Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгунинг баёнот беришича, Сурия инқирози бўйича Москва декларацияси матни тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Россия, Туркия ва Эрон унинг кафолатлари бўлишади, деб хабар қилмоқдаРИА «Новости» агентлиги.
«Экспертлар Сурия инқирозига барҳам бериш бўйича шошилинч чоралар тўғрисидаги Москва декларацияси устида ишламоқдалар. Бу жуда муҳим ҳужжат. АҚШ ва унинг ҳамкорлари томонидан қўшма ҳаракатлар бўйича келишишга уринишларнинг барчаси омадсизликка учради. Уларнинг ҳеч бири вазиятга аниқ таъсир кўрсатмади», — деган Шойгу эронлик ҳамкасби бригада генерали Ҳусайн Деҳқон билан учрашувида.
Унинг сўзларига кўра, мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари даражасида маъқулланадиган Декларация Суриядаги вазиятни ҳал этиш бўйича кафолат бўлишни назарда тутади.
Россия, Эрон ва Туркия мудофаа ҳамда ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 20 декабрь куни Москвада бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1