Ҳайдовчи кўча бўйлаб 50 метрча юриб ўтган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 48 киши шифохонага етказилган. Ҳайдовчи қўлга олинганда, у умуман европалик эмаслиги аниқланган. Полициянинг фикрича, у афғон ёки покистонлик бўлиши мумкин. Аниқланишича, у машинани ўғирлаб кетган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Ниццада юк машинасидан фойдаланиб амалга оширилган теракт 2016 йил 14 июлда кечки пайт Инглиз соҳилбўйида содир этилганди.
31 ёшли тунислик Муҳаммад Лауэж-Булел 19 тонналик юк машинасида Франция миллий байрами – Бастилиянинг олиниши куни шарафига уюштирилган салютни кузатаётган оломонни атайлаб босиб кетган. Ҳужум оқибатида 86 киши ҳалок бўлган, 308 киши яраланган. Террорчи полиция томонидан отиб ўлдирилган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.
Берлинда юк машинаси одамлар устига қасддан ҳайдаб борилгани тасдиқланди
Германия полицияси Берлиндаги байрам ярмаркаси вақтида юк машинаси Рождество байрамига чиққан кишилар устига қасддан бостириб борганини тасдиқлади.
"Бизнинг кузатувларимиз ушбу юк машинаси аввалдан тузилган режа бўйича Breitscheidplatz байрам ярмаркасига чиққан одамлар устига юрганини тасдиқлади", дейилган полиция маълумотида.
Полициядагилар ушбу ҳодисадан кейин шаҳарда хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилганини билдирган.
Душанба оқшомида номаълум шахс юк машинасини Берлин марказида тўпланган одамлар устига бостириб бориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 48 киши турли даражада тан жароҳатлари олди.
Ҳайдовчи яширинишга уринди, бироқ қўлга олинди. Кабинада бўлган иккинчи киши жонсиз ҳолда топилган.
Норасмий манбаларга кўра, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс Афғонистон ёки Покистонда туғилиб-ўсган. У аввал ҳам унча оғир бўлмаган жиноий ишлар содир этгани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари нигоҳига тушгани билдирилган. Кабинадаги иккинчи киши польшалик бўлган.
Polska Wyborcza нашри хабарига кўра, юк машинаси Польшанинг логистик компаниясига тегишли бўлган. Юк машинаси Польшада ўғирланган бўлиши мумкин. Унинг ҳайдовчиси 18 декабрь куни соат 16:00дан кейин алоқага чиқмаганди.Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер юз берган ҳодиса теракт эканлигини кўрсатувчи омиллар кўп эканлигини таъкидлади. kun.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Усмонийлар империяси уз даврининг СССРи булган, Европанинг ярми, шимолий Африка, бутун араб ва Якин Шарк минтакасини эгаллаб турган, бу эса уша пайтдаги Инглиз империалистларига ёкмасди, шунинг учун Усмонлилар давлатини кулатиш пайига тушди. Араблар исёнини кутарди, Россия билан урушга Крим ва Болкон устида гиж-гижлади, 1чи жахон уруши домига тортди ва бу урушда дунёдаги 4та буюк Усмонийлар, Германия, Австро-Венгрия ва Россия империялари йук булиб кетди. Англия режалари тула амалга ошди ва бу билан чекланмади. Россияга коммунистлар ва Германияга нацистларни хокимият тепасига келтирди ва бир-бирини йук килиши учун 2чи жахон урушини уюштирди ва шу пайтда жахон геосиёсатида инглизларнинг вориси АКШ пайдо булди. Ёш Туркия Республикасини СССРга карши кавказ томондан урушга жалб килмокчи булди, лекин узокни кура олган ёш турклар бунга учмадилар, акс холда Сталин урушдан кейин Туркияни парчалаб ташларди.
1954 йили ...ЕщёТуркиядаги барча муаммоларга Британия империяси ва унинг меросхури АКШ айбдор.
Усмонийлар империяси уз даврининг СССРи булган, Европанинг ярми, шимолий Африка, бутун араб ва Якин Шарк минтакасини эгаллаб турган, бу эса уша пайтдаги Инглиз империалистларига ёкмасди, шунинг учун Усмонлилар давлатини кулатиш пайига тушди. Араблар исёнини кутарди, Россия билан урушга Крим ва Болкон устида гиж-гижлади, 1чи жахон уруши домига тортди ва бу урушда дунёдаги 4та буюк Усмонийлар, Германия, Австро-Венгрия ва Россия империялари йук булиб кетди. Англия режалари тула амалга ошди ва бу билан чекланмади. Россияга коммунистлар ва Германияга нацистларни хокимият тепасига келтирди ва бир-бирини йук килиши учун 2чи жахон урушини уюштирди ва шу пайтда жахон геосиёсатида инглизларнинг вориси АКШ пайдо булди. Ёш Туркия Республикасини СССРга карши кавказ томондан урушга жалб килмокчи булди, лекин узокни кура олган ёш турклар бунга учмадилар, акс холда Сталин урушдан кейин Туркияни парчалаб ташларди.
1954 йили АКШ империалистлари Туркияни советлардан химоя килиш бахонасида НАТО харбий блокига тортди ва ядро ракеталарини жойлаштирди. СССР эса бунга жавобан ракеталарни Кубага жойлаштирди. Куба ва Туркия худуди ядро полигонларига айланди ва1чи навбатда йук булиб кетиши хавфи остида колди. Худонинг мархамати билан уша пайтда АКШга Кеннедидек аклли президент булган экан, булмаса тентак Хрущев Ер сайёрасини йук киларди. Кеннеди Кубадан совет ракеталари олиниши эвазига Туркиядан ракеталарни олди. Хозирги пайтда АКШ Якин Шарк минтакасидаги вазиятни издан чикариш учун терроризмдан фойдаланмокчи булди, ИШИД ва бошка унсурларни уйлаб топди, бундан максад бошкарилувчи Хаосни Туркия, Ирок, Эрон, Афгонистон, Покистонга ёйиш ва у оркали Кавказ, Урта Осиё минтакаларида хам исломни радикаллаштириб, уруш оловини ёкиш ва охирги максад – Россия ва Хитойга (СУАР оркали) йуналтириш эди, лекин натижа бермади, бунга Россия халакит берди ва бермокда. Энди эса АКШ ва унинг малайлари терроризмдан фойдалана олмаганидан кейин бошка усул яъни сепаратизмдан фойдаланишга харакат килмокда. Сурия ва Ирок худудидаги курд сепаратистларини хар томонлама куллаб-кувватлаб Туркия ва Эронда яшовчи миллионлаб курдларни бунга жалб этиш ва минтакани вайрон килиш. Хуллас, Туркияни олдинда катта синовлар кутиб турибди, бунда факат окилона сиёсат олиб борилсагина бардош беради. Шунинг учун хам Туркия хукумати Шанхай Хамкорлик Ташкилотига аъзо булиб киришга каттик интилмокда.